Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 09.11.2025 00:45
      • Парма
      • 2:2
      • Милан
      • 09.11.2025 16:30
      • Аталанта
      • 0:3
      • Сассуоло
      • 09.11.2025 19:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Наполи
      • 09.11.2025 19:00
      • Женоа
      • 2:2
      • Фиорентина
      • 09.11.2025 22:00
      • Рома
      • 2:0
      • Удинезе
      • 10.11.2025 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Лацио
      • 09.11.2025 01:00
      • Челси
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.11.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 4:0
      • Борнмут
      • 09.11.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 3:1
      • Ньюкасл
      • 09.11.2025 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Лидс
      • 09.11.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Брайтон
      • 09.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Ливерпуль
      • 09.11.2025 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 09.11.2025 18:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:0
      • Реал Овьедо
      • 09.11.2025 20:15
      • Райо Вальекано
      • 0:0
      • Реал Мадрид
      • 09.11.2025 22:30
      • Мальорка
      • 1:0
      • Хетафе
      • 09.11.2025 22:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.11.2025 01:00
      • Сельта
      • 2:4
      • Барселона
  • Суперлига
      • 09.11.2025 15:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 09.11.2025 17:15
      • Хоразм
      • 0:2
      • Сўғдиёна
      • 10.11.2025 18:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Қўқон-1912 28 30
11 Машъал 28 29
12 Андижон 27 29
13 Сурхон 27 28
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

10/11 18:00 Сурхон - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9646 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов: «Ньюкасл»га қарши ўйинда фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Анжи" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия чемпионати бошланиши олдидан "Спорт Экспресс" газетасига интервью берди.

— БААдаги якуний йиғин қандай ўтди?
— Асосан тўп билан ишлаган ҳолда "Ньюкасл"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрдик. Одатда мавсумолди йиғинларида бериладиган юкламалар бу сафар бўлмади.

— Илиқ Дубайдан кейин совуқ Москвага келиш унчалик ёқимли бўлмаса керак а?
— Албатта, ташқарида унчалик футбол ҳавоси эмас, аммо бунақаси ҳам бўлиб туради. Масалан, Испанияда идеал шароитларда тайёргарлик кўрдик, аммо "Ганновер" билан жавоб ўйинида қор ёғди. Ҳар қандай об-ҳаво шароитига тайёр туриш керак — майдонга чиқиш ва ўйнаш керак.

— "Анжи" кўпгина Россия жамоалари каби янги мавсумга тайёргарликни январь ойининг ўртасида бошлади. Жамоа яхши формага кириб олдими?
— Албатта. Икки ой давомида расмий ўйинларни соғиниб қолдик. Чемпионатнинг дастлабки ўйинига қадар биз 3та расмий ўйин ўтказишга улгурган бўламиз. "Ганновер"га қарши ўйинларда формани тиклаб бораётганмиз кўзга ташланди. Шундан кейин ҳолатимизни янада яхшиладик. Немис клуби биз учун жиддий синов вазифасини ўтаб берди. Бундеслигада кучсиз жамоа йўқ — "Ганновер" ҳам яхши таассурот қолдирди. Биринчи навбатда тезкор қарши ҳужумлари ва ақлли тактикаси билан. Шунга қарамай, ғалаба қозонганимиз ёқимли.

— Немисларга қарши ўйинда гол уриб, ғалабага улкан ҳисса қўшдингиз. Биринчи ўйинда урган голингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди...
— Тўпни дарвозага йўллаш ҳар доим ёқимли. Ушбу гол Европа лигасининг кейинги босқичига чиқиш учун ёрдам бериши эса икки баравар хурсандчилик беради. Боз устига, биринчи расмий ўйинни ҳар доим яхши ўтказиш биз учун муҳим. Бу одатда ишонч туйғусини беради.

— "Анжи" йилнинг дастлабки ўйинларида янги тактик схема остида ўйнади, яъни 3 нафар таянч ярим ҳимоячилари билан. Тўғрими?
— Аслида бу тактика янги эмас. Ўтган йили ҳам баъзи ўйинларда бундай схемада ўйнагандик. Шунинг учун футболчилар учун ҳеч қандай янгиликка дуч келишмади. Тактикани ҳар қандай ҳолатда мураббий аниқлайди. Агар у керакли натижага эришишга ёрдам берса ва ишқибозлар ёрқин ўйин кўришса, майдонда нечта таянч ярим ҳимоячи ўйнашининг аҳамияти йўқ — уч, икки ёки бир нафар.

— Жамоага келиб қўшилган янги футболчилардан нимадир янги нарса ўргандингизми? "Анжи"нниг дастлабки ўйинларида Виллиан ва Ешенко ўйнади, Россия чемпионатида Спахич дебют қилиши кутилмоқда.
— Спахични Россияда анчадан бери яхши билишади. Шунингдек, Россия терма жамоаси аъзоси Ешенко ҳақида ҳам худди шу гапни айтиш мумкин. Виллиан бекорга уни "Челси" қўлга киритишни истамаганини исботламоқда.

— Дарвоқе, Англиянинг "Арсенал" клуби сиз билан қизиқаётгани ҳақида кўп ёзишди. Англия чемпионатини кузатиб борсангиз керак а?
— Албатта. Умуман олганда, мен кўпгина хориж чемпионатлари — Испания, Италия, Германия лигаларини кузатиб бораман. Испания ва Англия — мен учун энг қизиқарли мусобақалар.

— Демак, "Ньюкасл" ҳақида тасаввурга эгасиз?
— Ушбу мавсумда бу жамоанинг бир нечта ўйинларини кўрдим. Яхши жамоа. Айниқса футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги борасида яхши таассурот қолдирди.

— "Қарғалар" ўзларининг асосий юлдузи — Демба Бани "Челси"га сотишди. Боз устига, улар ҳозир мусобақа жадвалининг 15-поғонасида боришмоқда. Шунинг учун Россияда кўпчилик бу жуфтликда "Анжи"ни фаворит дейишга улгурди. Сиз бу фикрга қўшиласизми?
— Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ким "Рубин"нинг Мадридда "Атлетико" устидан ғалаба қозонишини кутганди? Шунга қарамай, шундай бўлиб чиқди ва қозонликлар Европа лигасининг кейинги босқичига чиқишди. Шунинг учун "Ньюкасл"га қарши жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Бу жиддий рақиб ва фақат ғалабани кўзлаяпмиз.

Андрей Кузичев

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 09:02, 06.03.2013. Ўқилди: 6594 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.