Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлис

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Фан клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Баҳор фаслини жуда ҳам ёқтираман. Янгиланиш, яшариш фасли. Кўклам ойи келиши билан уйқудан уйғонган айиқдек бизнинг чемпионатимиз ҳам “уйғонади”. Ҳар гал чемпионат бошида бир сўз ҳар доим матбуотда мухлисларга ёзилади, уни ўқиб мухлисларнинг энсаси қотаверади.

Гап нима ҳақида бораётганини сезгандирсиз. «Бу йил чемпионатимизда интрига бўлади”. Рости шу сўз мухлисларга негадир ёқмайди. Бу сўзларни такрорлаймизу, охирида «эски хаммом эски тос». Нега Англия премьер лигасини сабрсизлик билан кутган мухлис чемпионатимизнинг 2-туриданоқ кўргиси келмай қолади? Энг қизиғи шундаки, мавсум бошланиши арафасида медалларга ким эга чиқишини деярли 95% мухлис айта олади. Саккизоёқ Паул ҳайратда! Бизнинг чемпионат мухлисларни ҳафа қилиб қўймайди ва уларнинг тахминини рўёбга чиқариб қўя қолади.Чемпионатимиз бошланиши арафасида мухлислар фикри билан қизиқдим. Негадир улар бу йил ҳам чемпионатимиз аввалгидек бўлади, деб айтишмоқда. Эҳ, мухлислар!

Чемпионатимизнинг энг катта муаммоси бу – мухлислар. Баъзи мухлисларни кўриб шу ҳам мухлисми, деб юборасан. Бошлиқ ўзгарса, эски хўжайинини сўкиб-ёмонлаб, янгисига хушомад қилиб юрган ишчига ўхшатаман уларни. Бир жамоа кучайса, унга мухлислик қилишади ва эски жамоасини унутади. Афсуски, бунақа холатлар ҳозир кўплаб учрамоқда. Ўз шаҳри жамоасига эмас, аксинча бошқа клубга мухлислик қилаётган фанатларга нима дейишни билмайман. Тўғри, танлаш ҳуқуқи бор. Лекин шундай мухлислар борки, уларни кўриб хавасинг келади. Жамоаси биринчи лигада ўйнаб, энг сўнгги ўринда бораётган жамоани қабул қилаётган бўлса, телевизорда АПЛнинг марказий ўйини билан параллел вақтда бошланишига тўғри келиб қолса, ўз шаҳри жамоаси ўйинига кирган мухлисларни кўриб қувонаман.

2-лигада тўп тепиб юрган вақтимдаги бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Сафарда ўйнаётган эдик. Стадионга ташриф буюрган 1000 нафардан ортиқ мухлисларни кўриб ҳайрон қолдим. Нега дейсизми? Қашқадарёнинг бу туманига футболга унчалик ахамият беришмайди. Лекин бу инсонлар футболни соғинган. Бу мухлислар учун ўзга чемпионатнинг марказий ўйинидан кўра ўз юртининг 2-лигаси азиз. Атиги 1000 нафар мухлис экан, шунга шунчами дейишингиз мумкин. Олий лига баҳсларида баъзи ўйинларда шунча мухлис кирмайди. Бу инсонларни кўриб кўзимга ёш келган. Ҳайрон қоласан, шунча шароитлар яратилган стадионга мухлислар кирмайди-ю, деярли ўтиришга ўриндиғи йўқ, майдони ҳам шунга яраша бўлган ўйингоҳга минглаб одам ўтирса. Азиз мухлислар, шукр қилинг, сиз севган жамоа олий лигада ўйнамоқда. Юқори лигада ўз жамоаси ўйинини кўриш учун борини беришга тайёр мухлислар бор. Улар сизга ҳавас қилишади. Сиздан эса бир нарса талаб қилинади, холос. Жамоангизни стадионда қўллаб турсангиз бас. Шунинг ўзи кифоя.

Улуғбек Яҳёев

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:04, 04.03.2013. Ўқилди: 5523 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик