Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • -:-
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • -:-
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • -:-
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • -:-
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • -:-
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • -:-
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • -:-
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • -:-
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4423 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Огоҳлик қўнғироғи

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Саралаш босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 февраль куни ўзининг 2013 йилдаги илк расмий ўйинини ўтказди. Миржалол Қосимов шогирдлари Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 1-тур учрашувлари доирасида Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида Гонгконг миллий терма жамоасини қабул қилди ва дуранг ўйнади.

Ўтган йили ОФК Осиё кубоги-2015 учун саралаш баҳслари 2013 йилнинг бошидан бошланишини маълум қилди ва буни биз жиддий танқид қилдик. Чунки, биз каби Осиё кубоги-2011 да совринли учликка кира олмаган терма жамоалар, агар ЖЧ-2014 саралашида иштирок этаётган бўлишса, бир вақтнинг ўзида иккита мусобақа саралашида кураш олиб боришларига тўғри келар эди. Лекин, ОФКнинг қарори бизнинг фойдамизга ишлади. Бу хақда сал кейинроқ. Келинг, дастлаб Гонгконг билан бўлиб ўтган ўйинни муҳокама қиламиз.

Ўйиннинг аҳамияти:  ўйин миллий терма жамоамиз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Биринчидан, гарчи мухлислар ва мутахассислар терма жамоамизнинг ОК-2015га йўлланмани қийинчиликсиз қўлга киритиши ва гуруҳдаги рақибларнинг камида иккитасидан кучли эканлиги, уларни сафарда ҳам мағлуб эта олишини таъкидлашаётган бўлсада, лекин уйдаги ғалабалар ҳам бу вазифани аввалроқ бажаришга ёрдам беради, ҳам қўлга киритиладиган ғалаба доимо ёқимлидир. Иккинчидан, терма жамоамиз ЖЧ-2014 нинг уйда бўладиган ҳал қилувчи учрашувларидан олдин майдонга аниқ мақсад билан тушадиган рақиб билан тушиш имконига эга бўлишди. Гарчи, терма жамоамиз хорижий йиғинлар пайтида Гонгконгдан кучлироқ бўлган клублар ва терма жамоа билан ўйнаган бўлишса-да, лекин уларнинг хеч бири расмий ўйинда майдонга тушадиган терма жамоа берадиган иштиёқни бера олмас эди. Учинчидан, миллий терма жамоамиз ОК-2015 нинг навбатдаги турини 22 март куни сафарда БАА терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйиндан тўрт кун кейин эса Ливан билан ўйин бўлиб ўтади ва терма жамоамиз БАА даги ўйинда ўзини эркин ҳис қилиши, хеч қандай босимсиз ўйнаши, ҳатто БААдан мағлубиятга учраса ҳам бундан фожеа ясалмаслиги учун ҳам, албатта, Тошкентда Гонгконгни албатта ютиши шарт эди. Миллий терма жамоамиз учун ўйиннинг аҳамияти жуда юқори эди.

Таркиб: Миржалол Қосимов майдонга туширган таракиби, хар доимгидек, 4-5-1 кўринишида бўлди. Буни ҳамма тахмин қилган эди. Фақат, барчага битта нарса ўнг қанот ярим ҳимоясида ким ўйнайди деган савол  қизиқтирарди. Шу куни Жасур Ҳасановдан бошқа, барча ярим ҳимоячилар алмашиб ўнг қанотга ўтиб ўйнашди. Таркиб эса аввалдан кутилганидек, дарвозада Игнатий Нестеров, ҳимоя марказида Анзур Исмоилов ва Артём Филипосян, ўнг қанот ҳимоясида Акмал Шораҳмедов, чап қанот ҳимоясида Шохруҳ Гадоев, марказий ярим ҳимояда Одил Аҳмедов, Азизбек Ҳайдаров, Темур Кападзе, ўнг қанот ярим ҳимоясида Сервер Жепаров (лекин у бу жойда мунтаззам ўйнамади), чап қанот ярим ҳимоясида Жасур Ҳасанов, ҳужумда Улуғбек Бақоев ўйнади. Шунингдек, майдонга 45-дақиқада Александр Гейнрих (ҳужумкор марказий ярим ҳимоя чизиғида ўйнади), 70-дақиқада Санжар Турсунов (ўнг қанот ярим ҳимояси ва баъзида марказий ҳужумчи сифатида ҳаракатланди), 82-дақиқада Марат Бикмаев (икинчи ҳужумчи сифатида) туширилди.

Тактика: Миллий терма жамоамиз, дастлаб майдон марказини эгаллаб, ҳужумларни марказдан ташкил қилишга ҳаракат қилди. Лекин, Гонгконг футболчилари майдон марказида зич ўйнаб, прессинг қила бошлагач, бизнинг ҳужумлар, одатдагидек, қанотлар орқали ташкил қилина бошланди ва футболчиларимиз ўйин охиригача шу тарзда ўйнашди.

Ўйинда йўл қўйилган хато ва камчиликлар: Шу кунги ўйинни бемалол “терма жамоамиз ижросидаги хатолар хит паради” деб атасак бўлади. Улар шунчалик савиясиз ўйнашдики, агар рақиблар қарши ҳужумда яхши ўйнай олганда ва рақиблар бош мураббийи жазавага тушмасдан (58-дақиқада ўйинчиси қизил карточка олиб, ўйиндан четлаштирилган пайтда), сал ақллироқ, айёрроқ бўлганда, биз ҳозир гуруҳнинг охирги ўрнида турган бўлар эдик. Келинг, йўл қўйилган хатоларни бирма бир мухокама қиламиз:

- Ўйин кўрсатдики, футболчиларнинг жисмоний ҳолати етарли даражада эмас. Бундан ташқари, уларнинг техник савияси паст даражада ва жамоавий ўйин ҳали тўлиқ шаклланмаган.

- Шу куни Миржалол Қосимов бемалол икки ҳужумчи билан ўйинни бошласа бўларди. Чунки, рақиблар савия даражасидаги фарқ ва сафарда ўйнашаётгани сабабли, улар ҳимоявий ўйнаши аввалдан маълум эди.


- Шунингдек, бош мураббий ҳужумларни фақат қанотдан юқорилатиб, тўп ошириш билан амалга оширишни буюрди. Ахир, бунинг самарасизлиги ва фойда бермаётганлигини ҳамма кўриб турибдику?! Ёки ҳужум қилишнинг бошқа варианти йўқмиди?! Боримиз шуми?

- Бундан ташқари, футболчилар марказдан умуман кириб бора олишмади. Ҳатто терма жамоада эпизодлар устаси бўлган Одил Аҳмедовнинг рақибларни алдаб ўтишни рақиб дарвозасига эмас, марказдан қанотга қараб амалга ошириши ҳаммасидан ўтиб тушди. Марказдан кириб боришни фақат жисмоний тайёргарлик билан боғлаш тўғри бўлмаса керак.

- Терма жамоа марказдан кириб бора олмади ва ҳужумларни фақат қанотдан юқорилатиб тўп ошириш билан амалга оширди. Ақл ўргатиш бўлса ҳам айтаман, бизда бошқа вариантлар ҳам бор эди. Масалан, бутун ўйин давомида тўлиқ жамоавий ўйин қилишмаса ҳам, ҳужумлар вақтида рақиб ҳимоясини икки уч пас билан ёриб ўтиш мумкин эдику ёки таркибда Одил Аҳмедов, Азизбек Ҳайдаров, Александр Гейнрих каби узоқдан зарба бера оладиган ўйинчилар бор, шулар орқали узоқдан гол уриш мумкин эди. Агар гол бўлмаганда ҳам, рақиб ҳимоядан чиқиб, очилишга мажбур бўларди.

Юқорида таъкидланганидек, ОК-2015 саралаш баҳслари биз учун фойдали бўлди. Балки, Гонгконг билан ўйиндаги ҳолатлар ҳам, натижа ҳам бир томондан яхшидир. У бизга огоҳлик қўнғироғини чалди. Гонгконг терма жамоаси қарши ўйин миллий терма жамоамизнинг камчиликларини ва ҳозирги ҳолатини кўрсатиб берди. Сафарда Қатар ва Эрон терма жамоаларини мағлубиятга учратганимиздан кейин кўпчилик мухлислар, ҳатто футболчилар ҳам миллий терма жамоамиз ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритганидай хис қила бошладилар. Адашмадим. Ҳа, футболчиларимиз ҳам. Терма жамоа ўйинчиларининг кўпчилиги ўтган 3 ой мобайнида берган интерьвюларида ЖЧ йўлланмасини Тошкентдаги иккита ўйиндан кейин албатта қўлга киритишларини таъкидлашган. Тўғри, футболчиларда ишонч бўлиши керак. Лекин, бу қадар юқори даражада эмас. Ҳайронман, нега вазиятга реал баҳо бермаяпмиз. Биз расмий ўйинларнинг уйдагисида қийналамиз. Аввалги йиллардаги Австралия (ЖЧ-2010 саралаши), Баҳрайн (ЖЧ-2010 саралаши), БАА (ОК-2011 саралаши), Япония (ЖЧ-2010 саралаши), Эрон (ЖЧ-2014 саралаши) термаларидан қабул қилинган мағлубиятларга тўхталмайман. Фақат, миллий терма жамоамиз ЖЧ-2014 саралаши 4-босқичида хали Тошкентда ғалабага эришмаганлигини эслатмоқчиман. Бунинг устига, Миржалол Қосимов тактикаси ҳужумкор эмас. Мен Абрамовни қумсамоқчи ҳам, Қосимов термаси худди Абрамов жамоаси ўйнаш услубида - бехуда, бемақсад тўпни эгаллаб юрсин ҳам демоқчимасман. Фақат, ранг баранг ва турли тактик харакатлар билан ўйнаса бўладику?! Ахир, Абрамов терма жамоага умуман бошқача ўйнаш услубини сингдира олдику?! Наҳотки, Қосимов миллий терма жамоанинг Абрамов даврида янги даражага кўтарилган ўйнаш савиясини янада юқори даражага кўтара олмаса ва унга ранг-баранглик қўша олмаса?! Қосимов жамоаси қачонгача ёпиқ, ҳимояга эътибор қаратадиган ва эҳтиёткор, шунингдек, барча рақибларга қарши фақат битта ҳужумчи билан ҳаракатланадиган ва фақат қанотдан ҳужум қиладиган ўйин услубида ўйнайди?! Нолимаяпман! Худога шукур, ҳозирда ЖЧ саралаши гурухида биринчи ўринда турибмиз, фақат охирги турдан кейин ҳам шу ўринда қолишимизни хоҳлайман. Буни ҳамма хоҳлайди.

Тўғри, Қосимов қўллаган тактика бизга сафардаги ўйинларда етти очко келтирди. Лекин, ушбу тактика бизга Ливан ва Қатар билан уйда бўладиган ўйинларда кутилаётган олти очкони олишимизни таъминлай оладими? Сафардаги ўйинлардан фарқли равишда бу ўйинларда биз ҳужум қилишимизга тўғри келади. Ливан, Қатар, Эрон (сафардаги) билан ўтган ўйинларда энг асосийси мағлубиятга учрамаслик эди. Чунки, Ливан ва Қатарни уйда қабул қилишимиз ва Эронни шу вақтгача мағлуб қила олмаганимиз учун дуранг ҳам бизга фожеа бўлмасди. Ҳимоявий тактика билан ўйнаб, дурангга эришсак бўларди. Лекин эндиги ўйинларда рақиблар ҳимояланади. Бизчи, ҳужум қила оламизми?! Қандай ҳужум қиламиз?! Умуман ҳужум қила оламизми? Мен гол билан тугайдиган натижали, самарали ҳужумни назарда тутаяпман.

Менимча, Ливан ва Қатар билан ўйинларда бизнинг энг катта муаммоимиз - мураббийимиз ўша куни қўллайдиган тактик услубимиз бўлади. Чунки, Гонгконг билан бўлган ўйинда кузатилган техник хатолар ва жисмоний холатининг пастлиги вақт ўтгани сари футболчилар ўйин амалиётига эга бўлиши билан бартараф этилар, лекин ўйнашнинг натижали ҳужумкор услуби ишлаб чиқилмаса ва ўйинда қўлланилмаса ғалаба(лар)га эришишимиз қийин бўлади.

Бундан ташқари, олдиндаги учта ўйинда бизга рақиблик қиладиган термалар бош мураббийлари ҳозирда пляжма-пляж, Оқ денгизу Қора денгиз қилиб юришмагандир, бизнинг ўйинимизни ўрганиб чиқиб, мос тактикалар танлаётгандир, улар ҳам хатоларини муҳокама қилиб, келгуси баҳсларга яхшигина тайёргарлик кўраётгандир. Мана, биз Гонгконг дарвозасига битта ҳам гол кирита олмаган кеча ОК-2015 саралаши доирасида Эрон Ливан дарвозасига бешта гол урди. Қатар эса Малайзияни ютди. Жанубий Корея эса йирик ҳисобда мағлубиятга учраганига қарамай, Европанинг етакчи термаларидан бири Хорватия билан ўйин ўтказди.

Демак, ҳамма баҳорда давом  эттириладиган ЖЧ-2014 саралашининг ҳал қилувчи баҳсларига жиддий тайёрланаяпти. Умид қиламизки, Гонгконг терма жамоаси чалиб кетган огоҳлик қўнғироғи терма жамоамиз мураббийлари ва футболчиларимизни янада хушёр бўлишга, хато ва камчиликларини кўриб чиқиб бартараф қилишга, олдиндаги ўйинларга жиддий тайёрланишга даъват қилади. Омад ёр бўлсин!

Ғайратжон Абдужаббаров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:58, 10.02.2013. Ўқилди: 8689 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.