Симеоне: «Футболчилар ажойиб ўйин намойиш этишганини айтдим ва биз ғалабага жуда яқин эдик»
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания суперкубоги ярим финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Реал»га қарши ўйиндан (3:5) қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.
«Футболчилар ажойиб ўйин намойиш этишганини айтдим. Биз ғалабага жуда яқин эдик. Ўйин давомида рўй берган ҳолатлардан сабоқ чиқаришимиз керак.
Биз барчасини муҳокама қиламиз. Муҳими — ижобий ҳолатлар. Улар ўйин давомида кўп бўлди. Ҳимоямиз жуда зўр ишламаяпти. Чунки мураббий етарлича яхши ишламаяпти.
Футболда "реванш" деган тушунча йўқ. Кубокда бошқача ўйин бўлади ва у бугунгидан фарқ қилади.
Ўйлашимча, бизда жисмоний куч етарли эди, биз яхши курашдик. Захирадан майдонга тушганлар бор кучини берди. Аммо ўйинни кучайтиришимиз керак бўлган жиҳатлар бор», – деди «Атлетико» устози.
Манба: sports.ru
Киритилди: 09:25, 11.01.2024. Ўқилди: 2088 марта. Фикрлар: 9 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).