Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов: «Машғулот жойигача 10 километр пиёда йўл босардим...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Setanta Sports журналисти Валерий Самсонов Тошкентда бўлиб, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедовдан катта интервью олди. Ўзбекистон футболининг энг машҳур вакилларидан бири суҳбат жараёнида бутун ёрқин фаолияти ҳақида гапирди - бошланиш чизиғидаги қийинчиликлар, «Пахтакор»,  юлдузларга тўла ўта бой «Анжи»нинг муаммолари, шахсий клуб саналган «Краснодар», Хитой чемпиони «Шанхай СИПГ»даги ўйинлари ва менежер ролида эришган ютуқлари... 2021 йилнинг охирида ЎФА вице-президенти ролида иш бошлаган Аҳмедов яна шахсий академиясини Тьерри Анри ва Килиан Мбаппени тарбиялаган билим даргоҳига тенглаштирмоқчи эканлигию, ҳамон жаҳон чемпионатини орзу қилаётганини яширмади.

5 МИЛЛИОН ЕВРОГА ТЕНГ ЙИЛЛИК МАОШДАН БОШ ТОРТИШ...

- 2011 йили пулга кўмилган «Анжи» сафига қўшилдингиз. Эртак ичига тушиб қолганингизни айнан қайси вақтда тушундингиз?

- 2011 йилги Осиё кубогидан сўнг (Ўзбекис­тон термаси 4-ўринни эгаллаган турнирда Аҳмедов 2та гол урган) 3-4та манфаатли таклиф тушди. Асосан Саудия Арабистони клубларидан. Охирги музокара «Ал-Шабаб» эгасининг шахсан ўзи билан бўлди. Шайх бир неча соатдан кейин йилига 5 миллион евро миқдорида маош беришини айтди. Лекин отам бу йўлдан қайтарди: «Шошма, Саудияда ўйнашга ҳали улгурасан». Ўзим ҳам Европада ўйнашни хоҳлардим. Шу тариқа агентларга Европада фаолият бошлаш учун Россия варианти яхшироқ эканлигини айтдим. Шу орада Москва «Динамо»сидан чорлов бўлди. Клуб ҳаттоки, Кипрдаги йиғинга боришим учун виза билан таъминлади. Сафарга чиқишимга 3 кун қолганида эса, агент «Анжи»нинг қизиқиши ҳақида сўз очди. Аввалига кўнглим чопмади ва рад этдим. Кейин ҳозир «Навбаҳор»ни бошқараётган «Пахтакор» директори Самвел Бабаян «Анжи» бош мураббийи Гаджи Гаджиев билан боғланди. У клуб режалари ҳақида маълумот берди ва аллақачон Роберто Карлос билан шартнома тузишганини айтди. Дарвоқе, болалигимда хонам деворида айнан бразилиялик ҳимоячининг суратлари бўларди. Хуллас, шуни ўйлаб, «Анжи»ни танладим. Туркия йиғинида жамоа сафига яна бир қатор катта футболчилар қўшилишди. Шу аснода «Анжи» лойиҳаси жиддий эканлигини англадим.

- Йилига 5 миллионлик маошдан қандай воз кечдингиз?

- Бу масалада ортиқча бош қотирмадим. Камбағал оилада улғайганман: қийинчилик, пул етишмаслиги... Муҳими, футболчи сифатида ўсишни мақсад қилгандим. Қолаверса, катта пул вақт масаласи эканлигини ҳам билардим.

- Камбағаллик даражаси қандай эди?

- Қишлоқда улғайганман, у ерда одамлар асосан қора ишлар билан тирикчилик қилишади. Отам эса давлат идорасида ишлаган. Маош кичик, лекин оила катта. Менда 4 нафар ака-укам ва бир синглим бор. Хуллас, болаликдан акам билан отамизга ёрдам берардик. Масалан, олма ва нок сотиш учун бозор ёки стадионга борардик. 2000 йили «Пахтакор» мактаб-интернатига кўчиб ўтдим. Баъзан метро ёки автобусга тўлаш учун пул топилмасди ва маш­ғулотлар базасигача 10 километр пиёда йўл босардим. Шукрки, Аллоҳ ёрдами билан шундай шароитлардан чиқиб олдим.

***

- «Анжи» қайси жиҳатларда савияга мос эмасди?

- Ҳаммаси зўр эди, маъмуриятдан ташқари. Масалан, машғулотлардан кейин кир формаларни саватга ташлардик, уларни ювгач, қайтариб олиб келишарди. Биз эса сават ичидан ўз формамизни қидирардик. Ке­йинроқ «Бавария»дан маъмур чақиришди ва у барча ишларни тартибга солди: машғулотга келасан, ҳаммаси тайёр, бирор нарса сўрасанг, дарров топиб беради...

- «Анжи»да сизни нима кўпроқ ҳайратлантирди?

- Клуб эгаси Сулейман Керимов бир сафар Роберто Карлосга «Бугатти» ўйинчоғини совға қилди, унинг ичида эса ҳақиқийсининг калити бор эди. Карлос жуда содда, самимий инсон. Унга қарасангиз, олдингизда футбол афсонаси турганини сира ўйламайсиз.

- Игорь Денисов «Анжи»нинг қора танли футболчилари ҳақида кўп нохуш гаплар айтди. Ушбу иқтибосингизга изоҳ берсангиз...

- Денисов - характери оғир футболчи. У ўйинлардан бири якунида Буссуфа ёки Диарра билан тортишиб қолди ва шу билан жамоа­да можаро бошланди: футболда жуда муҳим саналган бирдамликка путур етди. Шундан кўп ўтмай, Гус Хиддинк кетди ва бизга клубнинг ривожланиш йўналиши ўзгарганини, хоҳлаган футболчи кетиши мумкинлигини маълум қилишди. Хиддинк жуда обрўли эди, аммо жамоада деярли ҳаммасини Самуэль Это~О ҳал қиларди. У фақат ғалаба қозониш, гол уришни хоҳларди, клуб манфаати йўлида анча жой куйдирарди. Масалан, футболчилар мукофот пулидан маъмурлар ва бошқа ходимларга йиғиб берганини айтиш мумкин. Это~О шунингдек, «Реал»даги эски тушунмовчилик туфайли Роберто Карлосни жамоадан йўқотди. Тўғри, бразилиялик ҳимоячининг кетгани фойдамизга ишлади. Унга ҳурмат сақлаган ҳолда айтганда, ёши 40га яқинлашиб қолган ва аввалги Карлос эмасди.

***

- 2011 йилнинг ёзида сизни Лондоннинг «Арсенал» жамоасига чақиришди. Нега натижа чиқмади?

- «Анжи» сафига қўшилганимга атиги 6 ой бўлганди. Махачқалъа клуби катта амбицияларга эга эди, шунинг учун мени қўйиб юборишмади. Қолаверса, ўзим АПЛга сакрашдан олдин Россияда 2-3 йил ўйнашни хоҳладим. Ахир бунга қадар фақат Ўзбекистон чемпионатида тўп сургандим.

- Алишер Усмоновнинг ўзи ҳам қўнғироқ қилдими?

- Йўқ. У билан йўлларимиз бир марта кесишди, лекин саломлашдик, холос.

- 2022 йили «Анжи» лойиҳаси ўлди. Бу ҳақда эшитганингизда, кўнглингиздан нималар ўтди?

- О, билмадим. Бундай тарихга эга клубнинг ўз фаолиятини тўхтатгани жуда ачинарли. Доғистонда РПЛда ўйнайдиган клуб бўлиши шарт.

- «Анжи» РПЛдан тушиб кетгач, сизга ЦСКА ва «Зенит» қизиқди. Нима учун айнан «Краснодар»ни танладингиз?

- Шунчаки, клуб эгаси Сергей Галицкий мени кўндирди. Бундан ташқари, Краснодар иқлим бўйича Ўзбекистонга яқин. У ерда ўзимни уйдагидек ҳис қилдим.

- Аммо якунда ЦСКА чемпионликка эришди ва тўғридан-тўғри ЧЛ гуруҳ босқичига чиқди.

- Албатта, салоҳиятимни ЧЛда синаб кўришни истардим, аммо Галицкий «Краснодар» тез орада ушбу турнирнинг доимий иштирокчиси бўлишига ишонтирди.

- «Краснодар» 2015 йили биринчи марта бронза медалини ютди. Бунга қандай эришдинглар?

- Аслида олтин медаль олишимиз ҳам мумкин эди, фақат тажриба ва менталитет етишмади: мавсумнинг охирги ўйинларида муҳим очколарни йўқотдик.

- Игорь Шалимов ва Олег Кононов - «Краснодар»ни бошқарган шу икки мураббий ўртасида қандай фарқ бор?

- Менга Кононов билан ишлаш осонроқ бўлди, чунки унинг талаблари ва тактикасини енгилгина тушундим. Шалимов даврида эса жуда қийналдик, аммо айнан унинг шарофати билан Фёдор Смолов РПЛнинг энг яхши тўп­урарига айланди (Смолов мавсум-2015|2016да 20та, кейингисида 18та гол урди). Шалимов унга оддий нарсаларни ўргатди: тўп билан олдинга ҳаракатланиш. Шу тариқа Смолов голлар ура бошлади.

- Кокорин - жуда иқтидорли футболчи. Афсус, унга феъл-атвори ва интизоми панд берди. Смолов ҳақида нима дея оласиз?

- Бир-бирига ўхшаш футболчилар. Фақат Смолов эҳтиросларини назорат қила олди. У нисбатан профессионалроқ.

***

ЕВРОПА ЭМАС, ХИТОЙНИ ТАНЛАШ...

- Хитойга қандай бориб қолдингиз?

Мавсум-2016|2017нинг қишки бозорида олдимда 2та вариант бор эди: «Ницца» кичик маош ва трансфер суммаси таклиф қилди, «Шанхай» эса бутунлай бошқача имкониятлар. Деярли 30 ёшда эдим, шунинг учун Хитойга боришни маъқул кўрдим.

- 2011-2013 йиллар Европани орзу қилгандингиз, кейин эса бирдан Хитойни танладингиз. Нима ўзгарди?

- 24-26 ёшда бемалол Европага кетган бўлардим, 29 ёшда эса менда бироз бошқача қарашлар бор эди. Шунингдек, Хитойда кучли футболчиларни йиға бошлашгани ҳам Осиё томон юз буришимга туртки берди.

- «Краснодар»да йилига деярли 2 миллион евро олгансиз. Хитой клуби бундан неча баробар кўп таклиф қилганди?

- Икки ҳисса.

- Аҳмедов футбол эмас, пулни танлади - бундай гап-сўзларга қандай муносабатдасиз?

- Ўзбекистонда ҳам шундай ёзишганди. Ишончим комил, бу гапни айтганлар шундай таклиф олдида ожиз қолишарди: ўшанда Хитой, ҳозир эса Саудия Арабистонидан.

- Хитойда ўзбекистонлик шахсий ошпаз хизматидан фойдалангансиз. Нима, ов­қатланиш масаласи ёмонмиди?

- Дастлабки йиллар зираворлар кўплиги туфайли маҳаллий таомларни истеъмол қилишда анча қийналдим. Шунинг учун палов тайёрлаш учун Ўзбекистондан ошпаз чақиртирдим, маҳаллий маҳсулотларга ҳам буюртма берардим. Барчасига ўз ёнимдан тўлардим, лекин чиқим унча катта эмасди. Қолаверса, ошпаз қариндошим эди. 

- Хитойда мавсум бошланишига 1 ой қолган вақтда майдонга тушадиган легио­нерлар лимити 3 нафарга қисқартирилди. Клубда бунга қандай қарашди?

- Мутлақо кутилмаган қарор. Клублар бу масалада федерация билан баҳслашиб-баҳслашиб, якунда кўнди. Шу тариқа Андре Виллаш-Боаш хорижлик футболчиларга юзланиб, ҳар биримиз навбати билан 1тадан ўйин ўтказиб юборишимизни айтди. Амалда ҳам шундай бўлди.

- Хитой футболидан нималар эсингизда қолган?

- Легионерларга таянган футбол: кучли хорижликлар билан шартнома имзолаган клублар чемпионлик учун курашди. Деярли барча стадионлар янги бўлиб, доимо тўлиб-тошарди. Россиядан фарқли ўлароқ, мухлислар ҳеч қачон футболчиларни сўкишмасди, улар фақат қўллаб-қувватлашарди.

- Юлдузли легионерлардан қай бири сизни кўпроқ ҳайратга солди ва нима учун?

- Марко Арнаутович. У ҳаммасига шунчаки, бепарво қарарди - австриялик «Кокорин». Халк эса ҳаммадан кўпроқ тер тўкарди: машғулотдан олдин ва кейин қўшимча ишларди. Оскар аксинча, унча жой кундирмасди, лекин ўйинда зўр эди.

Давоми газетамизнинг кейинги  сонларида. 

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 08.01.2024. Ўқилди: 1646 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.