“Барселона” раҳбарияти “кўк-анорранглилар” бош мураббийи сифатида Хавининг ўрнига “Барселона Атлетик”ни бошқарадиган мексикалик мутахассис Рафаэль Маркес тайинланишига қарор қиладики, агар Каталония клуби бошлиқлари бошқа, таниқлироқ мураббий билан келиша олмасалар. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбага кўра, Хави жорий мавсум якунида “Барселона”ни тарк этишини эълон қилгач, “блауграна” раҳбарияти президент Жоан Лапорта ва спорт директори Деку тимсолида Каталония клубининг спорт лойиҳасини ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиққан. Ушбу режага кўра, "Барселона" еврокубоклар тажрибасига эга таниқли мураббий билан меҳнат шартномаси тузишга ҳаракат қилади.
Агар бу ғоя амалга ошмаса, "блауграна" босслари жамоани бошқаришни Маркесга ишониб топширишади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).