Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юрген Клоппнинг кейинги манзили қаер бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп яқиндагина жамоадан кетишини маълум қилган эди. У мавсумни якунлаб, истеъфо берадиган бўлди. Немис мутахассиси саккиз ярим йилдан буён мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Унинг кейинги манзили терма жамоаларда ишлаш ёки яна бир катта клубни бошқариш бўлиши мумкин.
Клопп ўрнига Хаби Алонсо олиб келиниши тахмин қилинмоқда. Аммо бу ҳали аниқ эмас. Клопп кейинги манзили ҳақида шундай дейди: "На клуб, на терма жамоада ишламоқчиман. Бошқа инглиз клубини бошқариш ниятим ҳам йўқ. Ҳаттоки, ейишга ноним бўлмаса ҳам, бу содир бўлмайди. Камида бир йил дам олмоқчиман".
Қуйида Юрген Клоппнинг эҳтимолий янги манзилини ўрганамиз.

Англия терма жамоаси

Гарет Саутгейтнинг Англия термасидаги сафари қаримоқда. 2024 йилнинг охирида у эркин агентга айланади. Ҳозирга қадар инглиз мутахассиси 3 та йирик турнирда жамоани бошқарди ва ҳеч нарса юта олмади. Саутгейт ўрнига келиш, Клоппга "Ливерпул"га қарши чиқмай, Англияда қолиш имконини беради.

Германия терма жамоаси

Клопп, ваниҳоят, ўзидан кутилган ишни амалга ошириши мумкин. Унга она юрти жамоасини бошқариш ҳам топширилиши ҳеч гап эмас. Германия ФА Ханси Фликни ишдан хайдагач, Клоппни тайинламоқчи эди. Аммо у рози бўлмади. Хуллас, бу вариант ҳам, Клоппга юқори ритмга эга бўлган инглиз ва клуб футболидан узоқлашиш учун имкон беради.

"Реал"

"Реал"нинг мураббий борасидаги муаммоси Анчелоттининг декабрь ойидаги янги шартномаси билан ҳал бўлди. Италиялик мутахассис Бразилия терма жамоасига йўл олиши мумкин эди. Аммо энди ундай бўлмайди. Айни дамда мадридликлар "Жирона"дан ортда қолаётганига қарамай, Анчелоттининг ўрни ҳали мустаҳкам. Агарда мавсум охирида Ла-лига ёки ЕЧЛ ютилмаса, у ҳолда Клопп вариантини кўриб чиқса бўлади.

"Барселона"

"Барселона"да ҳам вазият чалкашроқ бўлиб турибди. Хави босим остида қолган. Гарчанд ўтган мавсумда мамлакат чемпионлиги қўлга киритилган бўлишига қарамай, ҳозир мухлислар янада кўпроғини исташади. Агарда бу мавсум каталонияликлар учун совринсиз якунланса, Хави ишдан кетади. Унинг ўрни эса Клопп билан тўлдирилади.

"Боруссия Дортмунд"

Клопп 2015 йилга қадар 7 йил давомида "Боруссия"ни бошқарган эди. Бу даврда у жамоасини кетма-кет Германия чемпионига айлантириб, ЕЧЛ финалига олиб чиққан. Ҳозирда "Боруссия Дортмунд"га янги ва яхши мураббий керак. Эдин Терзичнинг даражаси эса бунга тўғри келмаяпти. "Арилар" ҳозирда 5 ўринда, "Байер Леверкузен"дан 15 очко ортда бормоқда. Балки Клопп учун эски даврларни эслаш вақти келгандир?

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:10, 27.01.2024. Ўқилди: 9580 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик