Ван Маарвейк шайх Мансур президентлигидаги БАА жамоасини бошқаришдан бош тортди
Голландия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Берт ван Маарвейк БААнинг «Ал-Жазийра» клубини бошқариш таклифини рад этди. Бу ҳақда «Voetball International» нашри хабар тарқатди.
«Анча қулай шартнома таклиф қилинганига қарамай, «Ал-Жазийра»ни бошқариш таклифини рад этдим. Менда ўзимнинг амбицияларим бор ва унда ҳозирча Осиёда ишлаш варианти йўқ. Ҳатто Абу-Даби жуда ёқимли шаҳар бўлсада», дейди ван Маарвейк.
Қайд этиб ўтиш жоиз, «Ал-Жазийра» клуби президенти Англиянинг «Манчестер Сити» клуби хўжайин саналган шайх Мансур саналади. Яъни «Ал-Жазийра» клуби шайх Мансурнинг «Al Jazira Sports Company» компаниясига қарашли клуб саналади.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:36, 15.02.2013. Ўқилди: 5162 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).