Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё кубоги-2023. Австралия билан дуранг ўйнадик ва 2-ўрин билан плей-оффга чиқдик

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-тури доирасида қийин ўйин ўтказди. Кучли рақибларга қарши бўлажак ўйин олдидан бу яхши спарринг бўлди, аммо ўйинда баъзи йўқотишлар таъбни хира қилди.

Биринчи бўлим сўнгида ҳакам дарвозамиз томон адолатсиз пенальти белгилади. Ўша вазиятда Ҳамробеков ерга йиқилаётганида тўп Одилнинг қўлига тегди, аммо бунинг оқибатида тўпнинг йўналишини ўзгартирмаган, австралияликлар ҳужумни давом эттириб, зарба йўллашга ҳам улгуришганди. Пенальтини эса Мартин Бойл голга айлантирди.

Сречко Катанец иккинчи бўлимда қанот футболчилари ва ҳужум чизиғига ўзгаришлар киритди. Тажрибали Жалолиддин Машарипов чап қанотда бир ҳимоячини чалғитиб, дарвоза яқинига узатма берди. Турғунбоев эса баланд сакраганча тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Терма жамоамиз мазкур дуранг туфайли ўз очколарини 5 тага етказди ҳамда "B" гуруҳида 2-ўрин билан плей-оффга чиқди. Терма жамаоамиз нимчорак финалда "F" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келади. Бу кўп эҳтимол билан Таиланд ёки Ўмон бўлади.

Захирадан майдонга тушган Игорь Сергеев жароҳат олгани бироз хавотирга солди. Умид қиламиз, унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди.

Осиё кубоги. «B» гуруҳи, 3-тур
АВСТРАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:1 (1:0)
Голлар: Мартин Бойл (45+1-пенальти) — Азиз Турғунбоев (78)
Огоҳлантиришлар: Суттар (50), МакГри (70) — Умар Эшмуродов (25), Одил Ҳамробеков (45), Отабек Шукуров (45+3) 
Австралия: Мэтью Райан, Натаниел Аткинсон (Льюис Миллер 90+3), Кье Роулс, Харри Суттар, Азиз Бехич, Рилей Макгри (Бруно Форнароли 83), Кену Баккус (Айден О'Нилл 83), Жексон Ирвин, Жордан Бос (Марко Тилио 90+3), Кусини Йенги, Мартин Бойл (Коннор Меткалф 72)
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Зафармурод Абдураҳматов, Абдулла Абдуллаев, Умар Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Фарруҳ Сайфиев, Ҳожимат Эркинов (Азиз Турғунбоев 63), Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Остон Ўрунов (Жалолиддин Машарипов 46), Аббос Файзуллаев (Игорь Сергеев 63; Жамшид Искандеров 84)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:37, 23.01.2024. Ўқилди: 4167 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик