Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Агар академия самарадор бўлса...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Академияси ортидан энг кўп пул топаётган клублар: «Барселона» асосий рақиби - «Реал»дан анча орқада, «Челси» кучли бешликда, «Бенфика» эса етакчи.

Кучли учликда яна «Аякс» ва «Лион» ҳам бор. CIES Football Observatory (Халқаро спорт тадқиқотлари маркази) дунё футболидаги энг сердаромад 100та академия рейтингини шакллантирди. Бунда 15-21 ёш оралиғида клуб тизимида камида 3 мавсум шуғулланган футболчиларнинг трансфер суммаси ҳисобга олинган. Шунингдек, рўйхат охирги 10 йиллик юзасидан тузилган.

*** Умумий жадвалда Португалия ва Нидерландия клублари етакчи ролида. Англиядан эса бирданига 3та клуб кучли 10таликка кирди. Рейтингнинг юқори қисмида бошқа бирор мамлакатдан шунча жамоа йўқ. Умуман олганда, топ-100 шаклидаги рейтингда АПЛнинг 20та иштирокчисини ҳам кўриш мумкин. Ла Лига ва Лига 1 эса 11тадан клубга эга. Кейинги кўрсаткичлар Италия ва Бразилия (9тадан клуб), Аргентина (8та клуб) ҳамда Германия (7та клуб) чемпионатларига тегишли.

*** Топ-100да Украина («Шахтёр» - 130 млн. евро, «Динамо» К. - 82 млн. евро), Эквадор («Индепендьенте дель Валье» - 86 млн. евро), Дания («Копенгаген» - 81 млн.), Бельгия («Брюгге» - 72 млн. евро, «Стандарт» - 72 млн. евро), Швейцария («Базель» - 70 млн. евро), Уругвай («Пеньяроль» - 68 млн. евро), Хорватия («Хайдук» - 62 млн. евро), Мексика («Пачука» - 59 млн. евро), Польша («Лех» - 59 млн. евро), Уругвай («Насьональ» - 56 млн. евро) ва Сербия («Партизан» - 55 млн. евро) мамлакатлари вакиллари ҳам бор. Россия клублари эса рейтингдан ташқарида.

*** Охирги 10 йилликда атиги 8та клуб 30 нафар ёки кўпроқ тарбияланувчисини сотган. Трансферлар сони бўйича «Аякс» олдинда - 36 нафар. «Интер» ва «Рома»да келишувлар сони 1та кам, «Аталанта» 34та, «Лион» 32та, «Спортинг» 31та, «Бенфика» ва «Ривер Плейт» 30тадан трансферни амалга оширган.

*** 2014-2018 йиллар оралиғидаги кўрсаткич бўйича пешқадам «Монако» (261 млн. евро) яқин таъқибчиси «Спортинг» (189 млн. евро)дан яққол ўзиб кетганди. Буни тушуниш қийин эмас - Франция клуби ўша оралиқда биргина Килиан Мбаппе учун 180 миллион евро олганди.

*** 2019-2023 йиллар кўрсаткичи борасида эса «Бенфика» яққол пешқадам (335 млн. евро). Кейинги юқори натижа «Челси»да - 307 млн. евро). Португалия жамоаси Рубен Диашни 71 «лимон», Жоау Фелишни 127 «лимон»га сотган бўлса, «Челси» Мэйсон Маунт учун 64 миллион ва Тэмми Абрахам учун 41 миллион олган.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:04, 04.02.2024. Ўқилди: 3206 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.