Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 09.11.2025 00:45
      • Парма
      • 2:2
      • Милан
      • 09.11.2025 16:30
      • Аталанта
      • 0:3
      • Сассуоло
      • 09.11.2025 19:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Наполи
      • 09.11.2025 19:00
      • Женоа
      • 2:2
      • Фиорентина
      • 09.11.2025 22:00
      • Рома
      • 2:0
      • Удинезе
      • 10.11.2025 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Лацио
      • 09.11.2025 01:00
      • Челси
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.11.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 4:0
      • Борнмут
      • 09.11.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 3:1
      • Ньюкасл
      • 09.11.2025 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Лидс
      • 09.11.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Брайтон
      • 09.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Ливерпуль
      • 09.11.2025 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 09.11.2025 18:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:0
      • Реал Овьедо
      • 09.11.2025 20:15
      • Райо Вальекано
      • 0:0
      • Реал Мадрид
      • 09.11.2025 22:30
      • Мальорка
      • 1:0
      • Хетафе
      • 09.11.2025 22:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.11.2025 01:00
      • Сельта
      • 2:4
      • Барселона
  • Суперлига
      • 09.11.2025 15:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 09.11.2025 17:15
      • Хоразм
      • 0:2
      • Сўғдиёна
      • 10.11.2025 18:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Қўқон-1912 28 30
11 Машъал 28 29
12 Андижон 27 29
13 Сурхон 27 28
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

10/11 18:00 Сурхон - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9646 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Забиҳилло Ўринбоев: «Наполи»даги ички муҳит олижаноб даражада»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Бунёдкор» ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг истеъдодли ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев Италиянинг «Наполи» клубида йиғинда иштирок этаётганига, мана, бир ҳафтача бўлди. Биз кеча – 8 март куни ёш ҳужумчимиз ва у билан бирга Неаполь шаҳрида бўлиб турган унинг агенти Санъат Шарипов билан боғландик ва хориждаги вакилларимизнинг дастлабки таассуротларини билишга қизиқдик.

— Аввало, шуни айтишим керакки, «Наполи»дек топ-клубда кўрикда бўлишнинг ўзи ҳар қандай футболчи учун катта шараф, — дейди Ўринбоев. — Менга бундай имконият яратгани учун мен ўз агентим Санъат ака Шариповга миннатдорчилик билдираман. Мен бу ерга келиб, «Наполи» машғулотларига қўшилганимдан кейин бевосита билдимки, менинг Италияга келишим остида қандай меҳнатлар ётибди. Клубда мени илиқ кутиб олишди. Биринчи навбатда тиббий кўрикдан ўтказишди. Сўнгра клуб базасига қўшилдим. Асосий жамоа билан иккинчи таркиб битта жойда яшаймиз ва битта жойда шуғулланамиз. Мен бир нарсага амин бўлдимки, Италияда футболчи ва мураббийлар жуда кўп вақтни бирга ўтказишар экан. Барчамиз тўрт маҳал бирга овқатланамиз, икки маҳалдан шуғулланамиз, назарий машғулотларда ҳам биргамиз. Катталарда сен иккинчи жамоа вакилисан деган фикр умуман йўқ. Ҳамма бирга. Ўша Кавани ҳам, Гамшик ҳам, Кристиан Маджо, Горан Пандев... Бу ерда жисмоний машқларга кўп эътибор берилар экан. Тактик ҳаракатларга келганда эса, асосий урғу ақлли футбол намойиш этишга йўналган. Мен ўзим учун яна бир янги жабҳа кашф этдим: «Наполи» футболчилари майдондаги машқлар якунига етгач, дарҳол ювиниш хонасига йўл олишмас экан. Улар яна бир ярим соатга яқин вақт мобайнида мустақил равишда тренажёр залида шуғулланишар экан. Ҳеч кимни мураббийлар мажбур қилмайди. Ҳамма ўзи учун ишлайди. Тренажёрлардаги машқлардан сўнг ўзаро суҳбатлар, ҳазиллашишлар, келгуси учрашувдаги рақибнинг кучли ва заиф томонлари ҳақидаги мулоҳазалар... Менга айнан шу нарсалар жудаям ёқди. Мураббийлар ва футболчилар ўртасида умуман масофа йўқ. Худди дўстдек гаплашишади. Барча кўп вақтини базада, жамоадошлар даврасида ўтказишга интилади. Мен «Наполи»даги ушбу олижаноб ички муҳитни роса ҳавас қилдим. Шахсан ўзимга келадиган бўлсам, итальянлар мени шу даражада илиқ қарши олишдики, ўзимни бу футболчилар билан худди бир анча йиллардан буён бирга тўп тепаётгандек ҳис қилдим.

Уругвайлик Эдинсон Кавани билан алоҳида суҳбатда бўлдим. Унга 2011 йили Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалида Уругвай термасига бой берганимизни эслатдим. Кавани бу воқеани эслади. Шунда мен унга савол бердим: «Менга ўшанда сизнинг ўсмирларингиз аслида ёши катта футболчиларга ўхшаган. Уларнинг гавдалари сезиларли тарзда катта эди...». Эдинсоннинг бунга жавоби қуйидагича бўлди: «Биласанми, ёшни кичайтириш ҳолатлари Жанубий Америкада Парагвай ёки Бразилияда учраши мумкин, аммо асло бизда эмас. Бизнинг аждодларимиз асли Италия, Германия мамлакатларидан бўлишган. Шунинг учун гавда катта бўлиши бизнинг қонимизда бор. Бизда бундай айёрликлар йўқ. Аксинча, Уругвайда болаларга футбол сирларидан ташқари, мураббийлар 5-6 ёшданоқ жисмоний машқлар бера бошлашади. Агар тананг бақувват бўлса, унча-мунчага жароҳат ҳам олмайсанг. Мени олиб қарайлик, мен «Наполи» сафида Италия чемпионати ва кубогида қатнашаман, Европа лигасида ўйнайман, Уругвай термаси учрашувларига океанортига бориб келаман. Лекин айнан жисмоний ҳолатимга катта эътибор қаратишим туфайли, ҳеч бир ўйинни толиқиш туфайли ўтказиб юбормайман. Мен сенга эътибор бердим. Бўйинг баланд. Жисмонан яна ҳам бақувват бўлсанг, келажакда сен олдинги чизиқда ўзингни бемалол ҳис қиласан».

Машғулотлар давомида шуни сездимки, бизнинг ўзбек футболи улардан катта фарқ билан орқада эмас. Индивидуал ҳолатда итальянлар биздан айтарли устун эмаслар. Яъни, айтмоқчиманки, бизнинг улардан кам жойимиз йўқ. Фақат битта нарсада афсусландим. Агар ҳеч бўлмаса инглиз тилини мукаммал билганимда, мен «Наполи»да ўзимни янада эркин ҳис қилиб, жамоага бундан-да яқинроқ киришиб кетардим. Бизнинг футболчилардаги ушбу камчиликни бартараф қилиш устида ишлаш лозим деган хулосага келдим. Шунда бизнинг йигитларга Европадан ҳам жамоалар чиқа бошлайди, деб ўйлайман.

Хуллас, менга «Наполи»даги атмосфера жудаям ёқди. Умид қиламанки, бу ерда бўлган вақт мен учун келажакда албатта асқотади. Неаполь янги чўққиларни забт этишда мен учун ўзига хос трамплин вазифасини ўтайди, — деб якунлади фикрларини Забиҳилло Ўринбоев.

Санъат Шарипов ҳам бу борада ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:
— «Наполи» ҳозир Забиҳиллони ўн кунлик кўрикка чақирган. Энди футболчимизни улар Туркиядаги ёшлар жаҳон чемпионатида кузатишади. Ўринбоевга «Наполи»да қизиқиш борлиги учун, итальянлар ишни аввало унинг саломатлигини назоратдан ўтказишдан бошлашларини изҳор қилишди. Ва борибоқ Забиҳилло бутун Апеннин ярим оролига машҳур «Azienda Ospedaliera Universitaria Federico II di Napoli» клиникасида тиббий кўрикдан ўтди. Натижа – аъло. Айниқса, бугунги кун футболида клублар шифокорлари катта эътибор беришадиган юрак юриши футболчимизда яхши чиқди. Шифокорлар гуруҳи натижалардан хурсанд бўлиб, футболчига омадлар тилашди.

Сўнгра у малакали мураббийлар қўл остидаги машғулотларга киришди. Тезлик, техника, тактик ҳаракатлар борасида у билан алоҳида машқлар ўтказишди...

Забиҳилло «Наполи»да яна бир неча кун бўлади. Шунда бизга жамоа мураббийлари ўзларининг дастлабки хулосаларини ошкор қилишади ҳамда улар футболчидан нималар, қандай сифатлар кутаётганларини ҳам айтишади. Уёғини кейин Туркиядаги ЖЧ ўйинлари кўрсатади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:05, 09.03.2013. Ўқилди: 7810 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.