Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кучли 5та лиганинг энг яхши дриблингчилари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футболда дриблинг ҳамиша алоҳида қадрланган ва кейинчалик ҳам шундай бўлиб қолади, албатта. Ахир бу ўйин чиройи-ку. Қайсидир футболчи рақибини алдамчи ҳаракатлар воситасида «жинни» қилганида, трибуналар беихтиёр ҳайқириб юбориши бежиз эмас. Хўш, жорий мавсум еврофутбол марказида бу «ҳунар»ни кимлар ҳаммадан яхшироқ уддалашяпти? Қайси клублар тўп йўқотилиши эҳтимоли катталигидан кўз юмган ҳолда, ўз футболчиларининг дриблинг салоҳиятини намойиш этишларига тўсқинлик қилмаяпти? Келинг, буни мавсумнинг биринчи ярми бўйича кўриб чиқамиз.

САМАРАЛИ АЛДАБ ЎТИШ

*** Самарали дриблинглар сони бўйича камтарин «Фрозиноне» клуби вакили Матиас Соуле олдинда. Уни «Бавария»даги супердриблингчи Лерой Сане изма-из таъқиб қилмоқда. «Жирона»нинг бразилиялик етакчиси Савио ҳам чакки эмас. Машҳур супердриблингчи Жереми Доку («Манчестер Сити») эса атиги 9-кўрсаткич эгасидир. 

*** Энг кучли 10 нафар дриблингчи қаторида турнир жадвали қуйи қисмида кетаётган 3та клуб вакили бор. Дейлик, етакчи Соуленинг клуби «А» серия биринчи даврасини 14-ўринда якунлади. Брайан Сарагоса («Гранада») ва Ромен Февр («Лорьян»)нинг клублари эса тегишлича Испания ва Франция чемпионатларида аутсайдер мақомида. Қолган барча дриблингчилар ўз лигаларида кучли тўртликда бораётган жамоалардан.

*** Матиас Соуле нафақат дриблинг бобида энг зўри, у яна «Фрозиноне»нинг энг яхши тўпурари ҳам. Умуман, аргентиналик футболчи «А» серия голеадорлари пойгасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Жорий мавсум биринчи давра ўйинларида 8та гол урган Соуле пойгада фақат Лукаку, Гудмундссон, Берарди, Жиру ва Лаутаро Мартинесдан ортда қолмоқда. 20 ёшли ҳужумчини аллақачон Пау­ло Дибала билан қиёслашаётганларини ҳам айтиш ўринли.

*** Рўйхатда АПЛдан атиги бир футболчи бор - «Манчестер Сити» «топилма»си Жереми Доку. Унинг дриблинг салоҳияти аллақачон овоза бўлиб улгурди. Эҳтимолки, бельгиялик айни пайт замонамизнинг энг яхши дриблингчиларидан биридир.

*** Рейтингнинг 3-поғонасида евромавсумнинг асосий сенсациячиси - «Жирона» етакчиси! Савио бразилияликларга хос алдамчи ҳаракатлар устаси эканлигини кўрсатишга улгурди. Диққат қилинг, топ-лигаларда биринчи мавсумини ўтказаётган футболчи Примеронинг дастлабки ярмида 6та гол ва 5та самарали узатма тўплади. Савио Каталония клубида самарадорлик бўйича (биринчи давра якуни) биргина Артём Довбик (11та гол ва 7та ассист)дан орқада, холос.

ДРИБЛИНГ ЭФФЕКТИ ҚАНДАЙ?

*** Аввало, айтиш керак, дриблинг эффектини баҳолаш учун камида 15 марта алдамчи ҳаракатни амалга оширган футболчилар натижасига қаралган.

*** «Боруссия» М. вакили Рами Бенсебайни энг муваффақиятли дриблингчи. Тўғри, кучли 10таликка кирганларга қарасак, энг оз муваффақиятли уриниш айнан у ва Неманья Матич («Ренн»)га тегишли - 16тадан. Лекин Рамида эффект зўр - 94,1 фоиз. Оддий айтганда, «Боруссия» етакчиларидан бири 17та уринишдан атиги 1тасида тўпни рақибига олдириб қўйган, холос. 

*** Рўйхатга тушганлардан энг фаоли - Лоран Абержель («Лорьян»). Бу футболчи тез-тез дриблингга қўл уради, лекин муваффақиятсиз уринишлари анча кўп - атиги 71,1 фоизлик эффект. 

*** Ҳозирги «Милан»нинг энг «темир» футболчиси бўлиб турган Тейани Рейндерс техник салоҳияти билан ҳам ажралиб турибди - 28та уринишидан 21таси самарали чиқди. Хуллас, Рейндерс бирданига ҳар томонлама порлай бошлади.

КЛУБЛАР РЕЙТИНГИДА НИМА ГАП?

*** Клублар орасида дриблинглар сони бўйи­ча «Вулверхэмптон» 1-ўринда! Кейинги позициялар «Бавария» ва «Барселона»га тегишли.

*** Рўйхатдаги жамоалардан ярми АПЛ иштирокчилари - «Вулверхэмптон», «Тоттенхэм», «Борнмут», «Челси» ва «Кристал Пэлас». Испаниядан 2та клуб (албатта, «Барселона» ва «Реал») бор, Франциядан ҳам («ПСЖ» ҳамда «Ницца»). «Бавария» эса Германия Бундеслигасининг ягона вакили.

*** «Вулверхэмптон»нинг ўз футболчиларига ҳаттоки, грандларга нисбатан ҳам кўпроқ дриблинг ишлатиш имконини бераётгани бироз ғалати. Шунинг баробарида «бўрилар» аъзолари футболчилар рейтингида кам. Дейлик, энг юқори натижа соҳиби Матеус Кунья рақибларига қарши 91 марта дриблинг ишлатиб, атиги 42та ҳолатда мақсадига эришган.

*** «Борнмут»нинг энг кўп дриблинг ишлатган жамоалар қаторига кириб олгани ҳам эътиборга молик. Андони Ираола шогирдлари ҳисобида жами 203та дриблинг бор. Бу мураббий Испанияда ҳам ёрқин техник ижрочиларни тўплагани билан кўзга ташланган эди. Демак, Ираола бу амалиётни янги чемпионатга ҳам олиб ўтди.

*** Яна бир «сюрприз» - «Кристал Пэлас». АПЛда нимагадир даъво қилолмаётган Лондон жамоаси биргина Жордан Айю туфайли топ-10да. Унинг бир ўзи 86 марта дриблинг ишлатишга уринди (тўғри, атиги 36та вазиятда рақибидан ўтиб кетган, холос).

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:56, 20.01.2024. Ўқилди: 2099 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.