Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Al Ain Cup. Ўзбекистон Эронни бу сафар пенальтилар сериясида мағлуб этди. Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олди [55]

ЖЧ-2026 саралаши. Осиё. Ироқ БААни иродали тарзда мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олди [22]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [15]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [14]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [11]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [7]

Каннаваро: "Ғалаба ҳар доим ёқимли. Ўйинчилар ҳам, мухлислар ҳам хурсанд" [6]

"Арсенал"нинг Родриго учун қанча таклиф қилгани маълум. Хаби Алонсо трансферга рози [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол баҳоридан футбол мозийсига назар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2013 йил  2 март куни Ўзбекистон  Олий лига жамоалари ўртасида ўзбек мухлисларининг орзиқиб кутган навбатдаги XXII Ўзбекистон миллий чемпионатига старт берилди. Ҳар йили миллий чемпионатимиз бошланиш арафасида ўзбек футболининг шонли тарихи кўз олдимга келаверади. Шу муносабат билан бугун ўзбек футболининг келиб чиқиш тарихи ҳақида қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдим.

Ўзбек футболи тарихи ҳақида кўп ва хуп ёзилган, юртимиздаги катта ёшли мухлисларимиз бундан хабари бор деб ўйлайман, лекин кичик ёшли футбол мухлисларимизни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман.

Футбол - Ўзбекистондаги маданий ҳаётнинг ажралмас қисмидир. Ўзбек футболининг тарихи ХХ аср бошларига бориб тақалади. 1912 йилдаёқ, ҳозирга келиб «Миллионлар ўйини» деб аталаётган мазкур ўйин  Фарғона ва Қўқонда ўйнала бошлади. Ўзбек футболи тарихидаги илк жамоа ҳам айнан шу воҳада пайдо бўлгани ҳам фикрлар исботидир. Шундан сўнг, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида турли футбол клублари пайдо бўла бошлади. Ўтган асрнинг 20-йиллари ўрталарига келиб, мамлакат биринчилиги баҳслари ҳам ўтказила бошлади.

1928 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасига асос солинди. Ўша кезларда энди ташкил этилган жамоа Москвада ўтган спартакиада баҳсларида ўзига хос натижаларни қайд этди.

30-йилларга келиб, ўзбекистонлик футболчилар халқаро ўйинлар доирасида биринчи ғалабани нишонлашди. Ҳаваскор футболчилардан ташкил топган Норвегия ва Германия терма жамоалари мағлубиятга учратилди.

1939 йилдан эътиборан, Ўзбекистоннинг етакчи жамоалари, жумладан, Тошкентнинг «Динамо», «ТОДО», «Спартак» каби футбол клублари собиқ Иттифоқ биринчилиги ҳамда мамлакат Кубоги ўйинларида, Б тоифасидаги спорт усталари ўртасидаги мусобақаларда иштирок этишни бошлашди.

1956 йилда эса Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клубига асос солинди. «Пахтакор» жамоаси 1962 ҳамда 1982 йилларда Собиқ Иттифоқ чемпионатида 6-ўринни эгаллади, 1968-йилда эса жамоа вакиллари Собиқ Иттифоқ Кубоги баҳсларининг финалига йўл олишган. Ўша кезларда Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилувчи «Политотдел», Жиззахнинг «Бўстон», Фарғонанинг «Нефтчи», Наманганнинг «Навбаҳор», Самарқанднинг «Динамо» клублари ҳам Собиқ Иттифоқ чемпионатининг биринчи лигасида муваффақиятли иштирок этишди.

1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) 1994 йилдан бошлаб Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳамда ФИФАнинг тўлақонли аъзосига айланди. Шу йўл билан мамлакат жамоалари йирик халқаро турнирларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жаҳон ва Осиё чемпионати баҳслари, Олимпиада ва Осиё ўйинлари мусобақалари ўз навбатида Федерация раҳбарларини футбол мутахассислари, мураббийлар ва барча даражадаги мураббийларига бўлган муносабатларини тиклаш ва қайта йўлга қўйиш имкониятини яратиб берди.

Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасидаги қарорлари юртимизда миллионлар ўйинининг ривожланишига хизмат қилди. Бу орада мини-футбол, аёллар ҳамда болалар ва ўсмирлар футболи, оммавий футболни ривожлантириш борасида барча масалаларни ҳал қиладиган, турли саволларга жавоб берадиган норматив база юзага келди. Бу эса халқаро мусобақаларда терма жамоалар ва клубларнинг муваффақиятли иштирокига сабаб бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 1994 йилда Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлганини алоҳида тилга олиш мумкин. Бу ҳозирга қадар, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг катта ютуқларидан бири саналади.

Абдумажид Қодиров
(UZBEKISTONIM  никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:22, 05.03.2013. Ўқилди: 5183 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.