Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё кубоги-2023. Қайси йўлдан юрганимиз маъқул?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Плей-офф финаллари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалаба туфайли Ўзбекистон ўз очколарини 4 тага етказиб олди ҳамда «B» гуруҳида кучли учликда бўлишни кафолатлади. 24 жамоа иштирок этаётган турнирда, одатда, гуруҳда 4 очко тўплаган жамоа кейинги босқичга чиқади.

Биз эса 3-ўрин ҳақида зинҳор ўйламаслигимиз керак. Боиси, «B» гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоа нимчорак финалда «C» ёки «D» гуруҳи ғолиби билан тўқнаш келади. Кўп эҳтимол билан бу — Эрон ёки Япония бўлади. Буни Сурия ҳам тушуниб турибди. Улар сўнгги турда Ўзбекистоннинг мағлубиятини кутган ҳолда, Ҳиндистон дарвозасига камида 4 та гол уришга ҳаракат қилишади. Бунга шубҳа йўқ.

Биз гуруҳда 1 ёки 2-ўринни эгаллаш ҳақида ўйлаганимиз яхши. 23 январь куни Австралияни мағлуб этсак, гуруҳ ғолиби бўламиз, дуранг эса бизга 2-ўринни кафолатлайди.

Гуруҳдаги ўрнимизга қараб плей-оффда қайси жамоа(лар)га тўқнаш келишимиз мумкинлигини таҳлил қилиб кўрамиз.

А) Гуруҳда 1-ўринни эгалласак:

Нимчорак финалда — "А", "С" ёки "D" гуруҳида 3-ўринни банд этган жамоалардан бирига қарши майдонга чиқамиз. Агар рейтинг асосида олиб қарайдиган бўлсак, бу — Ливан, Фаластин ёки Вьетнам бўлиши мумкин. Ўртачадан сал пастроқ жамоалар.

Чорак финалда эса 1/8 финалда "F" гуруҳида 1-ўрин / "E" гуруҳи 2-ўрин ғолиби билан тўқнаш келамиз. Бу, кўп эҳтимол билан Саудия Арабистони / Иордания бўлади.

Ярим финалда эса катта эҳтимол билан Япония рақибимиз бўлади.

B) Гуруҳда 2-ўринни эгалласак:

Нимчорак финалда — "F" гуруҳида 2-ўринни банд этган жамоага қарши майдонга чиқамиз. Катта эҳтимол билан, бу — Ўмон ёки Таиланд бўлади.

Чорак финалда эса Қатарга қарши майдонга чиқиш эҳтимолимиз юқори. Бу жамоа нимчорак финалда гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган жамоалардан бирига қарши майдонга чиқади.

Бу йўлдан ярим финалга кўп эҳтимол билан Жанубий Корея ёки Эрон чиқиб келади.

Манба: "Футбол қоидалари" телеграм-канали

Хўш, қайси вариант сизга маъқулроқ кўриняпти? А ёки B вариант?

Киритилди: 16:29, 19.01.2024. Ўқилди: 9903 марта. Фикрлар: 38 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик