Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кейн ва Мбаппе ўртасида рақобат

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугунги кунда Европа футбол марказида Гарри Кейн ва Килиан Мбаппе энг сермаҳсул ҳужумчилар бўлиб туришибди.

Улар ЧЛ тарихидаги энг яхши голеадорлар қаторидалар. 5 март куни ЧЛ-дан ўрин олган ўйинларда ҳам шу икки футболчи асосий қаҳрамон сифатида кўзга ташланди. Жумладан, «ПСЖ» ҳужумчиси «Реал Сосьедад» билан жавоб ўйини 15-дақиқасида интригани кома ҳалатига олиб келди, иккинчи бўлимнинг бошланғич қисмида эса, уни «дафн» этди - «дубль» ва «ПСЖ» ғолиб (2:1). Англиялик ҳужумчи эса «Лацио» билан ўйинда икки гол уриб, «Бавария»нинг 3:0 ҳисобида устун келиш асносида кейинги раундга сакрашида катта роль бажарди.

ЧЛ: тарихдаги энг яхши тўпурарлар

Ҳар икки юлдуз ҳужумчини олдинда чорак финал баҳслари кутиб турибди, демак, уларда турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида ўз мавқеларини ошириш имконияти етарли. Тўғри, Кейн аллақачон 30 ёшни уриб қўйди ва ҳозирги 27та голи билан анча юқорига кўтарилиши қийин. Бошқа томондан, у 40та гол маррасини забт этиш ва ЧЛ тарихидаги энг яхши 20 нафар тўпурар қаторига кириш имкониятига эга. Гарри жорий мавсумнинг ўзида 6та гол урганини назарда тутсак, унинг учун рақиблар дарвозасини яна 13 марта нишонга олиш - бажарса бўладиган вазифа. Англия терма жамоаси етакчиси фақат бунинг учун ҳозирги суръатини сақлаб қолиши керак. Мбаппенинг голеадорлар рўйхатидаги истиқболи эса анча жиддий. Ҳар ҳолда, яна 4тагина гол урса, топ-10дан жой олади. Лекин Криштиану Роналду ва Лионель Месси франциялик учун ҳам анча олисда...

Дарвоқе, ЧЛдаги «дубл»лар ҳисобига Кейн ва Мбаппе Европанинг кучли 5та лигаси вакиллари орасида жорий мавсумнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида дастлабки икки поғонадан жой олишди. Таъқибчилар билан ўртадаги фарқ жуда катта, тўғри, Эрлинг Холанд жорий мавсум жароҳат туфайли нақ 8та ўйин­ни ўтказиб юборганини унутмаслик керак. Шунингдек, Мбаппе ва Кейн «дубл»лар эвазига жорий мавсум биринчи бўлиб, 40та самарали ҳаракат (гол ва ассистлар бўйича) маррасини забт этишди.

Европа ЧК/ЧЛ: ўртача маҳсулдорлик бўйича етакчилар

Кейн айни пайт ЧЛ тарихида энг кўп гол урган англияликлар орасида 2-ўринда. У биргина Уэйн Руни (30та гол)дан 3та голга ортда қолмоқда. Мбаппе эса турнирнинг франциялик тўпурарлари рўйхатида Карим Бензема (90та гол) ва Тьерри Анри (51та гол)дан кейин 3-ўринда. Шунинг баробарида Гарри ва Килиан ЧЛ тарихида энг сермаҳсул тўп­урарлар- (ўртача ҳисобда 1та ўйинга тўғри келадиган гол миқдори)нинг кучли 10талиги (камида 25та гол урганлар орасида)дан жой олишга яқин туришибди. Тўғри, улар бу масалада ҳали кўпроқ тиришишлари керак.

ЧЛ-2023/2024: кутилган голлар бўйича энг яхшилар

Кейн ва Мбаппе учун жорий мавсум омадли кечмоқда, ҳар ҳолда, шахсий маҳсулдорлик нуқтаи назаридан. Улар 6тадан гол билан ЧЛ тўпурарлар пойгасида олдинда боришмоқда. Кейн рақиб дарвозаси олдида бироз эффект­лироқ - англиялик ҳужумчи кутилганидан 1,5та кўп гол урди. Мбаппенинг кўрсаткичи бирозгина пастроқ (5,6 xG билан 6та гол), эҳтимол савияси ҳам. Умуман олганда, жорий мавсум ЧЛда энг кўп имконият Эрлинг Холанд учун яратилди - норвегиялик 6,1 xG кўрсаткичи билан 6та гол нишонлади.

ЧЛ-2023/24: зарбалар сони бўйича пешқадамлар

Ҳаммаси мантиққа мос: Кейн ва Мбаппе жорий мавсум ЧЛ энг кўп зарба берувчиларнинг кучли 10талигида. Зарбалар сони бўйича Килиандан биргина Эрлинг Холанд олдинда, Гарри эса 7-ўринда.

Мбаппе ва Кейн учун чорак финал нақд. Ҳар иккиси ЧЛда зафар қучишга жиддий ёндашади. Зеро, Килиан ҳам, Гарри ҳам «шалпанг­қулоқ» кубокни ҳали қўлга киритмаган. Қолаверса, ниҳоят, кубок ютиш Кейнга ҳам, Мбаппега ҳам муҳим. Бу Килиан учун «Реал»га ўтишдан олдин «ПСЖ»даги даврни чиройли тарзда якунлаш имконияти бўлса, Гарри учун бутун фаолиятида биринчи жиддий соврин ютиш йўлида сўнгги уринишлардан биридир.

А.Абдуҳамитов тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:46, 24.03.2024. Ўқилди: 1416 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик