Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Халқаро гроссмейстерга Президент совғаси топширилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминовага мамлакатимиз Президенти совғаси топширилди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор самарасида мамлакатимиз ёшлари болаликдан спорт билан шуғулланиб, соғлом ва баркамол бўлиб вояга етмоқда, халқаро майдонларда юксак натижаларга эришмоқда.

Буни фарғоналик шахматчи Нафиса Мўминова мисолида ҳам кўриш мумкин.

Нафиса тўрт ёшлигидан спортга меҳр қўйиб, шахмат ўйнашни қунт билан ўрганди. 2002 йилда ўн икки ёшгача қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлди. 2007 йилда минтақавий саралаш мусобақасида биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Дунёнинг энг кучли 64 шахматчиси дона сурадиган ушбу турнирда қатнашиш учун Марказий Осиё минтақасига ажратилган ягона йўлланмани қўлга киритди ва ўзбек хотин-қизларидан катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган биринчи спортчи бўлди.

Олти йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда иштирок этиб келаётган Нафиса 2008 йилда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Кўплаб халқаро турнирларда хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. 2010 йилда йигирма ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кучли тўртликдан жой олди. Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтган ёзги Осиё ўйинларининг жамоавий баҳсларида терма жамоамиздаги дугоналари – Ольга Собирова, Юлдуз Ҳамроқулова, Нодира Нодиржонова билан бирга кумуш медални қўлга киритди. 2011 йили I Марказий Осиё кубоги ва 2012 йил Тошкентда ўтказилган “Тошкент опен” халқаро шахмат турнирида хотин-қизлар ўртасида ғолиб бўлди.

Халқаро шахмат федерацияси яқинда Нафиса Мўминовага халқаро гроссмейстер унвони берилганини эълон қилди.

Ўзбек қизлари ўртасида биринчи бўлиб халқаро гроссмейстер унвонини қўлга киритган Нафиса Мўминова Президентимиз Ислом Каримов совғаси – замонавий компьютер билан тақдирланди. Ана шу муносабат билан Ўзбекистон Шахмат федерациясида бўлиб ўтган тадбирда Президентимиз совғасини Нафиса Мўминовага Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Ж.Қосимов топширди.

– Ўзбекистон ёшлари, жумладан, спортчи ёшларимиз эришаётган мамлакат ва халқаро миқёсдаги юксак натижалар истиқлолимиз шарофати ва давлатимиз раҳбарининг эътибор ва ғамхўрлиги туфайлидир, – деди халқаро гроссмейстер Н.Мўминова. – Президентимиз совғасини олиш ҳар бир спортчи учун улкан шараф ва бундай бахт менга ҳам насиб этганидан жуда хурсандман. Юртбошимиз Рустам Қосимжоновга ҳам замонавий компъютер совға қилган эдилар. Бунинг самарасида Рустам Қосимжонов жаҳон шахмат тожини қўлга киритди. Жаҳон чемпиони бўлиш– менинг ҳам олий мақсадим. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолотига қаратаётган юксак эътибори бизнинг кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшади.

Зоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 16:32, 06.03.2013. Ўқилди: 5100 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик