Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6807]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3175]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3073]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2304]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2067]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1984]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1944]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1857]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1649]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1570]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийлар: Эртакнамо дебют ижодкори

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Мураббийлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги турнирида иштирок этган Тожикистон терма жамоасининг тарихий муваффақиятида бош мураббий Петар Сегртнинг салмоқли ҳиссаси бор.

Албатта, ҳар қандай жамоада ҳам асосий ролни мураббий ўйнайди. Гуруҳдан 2-ўрин билан чиққан қўшниларимиз нимчорак финалда БААдек номдор рақибларидан устун келдилар. Чорак финалда Иорданияга имкониятни бой берган дебютантни айблашга тил айланмайди - қўшнимизни кичик ҳисобда (1:0) маҳв этган жамоа ярим финалда Жанубий Корея дарвозасига 2та жавобсиз гол урди ва финалга чиқди. Ҳа, майли, мавзуга қайтамиз: Петар Сегрт ҳақида нималарни биламиз?

Мураббийлик фаолияти 

Петар Сегрт 1966 йилда Хорватиянинг Дурдевац шаҳрида таваллуд топган. 1970 йилда унинг ота-онаси Германияга кўчиб ўтишгач, Петар Германиянинг «Кальв» клубида тўп сура бошлаган. Кейинчалик «Плоксинген», «Швайкхайм», «Альмерсбах» ва «Вальдорф» жамоаларида ўйнаган. Бироқ тиззасидан олган жиддий жароҳат туфайли футболчилик фаолияти ниҳоясига етган. 

Шундан кейин Петар УЕФА мураббийлик курсида таҳсил олиб, янги соҳадаги фаолиятини бошлади. «Кальв»да дастлабки тажрибага эга бўлган мутахассис кейин «Боксум II», «Дуйсбург II» ва «Вальдхоф» клубларида бош мураббий ёрдамчиси лавозимида ишлади ва 14 йил давомида кўплаб ёш иқтидорларни тарбиялади. Эвазига, футбол жамоатчилигидан «Меъмор» тахаллусини олди. 

Кейин Сегрт 2006 йилда Грузиядан таклиф олиб, машҳур мураббий Клаус Топмёллернинг ёрдамчиси мақомида миллий терма жамоада иш бошлади. Тез орада Петар устози ўрнини эгаллаб, 2008 йилгача Грузия терма жамоасини бошқарди. 

Кейинчалик Грузия ФФда техник директор лавозимига тайинланган мутахассис паралел равишда жамоани Эстония ва Португалия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларига тайёрлашга киришди. 2008 йилда Грузия билан Россия ўртасида Жанубий Осетия ва Абхазиянинг ҳудудига оид можаро юзага келганида, Петар Тбилисидаги Руставели майдонига тўпланган минглаб кишиларга мамлакатни тарк этмаслигини баён этганди. Майдонга тўпланганлар Сегртни гулдурос қарсаклар билан олқишладилар. Тез орада НФИ Петарни 21 ёшлилар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига номзодлар рўйхатига киритди. 

2010 йилда мураббийни Индонезияда янги ташкил этилган «Бали Девата» клубига таклиф этишди. Бир йилдан кейин «ПСМ Макассар» клуби тасарруфини ўз қўлига олган мутахассис бир мавсумда миллий терма жамоага 6, 23 ёшлилар жамоасига 4 нафар иқтидорли ёшларни тайёрлаб берди. Шундан кейин клуб мураббий билан 2017 йилгача мўлжалланган 5 йиллик шартномани таклиф этди. Бироқ Сегрт Индонезияни 2013 йилда тарк этиб, Босния ва Герцеговинанинг «Звезда» клубини қабул қилди. Бироқ бу ерда ҳам узоқ ишламади - клубнинг янги раҳбарлар таркибни тубдан ўзгартиришга қарор қилишганди. 

2015 йил ноябрида Афғонистон ФФ Сегртни миллий терма жамоа бош мураббийи, деб эълон қилди. Хорватиялик мутахассис ён қўшнимиз жамоаси билан Жанубий Осиё Кубоги турнирида 4та ғалабага эришди. Лекин финалда Ҳиндистон терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Самарали фаолияти эвазига «Халоскор» тахаллусини олган мураббий 2018 йил мартида Мальдив ороли терма жамоасига ўтди ва илк расмий учрашувда Бутанни 7:0 ҳисобида маҳв этди. Бу орол терма жамоасининг 288 кундаги дастлабки зафари эди. Ўша йил сертябрида Мальдив ЖОК турнирида муваффақиятли тўп суриб, финалда аввалги мусобақада Афғонистонни енгган Ҳиндистон термасини тор-мор этди. 

2020 йилда Петар Мальдивни тарк этди. Икки йиллик танаффусдан кейин, 2022 йил январида Тожикистон ФФ Сегртни миллий терма жамоа бошқарувига таклиф этди. «Кафолат беришим мумкин бўлган ягона имкониятим - суткадаги 24 соат вақтимни жамоа манфаати учун сарфлаш. Мураббийлар штаби билан ҳамкорликда бор куч ва билимимизни юксак мақсадларга эришишга бағишлаймиз» , - деганди янги бош мураббий илк матбуот анжуманида. 

Мана, 2 йилдан кейин хорватиялик немис ваъдасини бажарди. Унинг раҳбарлигида Тожикистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта қитъа чемпионатида майдонга тушиб, чорак финалгача етиб борди. Қатарда қайд этилган натижа хорватиялик мураббийнинг юксак салоҳияти самарасидир. У ўз шогирдларига аввало хотиржамлик, ҳар қандай вазиятда ҳам тушкунликка тушиб қолмаслик ва фидойилик фазилатлари билан қуроллантирди. Натижада қўшниларимиз БААдек кучли рақибни мусобақадан чиқариб юборишди. Ваҳоланки, 1980 йилдан бери чемпионлик орзусида юрган амирликлардаги иштиёқ кўп бўлса кўпки, асло кам эмасди. Аслида, Петар Сегрт жамоаси турнир кашфиёти мақомига лойиқ ўйин кўрсатди. Ана шу ўйиндан кейин ҳам камтарин мураббий муваффақиятни хотиржам қарши олди: «Жамоамиз жанговар руҳ ва ғолиблик иштиёқи билан қуролланган, табиатимиз шунақа. Бизда ҳамжиҳатлик ва уйғунлик ҳукмрон. Биз орзу сари интиляпмиз. Мақсадимиз - нав­батдаги ўйинда ғолиб чиқиш. Ҳа, орзуга айб йўқ. Лекин воқеликка холис баҳо бериш керак. Узоқроққа бориш учун бор имкониятимизни сарфлаймиз». 

Тожикистон термаси уни ярим финалга ўтишига имкон бермаган матонатли Иордания билан ҳам тенгма-тенг курашди - етакчи квартетдан жой олиш масаласини ягона гол ҳал қилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббий кучли рақибни енгишда шогирдларига нима ёрдам берганлиги хусусида жумладан, шундай деди: «Биз жанг қилдик. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш яхши эмас, албатта. Хайриятки, ҳаммаси биз учун ижобий ҳал бўлди. Шахсан мен учун, учрашувнинг энг яхши футболчиси - Ятимов. У ўта ишончли ўйин кўрсатди. Биз пенальтилар сериясига ҳам алоҳида тайёрландик. Ва албатта, омад ҳам биз томонда бўлди. Ҳамма нарсанинг иложи бор эканлигини Марокаш терма жамоаси қатар мундиалида исботлаганди. Жамоада чинакам уйғунликни ярата олган инсон - ҳақиқий мураббий. Тожикистон терма жамоасида ажойиб бирдамлик ва уйғунлик ҳукмрон эканлигига шубҳа йўқ».

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:56, 24.02.2024. Ўқилди: 8821 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик