Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал
12-тур ОКМК 0-0 Шўртан
12-тур Бунёдкор 1-1 Пахтакор
12-тур Қизилқум 0-0 Сўғдиёна
12-тур Сурхон 0-0 Нефтчи
12-тур Насаф 1-0 Навбаҳор
12-тур Хоразм 1-2 Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зафар Мусабоев: “Футболчиларда талабчанлик етишмаяпти”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор газетамизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида футболчилар билан уюштирилган интервюлар, матбуот анжуманлари ва ўйинлар атрофидаги воқеьликларни видео шаклида эьтиборингизга ҳавола қилиб келмоқдамиз.

Яқинда газетанинг Yotube платформасидаги каналида устозимиз Муҳаммаджон (Муҳаммад Вали) ака ғояси асосида ишчи номи “Футбол гурунги” деб номланган янги лойиҳага қўл урилди. Унга кўра эндиликда футболчи ва мураббийлар билан уюштириладиган суҳбатлар янгича ёндашув асосида ташкил қилинади ва футбол кишилари билан дилдан суҳбат қуриш реьжа қилинган. Лойиҳамизнинг дастлабки меҳмони эса катта ва ўрта ёшдаги футболсевар мухлислар хотирасида ажойиб из қолдирган, шонли “Навбаҳор”нинг шарафли футболчиси бўлган чортоқлик Зафар Мусабоев бўлди.

- Зафар ака дастлаб болалик даврларингиз ва футболга қай тариқа кириб келганлигингиз ҳақида сўзлаб берсангиз? Биламизки, сизга миллионлар ўйининингг илк сир асрорларини ўргатган чортоқлик ягона футбол мураббийи  Абдулло Жўрабоев бўлганлар. У киши ўзбек футболига ака-ука Ғофуровлар қолаверса Анвар ва Азам Ҳафизовлар, Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, сингари ўзига яраша таниқли номларни кашф этиб берган мурабий саналадилар...

- Албатта. Футбол кириб келишимда ҳам айнан устозимиз раҳматли Абдулло акани ҳиссалари беқиёс бўлган. У киши саккиз ёшимизда Чортоқда спортга ихтисослашган интернат очилганлигини маълум қилганлар. Шундан сўнг чамаси ўн беш нафар болалар шу инсон қўл остиларида футболнинг илк сир асрорларини ўрганганмиз. Мен бирга кейинчалик таниқли футболчига айланган раҳматли Тоҳир Мадраҳимов ҳам шуғулланган.

- Зафар ака айтингчи, ўша даврда қарийиб ўн беш киши шуғулланишни бошлаганмиз деяпсиз. Кейинчалик бу сондаги тафовут аста секин ўсиб борган бўлиши табиий жараён. Аммо нима учун кўплаб ёшларни ўзига жалб қилиб футболга ошуфта қилган худуддан жуда кам таниқли ижрочилар етишиб чиққан? Демоқчимизки, қолганлар нима учун маълум даражага кўтарила олмади?

- Бу турли сабаларга боғлиқ. Баъзи бирлари бошқа спорт турларида ўзларини синаб кўришга қарор қилишган, яна бошқалари оилавий сабаб бўлиб футболдан узоқлашган.  Айримлар эса ўзларидаги иштиёқ у даражада юқори бўлмаганидан, ўз устиларида тинимисиз ишлашмаган. Умуман олганда шу ва шу каби бошқа сабаблар туфайли профессионал футболга ўтиш босқичида кўплаб ёшлар бу спорт турини тарк этишган.

- Профессионал фаолиятингизнинг дастлабки босқичи “Соҳибкор”да бошланган. Ўша даврда “Навбаҳор”да ўйнаш имконияти ҳам бўлганми?

- Тўғриси у даврларда ўтиш босқичида кўпинча танлов ўзингизда бўлмасди. Сабаби, тахсил олаётган масканингиз сизни қаерга тавсия қилса профессионал фаолиятингизнинг дастлабки даврларини ўша ерда ўтказишга тўғри келарди. “Соҳибкор”га бориб қолишимнинг асосий сабабини қисқача қилиб тушунтирганда шу эди.  Кейинчалик “Норин-Сувчи” жамоасида тўп сурдим ва шундан кейин “Навбаҳор” таклифига биноан она шаҳрим бош жамоаси таркибига бориб қўшилганман.

- Ўша даврларнинг энг қудратли жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”га бориб қўшилган дастлабки кунларингизни эслай оласизми?

- Албатта. Клубга илк бор таклиф этилганимизда жамоа мутассадилари билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин мен ва Тоҳир Мадраҳимов учун ўзимиз истиқомат қиладиган хонани кўрсатишган. Хонага кирсак ўзига ҳос салобатга эга бахайбат бир одам ухлаб ётган экан. Қараб билдикки, у одам ўша пайтдаги жамоа сардори Мустафо Байрамов экан. Биз у кишиниг ҳайбатидан қўрққанимиздан уйғонгунича жим шовқин қилмай ўтиргандик. (кулади). Кейинчалик ўзаро суҳбатларда маълум бўлдики Байрамов жуда кўнгилчан, юмшоқ табиат одам экан.   

- Футболчилик фаолиятингизни жуда эрта яни айни кучга тўлган 27 ёшингизда якунлагансиз. Бунинг сабаби нимада эди?

- Қисқача қилиб айтганда асосий сабабларидан бири отам вафот этганлари бўлган. Жуда ҳам оғир даврлар эди. Кейинчалик эса яхши даромадга эга бизнес ғояси пайдо бўлган ва футболни тўхтатиб тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаганман.

- Сиз мана шу қисқа фаолиятингиз мобайнида беш марта хет-рик қайд этишга улгургансиз. Бу ҳозирги ҳужумчиларимиз фаолияти билан таққослаганда улар учун беш марта хет-рик қайд этиш орзудек гап. Ўзбек футболида қандай муаммолар бўй кўрсатяптики, бугунги кунда бизда тўпурар ҳужумчилар тақчиллиги кузатилмоқда?

- Очиғини айтганда бу масала ўзбек футболининг энг оғриқли нуқталаридан бири бўлиб турипти. Биласизми, авваллари бизда дарвозабон ва ҳужумчилар борасида умуман муаммо бўлмаган. Менимча, ҳозирги кунда футболчиларда ўзига бўлган талабчанлик ҳамда уларга тўғри йўналиш бера оладиган мураббийлар етишмаяпти.

- “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” клубларининг ОЧЛдаги ўйинларини кузатган бўлишингиз табиий. Жамоаларимиз ҳужумчиларининг ушбу босқичдаги харакатларини кўриб сизда қандай таассурот уйғонди?

- Ха, ўйинларни кўрдим. Ўйлайманки хар икки жамоамизда ҳам кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил бўлган ҳолда мағлубиятга учрашди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик масаласида эса жамоалар айни дамда тонусда эмаслигини келтириш мумкин. Эндигина мавсумга киришаётган жамоа билан ўз чемпионатида айни формага кириб олган жамоалар орасидаги тафовут сезилади барибир.

- “Навбаҳор”- “Ал-Иттиход” учрашувининг иккинчи бўлимида чарчоқ сабабли ўйиндан “тушиб” қолган наманганликлар ҳужумчиси Табатадзе борасида фикрингиз қандай. Уни вақтида захирага олинмагани жамоа бош мураббийи самвел Бабаяннинг хатоси эмасмикин?

- Биласизми, футболда баъзан шунақа холатлар учрайдики, футболчи чарчаб қолган вазиятларда ҳам ирода намоиш этиб қолганлардан кучлироқ ўйин кўрсатиб юбориши мумкин. Балки, жамоа мураббийлари Табатадзедан ирода кўрсатишини кутишгандир. Эхтимол, учрашув асосий вақтини дуранг билан якунлаб танаффус чоғида футболчилар холидан яхшироқ хабардор бўлиб кейин захира кучларини ишга солишни режа қилишгандир. Буниси бизга қоронғу. Бу нарса вазиятга қай томондан қарашга боғлиқ.

- Афсуски, миллионлар ўйинида энг кенг мухокама қилинадиган ва энг ёқимсиз ҳолат келишилган ўйинлар саналади. Табийки, сиз фаолият юритиб борган даврларда ҳам келишилган ўйинлар қулоққа чалиниб турган. Шахсан ўзингиз хам шундай ўйинларга гувоҳ бўлганмисиз? Ўзи умуман бу каби “ўйинлар” қандай ташкиллаштирилади.

- Тан оламан, мен фаолият олиб борган пайтларда ҳам келишилган ўйинлар ташкил қилинган. Лекин унинг қандай ташкил қилиниши тўғрисида аниқ бир нарса дея олмайман.

- Футболдаги ғалаба ва мағлубиятдан кейин кўпроқ кимларнинг ҳузурига ошиқардингиз?

- Агарда ғалаба қозонсак буни нишонлаш учун жамоадошларим билан бирга овқатланишга борардик. Мағлубиятга учрайдиган бўлсак, ҳеч кимнинг кўзига кўринмай уйга равона бўлинарди ва икки уч кун мухлислардан яшириниб юришга тўғри келарди (кулади).

- Ўз даврида миллий терма жамоамиз таркибида ҳам икки марта майдонга тушгансиз. Шулардан бири Тожикистонга қарши кечган ва сиз гол урган эдингиз. Умуман олганда Тожикистон билан боғлиқ ўша машҳур икки ўйин ёдингиздами?

- Ха албатта. Биринчи учрашувда сафарда 4-0 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Жавоб учрашуви Тошкентда ўтказилиши керак эди. Биз базада истиқомат қилардик ва ўйинга бир кун қолганда терма жамоамиз рахбарлари олдига юқори лавозимда ишлайдиган амалдорлар бирин-кетин келиб кетишарди ва биз тушундикки эртаси куни ўйинни қандай қилиб бўлса ҳам ютиб кейинги босқичга чиқишимиз керак эди. ўйин кўнгилдагидек кечди ва биз асосий вақтда 4-0 ҳисобида ғалаба қозондик. Қўшимча вақтлар белгиланганда  мен дарвоза ортида чигалёзди машқларни бажараётган эдим беҳосдан мураббийлар мени чақира бошлашди аввалига ишонмадим. Чунки у ерда майдонга тушиши мумкин бўлган катта номдаги ҳужумчилар ҳам бор эди. Мураббийлардан “менми” деган ишорамга “ҳа сен” деб жавоб олгач уларни олдига бориб керакли кўрсатмаларни олдим ҳамда майдонга тушгач гол урдим. У даврларда “олтин гол” қоидаси амалда эди ва қўшимча бўлимларда ким биринчи бўлиб гол урса ғалабани ўша жамоага бериб ўйин тўхтатиларди.

- Йигирманчи асрнинг 90-йиллардаги футболчиларимиз билан терма жамоамизнинг бугунги таркибини солиштириб қандай хулосалар айтишингиз мумкин?

- Йўқ, солиштириш нотўғри бўлади деб ўйлайман. Чунки, ўша давр у футболчиларники эди, ҳозиргиси ҳозиргиларники. Демоқчиманки, хар бир даврни ўз футболи ва футболчилари бўлади. Масалан, Пелени даврини олайлик у даврда худди Пеледан бошқа футболчилар майдонда тўп тепишни билмайдиганга ўхшарди. Кейин эса Марадона чиқди. Унинг даврида Марадонадан бошқалар худди майдонда пиёда юрганга ўхшарди. Ҳозир бу иккиси ўша даврдаги футболни намоиш этса Роналду ва Месси каби чўққига чиқа олардими йўқми? Кўряпсизми, футболда олдингиси ва ҳозиргисини солиштириш имконсиз нарса. 

***
ЗАФАР МУСАБОЕВ, 48 ёшда

15 октябрь 1975 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган.

"Соҳибкор"  (1991 йил), "Сувчи" (Ҳаққулобод, 1993), "Навбаҳор" (1994-1999 йилларда, 85 та ўйин 38 гол), "Андижон"  (1999-2003, 88 та ўйин (32 гол) жамоаларида ўйнаган.

Олий лигада жами 173 учрашувда 70 та гол (шундан 5 марта "хэт-трик"га эришган) уришга сазовор бўлган.

Олимпия терма жамоаси (U23) (1995 йил, 1 (1), Ўзбекистон миллий терма жамоаси (1996, 2 (1) таркибида ҳам тўп сурган.

Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони(1996), Ўзбекистон чемпионати бронза медали( 1994, 1995, 1997, 1998 йилларда), Ўзбекистон кубоги эгаси ( 1995, 1998).

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:34, 29.02.2024. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.