Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» 3 футболчининг трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Андижон" трансферларни амалга оширишда давом этади. Иқтидорли футболчилар – Шерзод Эсанов, Бектемир Абдуманнонов ва Абубакир Режаббоев янги мавсумда «Андижон» таркибида тўп тепадиган бўлди.

Мухлисларимизга яхши маълумки, Эсанов «Андижон»га 2022 йилги мавсумда қўшилган. Ўтган йили эса биринчи даврадан сўнг «Олимпик» клубига ижарага берилганди. Чемпионат тугагач, унинг шартномаси якунланди. Кўриб турганингиздек, Шерзод яна «Андижон»га қайтди ва янги битим имзоланди.

Эсанов 2003 йилнинг 1 февраль куни Навоийда таваллуд топган. «Чиғатой»да футбол билан шуғулланган. Айтиш лозимки, Эсанов ўтган йили юртимизда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида терма жамоамиз сафида ғолибликни қўлга киритган.

Жамоанинг яна бир янги аъзоси – Бектемир Абдуманнонов 2002 йилнинг 12 июль куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида таваллуд топган. «Пахтакор» академиясида таҳсил олган ва 2019 йили биринчи лигада тўп сурган. 2020 ҳамда 2021 йилларда «Олимпик» шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг «Металлург»га кўчиб ўтган ва 2023 йил охирига қадар бекободликлар учун тўп тепди.

Абубакир Режаббоев 2005 йилнинг 3 апрель санасида Андижон туманида туғилган.

2016 йили Андижондаги Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол академиясига кирган ва ўша ерда катта футболга қадам босган. Режаббоев сўнгги икки йил мобайнида «Андижон-SGS»да аввалига биринчи лига, сўнгра про лигада тўп тепди. Истеъдодли ҳимоячи шунингдек, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 09:10, 12.02.2024. Ўқилди: 2444 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик