Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Эл-Класико»дан кейинги фикрлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кеча Испания кубоги доирасида дастлабки ярим финал жавоб учрашувида «Барселона» ва «Реал» жамоалари ўзаро беллашди ва ушбу баҳсда қироллик клуби вакиллари 1:3 ҳисобида Ноу Камп»да ғалаба қозониб финалга йўл олишди. Бугун эътиборингизга ушбу мағлубиятдан кейинги Каталония клуби аъзоларининг фикрларини ҳавола этамиз.

Роура: «Мухлисларга раҳамт. Улар учун оғир вазият бўлишига қарамай бизни охиригача олқишлаб туришди».

Хави: «Бу –  «Милан»га учралган мағлубиятдан кейинги яна бир омадсизлик. Аммо, тўхтаб қолмаслигимиз лозим. Тўғри, биз битта совринни қўлдан чиқардик, бироқ қолган икки соврин орасидаги энг аҳамиятсизи. Биз энг муҳим икки соврин учун курашда давом этяпмиз.  Ҳафта якунида бўладиган Мадриддаги ўйинда ғалаба қозонишимиз ва бошимизни баланд тутишимиз шарт».

Фабрегас: «Биз мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз ва янада кўпроқ ишлашимиз шарт. Энди ўзимизни ўнглаб, олға боришимиз ва шанба кунги баҳсда ғалаба қозонишимиз керак. Олдинда иккита муҳим соврин бизни кутмоқда. «Реал»га учралган мағлубият «Милан» билан ўйинга таъсир қилмайди. Бу икки хил мусобақа. Мен жамоамизга ишонаман!»

Альба: «Биз «Реал»га қарши курашдик, бироқ уддалай олмадик. Бу мағлубият бизни Чемпионлар лигасида янада кучлироқ  ҳаракат қилишга мажбур қилади. Биз икки ҳал қилувчи баҳсда мағлубиятга учрадик. Бироқ, Миланга қарши баҳсда бизда имконият бор ва умид қиламанки биз бундан унумли фойдаланамиз. Жамомамиз аллақачон ҳар қандай мусобақада ғолиб бўла олишини кўрсатиб берган».

Иньеста: «Иккита мағлубиятга учраганимиз – Титони қайтиши шарт дегани эмас. У қачон ўзини яхши ҳис қилса, ўшанда қайтиши керак. Соғлик биринчи ўринда туриши лозим. Футбол фақат ғалабалардан иборат дегани эмас, унда мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Муҳими ундан етарлича хулоса чиқариш. Биз охирги ўйинларда одатдагидан кўпроқ гол ўтказяпмиз, демак ниманидир ўзгартиришимиз лозим».

Бускетс: «Вақт ҳамма нарсани даволайди. Тўрт кундан сўнг лига мусобақасида майдонга чиқамиз ва унда ғалаба қозонишимиз шарт».

Педро: «Бизда Ла Лигада ва Чемпионар лигасида ғолиб чиқиш имкониятимиз бор. Мавсум охиригача ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг бўлади».

Пинто: «Бизни қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Ҳаётда ҳар доим неча марта йиқилсанг, шундан битта кўп ўрнингдан туриб йўлингда давом этишинг керак».

Интернет нашрлари асосида Соҳиб Эгамов тайёрлади

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 21:42, 27.02.2013. Ўқилди: 8998 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик