Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ким Понг Гон: «Эртага ўйиндан кейин журналистларда Қосимовга савол кўп бўлади»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Мураббийлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Гонконг терма жамоаси бош мураббийи Ким Понг Гон ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида рақибга қарши кучли тайёргарлик кўрилганини таъкидлаб ўтди.

— Ўзбекистон жуда кучли футбол мамлакати. Биз рақибимизни ҳурмат қиламиз. Лекин шу билан бирга кучли Ўзбекистонга қарши жангга тайёрмиз — дейди бош мураббий.

— Ҳамма нарса аъло даражада. Эртага биз ғалаба қозониб, Гонконгга яхши натижа билан қайтмоқчимиз, — дея таъкидлади Ву Кван Йи.

— Сиз Ўзбекистон ўйинини ўргандингизми?
— Ҳа, биз Жанубий Корея, Ливан терма жамоаларига қарши ўтказилган ўйинни томоша қилдик. Шунингдек Кей лигада ўйнаган баъзи ўзбек футболчиларини яхши биламан. Терма жамоа таркибида ўйнайдиган футболчиларни ҳам яхши биламан. Биз ўйинларни таҳлил қилдик ва яхши тайёргарлик кўрдик.

— Гонконгда 20 даража иссиқ экан, бизда эса об ҳаво анча совуқлигини кўриб турибсиз. Бу нарса ўйинга таъсир ўтказмайдими?
— Тўғри, жуда ҳам фарқли климат. Леин яна бир нарса борки, иссиқда ўйнагандан кўра совуқда ўйнаган маъқулроқ. Биз совуқ ҳавода яхшироқ футбол ўйнаймиз. Аксинча, совуқ ҳаво ўйинимизга яхши таъсир қилади. Биз ҳозирча об-ҳаво ҳақида ўйламаяпмиз. Эртага бу нарсага ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.

— Ўйинга қандай услубда тайёргарлик кўрдингиз?
— Биз Шарқий Осиё Кубоги саралаш босқичида иштирок этиш орқали ўйинга тайёргарлик кўрдик. Тайёргарлигимиздан хавотир олманг, эртага бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз.

— Терма жамоангизнинг Осиё Кубогига чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Биламан, қийин бўлади. Аммо биз ҳозирда тараққиёт йўлидан кетмоқдамиз. Нима учун чемпионатга йўл олиш ҳақида ўйламаслигимиз керак экан? Биз албатта олға кетамиз.

— Интернет орқали ўқидик, "МЮ" билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинаркан. Бу нарса федерациянинг етакчи клублар билан муносабати яхшилигидан далолатми?
— Бундан унчалик ҳам хабардор эмасман, билганим шуки икки мамлакат федерациялари орасида муносабат яхши йўлга қўйилган ва инглиз клублари билан ўйин ҳар йили ўтказилади. Бу нарса биз учун янгилик эмас.

— Ўзбекистон таркибида Гонконг учун алоҳида хавфли бўлган футболчиларни айтсангиз.
— Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров ва Санжар Турсуновларни алоҳида кўрсатишим мумкин.

— Ўзбекистон билан аввалги ўйинда дуранг ўйнаган футболчилардан таркибда қолганми?
— Жуда қизиқ савол, аммо мен энди икки ой бўлди бош мураббий этиб тайинланганимга. Таркиб унчалик ҳам ўзгармаган. Демак, ўша ўйинларда қатнашган футболчилар ҳам ҳозир сафимизда бўлиши керак.

— Эртага бўладиган ўйинда нималарга умид қилмоқдасиз. Қарши ҳужумларгами ёки бошқа услубларингиз борми?
— Биз ўз тактик-стратегик тайёргарлигимизни ошкор этмоқчимасмиз. Бу ҳақида ўйиндан сўнг билиб оласиз. Ишончим комилки, ўйиндан сўнг сизда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига саволлар кўп бўлади.

— Икки кун олдин Гонконг ички биринчилиги ўйинлари бўлиб ўтди. Таркибингизда фақат битта легионер бор ва барча футболчилар икки кун олдин ўйнаган. Чарчоқ ўйинга қандай таъсир қилиши мумкин?
— Яхши савол. Ўтган ҳафта тур ўйинларидан анча чарчаганмиз. Лекин умид қиламанки, бизнинг футболчиларимиз кучли ирода намойиш этиб, рақибни албатта енгишади. Эртага бизнинг футболчиларимиз Гонконг-Хитой иродаси қанчалик кучли эканини намойиш этиб беришади.

— Терма жамоамизнинг қайси жиҳатлари кучли деб ўйлайсиз?
— Ўзбекистон жуда кучли иродага эга, жисмонан кучли ва тезкор футбол намойиш этади. Айниқса охирги йилларда терма жамоангиз сезиларли даражада ўсди. Умид қиламанки, айнан эртанги ўйинда биз янги тажрибага эга бўламиз ва кейинчалик ўрганганларимизни амалиётда қўллаб, ўсишга эришамиз. Ўйнаш учун ҳамма нарса яхши ҳолатда, майдонга ҳам, шароитга ҳам эътироз йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:26, 05.02.2013. Ўқилди: 8778 марта. Фикрлар: 32 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.