«Шўртан» Тошкентда машғулотларни бошлади
«Шўртан» футболчилари 11 февралдан бошлаб Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Манбанин маълум қилишича, жамоа аъзолари дастлаб шу ҳафтанинг душанба куни тиббий кўрикдан ўтишди. Кейин эса эртаси кундан бошлаб кунига икки маҳалдан машғулотларга старт берилди.
Бизга маълум бўлишича, пойтахтдаги йиғин 24 февралга қадар давом этади ва бу вақт оралиғида «оқ бўрилар» бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Бугун жамоа Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиши лозим эди, бироқ «Қизилқум» ПФЛ Кубогида иштирок этаётгани боис бу ўйин ҳозирча ўтказилмайдиган бўлди. Натижада бугунги рақиб сифатида «Навбаҳор» танланди. Демак, Эдгар Гесс шогирдлари Тошкентдаги илк назорат беллашувини «Навбаҳор»га қарши ўтказишади.
Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 19:57, 13.02.2013. Ўқилди: 3687 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).