Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоага илк дебют: ўзни кўрсатиш вақти келди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қуйида терма жамоага илк бор чақирилган футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Денис Ундав - Германия

Ундав рўйхатимиздаги энг кекса аъзо ҳисобланади. Бу йил Дениз 28 ёшга тўлади ва у илк бор терма жамоага чақирилди. 21/22 мавсумда у барча турнирларда 26+12 кўрсаткичини қайд этди, аммо бу терма жамоага чақирилиш учун етарли бўлмади. Кейин "Брайтон"га кўчиб ўтганлиги сабабли унинг фаолияти пасая бошлади. Шу йилнинг ёзида Дениз "Штутгарт" томонидан ижарага олинган (кейинроқ эса сотиб олинган). Ажойиб Гирасси билан бирга ўйнаб, Ундав лигада 14+6 натижани қайд этди. Унинг жамоаси шов-шувли тарзда 3-ўринда бормоқда, бу унинг терма жамоага чақирув олишига сабаб бўлди.

Лоренцо Лука - Италия

Италиялик форвард "Аякс"нинг Микаутадзе, Консейсау билан муваффақиятсиз трансфер кампаниясида иштирок этган. У "Удинезе"да ижарада ўйнаб, ҳозиргача 6 та гол урган. Ҳа, натижа зўр эмас, лекин жамоа ҳужумчиларнинг кескин танқислигини бошдан кечирмоқда, чунки Ретеги кетди, Скамакка ва Распадори эса кучли эмас. Лука эса ривожланиб бормоқда.

Квинтен Тимбер - Нидерландия

Кичик Тимбер ўзининг катта акаси билан солиштирганда бироз кучсизроқдек, бироқ катта Тимбер ҳали ҳам "Арсенал" касалхонасини тарк этгани йўқ. Дарҳақиқат, у таркибда бўлишга ҳақли. Унда акасида бор потенциал кўрина бошлади. 

Раул Белланова - Италия

Италия терма жамоасидаги яна бир ёш футболчи. Италияда кадрлар етишмовчилиги мавжуд, бироқ кадрларнинг жуда зўрлигини ҳам қайд этиш керак. Масалан, Раулнинг совуққонлигига шубҳа йўқ. Унинг майдондаги ҳаракатлари харитасига эътибор беринг.

У том маънода битта қанотда бутун ўнг қанот бўйлаб югуради, бўйи 188 см. Беллановада майдонини кўриш қобилияти кучли, бу билан у миллий терма жамоага чақирилди.

Жарред Брантвейт - Англия

Ҳимоячи Жарред ўтган мавсумда марказий ҳимоячи сифатида ном қозонишга муваффақ бўлди. Дайч қўл остида у бир хил позицияда ўйнайди, аммо мақсадлари бошқача.

Мисол учун, у энди охирги ҳимоячи бўлиб қолмайди, балки майдонда бутунлай ортиқча юкламаларни ҳам бажараверади. Аслида, Жарредни терма чақиришнинг алоҳида ажабланарли жойи йўқ эди, эҳтимол Брантвейт ўзини исботлаш имкониятига эга бўлди ва у ўзини қандай "реклама қилади" - бу унинг иши.

Энтони Гордон - Англия

Гордонда совуққонлик қобилияти мавжуд, Гордонда тезлик, дриблинг ва узоқ масофадан зарба бериш хусусияти ҳам бор. Балки Стерлинг ёки Грилишдек эмасдир, лекин Гордон ажойиб вариант бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, Гордон тўпни ҳаракатлантиришда энг яхшилардан бири.

Браим Диас – Марокаш

Диас асли испаниялик, аммо вақт ўтиши билан ҳеч қачон муносиб таклиф олмагани учун у ўз ватани - Марокашни ташлашга мажбур бўлди. Унинг майдонда қандай кўринишини тасаввур қилиш ҳам қўрқинчли. Омад!

Александр Павлович - "Бавария"

Ўн тўққиз ёшли Павлович бор-йўғи 13 та ўйин ўтказди, аммо инжиқ Нагельсманн аллақачон унга кўз тикди ва Юлиан ёш истеъдодлардан бирини топди. У терма жамоада кўп ўйнаши ҳақиқат эмас, лекин Павлович майдонда ўзини кўрсатиши аниқ.

Пау Кубарси - Испания

Аллақачон Кубарси ва унинг совуққонлиги ҳақида гапирганмиз, аммо хулоса қилиш учун: Пау жуда кам ўйнади. Кубарси жуда иқтидорли ҳимоячи, майдондаги етуклиги билан ҳаммани ҳайратда қолдирган! Энди навбат терма жамоага!

Киритилди: 21:34, 18.03.2024. Ўқилди: 2267 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик