Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерлар: Одил Аҳмедов ўз жамоаси билан Европа Лигаси 1/8 финалига чиқди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ўз клублари сафида янги мавсумга тайёргарликни давом этиришмоқда.

РОССИЯ
Маҳачқалъанинг «Анжи» клубида фаолият юритаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, 21 февраль куни Европа Лигасининг 1/16 финали жавоб учрашувида Германиянинг «Ганновер» клубига қарши учрашувда майдонга тушди. Мазкур жамоаларнинг илк учрашувида «Анжи» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва эътиборлиси, «Анжи»нинг 3та голидан бирига айнан Аҳмедов муаллифлик қилган эди. Ўзбекистонлик футболчи жавоб учрашувини ҳам асосий таркибда бошлади ва учрашувнинг 90-дақиқасида алмаштирилди.

Маълумот ўрнида, «Анжи» Европа Лигасининг 1/8 финалида Англиянинг «Ньюкасл» клубига қарши тўп суради.

Қишги трансфер ойнаси пайтида Москванинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ўзининг янги жамоаси билан 9 март куни қишги танаффусдан сўнг старт оладиган Россия премьер-лигаси баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Айни пайтда Испанияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Москва темирйўлчилари, 20 февраль куни Испания иккинчи дивизони вакили «Реал Линенсе» жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. «Локомотив»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушди ва учрашувнинг иккинчи бўлимида алмаштирилди.

ҚОЗОҒИСТОН
Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўз жамоаси билан Туркияда йиғин ўтказмоқда. 21 февраль куни «Иртиш» Анталияда Арманистоннинг «Гандзасар» клуби билан назорат учрашувини ўтказди. 2:1 ҳисобида «Иртиш»нинг ғалабаси билан якунланган учрашувда, ўзбекистонлик ҳужумчи 90 дақиқа ҳарака қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3 нафар аъзоси тўп сурадиган «Актобе» клуби эса, янги мавсумга ҳудди «Иртиш» сингари Туркияда тайёргарлик кўрмоқда. 20 февраль куни «Актобе» Анталияда Руминиянинг «Форул» клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда фақатгина Марат Бикмаев майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Гейнрих ҳамда Кападзе учрашувда майдонга тушириламади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон чемпионатининг янги мавсуми 9 март куни старт олади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Сўнгги мавсумни Саудия Арабистони чемпионати вакили «Аш Шабоб» таркибида ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров айни пайтда Жанубий Кореянинг «Сённам Илва Чунма» сафида кўрикдан ўтмоқда. Жепаров айни пайтда  «Сённам» таркибида клуб машғулот базасида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Жанубий Корея расмий сайти ўзбекистонлик футболчининг шартномаси ҳақида маълумот бермаган.

Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби вакили Шавкат Муллажнов ҳамда Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров ҳам янги мавсумга тайёргарликни ўз жамоалари сафида олиб бормоқдалар.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:37, 22.02.2013. Ўқилди: 5371 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик