Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 15.09.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 1:2
      • Бетис
      • 15.09.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.09.2026 00:00
      • Лидс
      • 4:1
      • Ньюкасл
  • Элит ОЧЛ
      • 15.09.2026 15:00
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 1:0
      • Кёто Санга
      • 15.09.2026 15:00
      • Гамба Осака
      • 4:1
      • Конган Ханой
      • 15.09.2026 15:00
      • Кашима Антлерс
      • 7:1
      • Ньюкасл Жетс
      • 15.09.2026 15:00
      • Ратчабури
      • 4:6
      • Шангхай Порт
      • 15.09.2026 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • 3:1
      • Поханг Стилерс
      • 15.09.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 15.09.2026 21:00
      • Ал-Айн
      • -:-
      • Ан-Наср (СА)
      • 15.09.2026 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Ал-Ғарафа
      • 16.09.2026 15:00
      • Чонбук Моторс
      • -:-
      • Кашива Рейсол
      • 16.09.2026 17:15
      • Порт
      • -:-
      • Виссел Кобе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 21 48
2 Пахтакор 21 46
3 Навбаҳор 21 41
4 Локомотив 21 35
5 Бухоро 21 34
6 ОКМК 21 32
7 Насаф 21 31
8 Андижон 21 30
9 Динамо 21 30
10 Сўғдиёна 21 28
11 Қизилқум 21 26
12 Сурхон 21 23
13 Хоразм 21 21
14 Қўқон-1912 21 20
15 Бунёдкор 21 19
16 Машъал 21 4

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур ОКМК 1-3 Пахтакор
21-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
21-тур Насаф 3-0 Бунёдкор
21-тур Динамо 1-0 Қизилқум
21-тур Андижон 2-1 Қўқон-1912
21-тур Хоразм 0-0 Сўғдиёна
21-тур Локомотив 3-0 Машъал
21-тур Бухоро 1-4 Навбаҳор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1276 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 1556 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2026

      05:30 Снукер. Chinese Open. Финал.
      07:00 Велоспорт. Джиро д'Абруццо. Первый этап. Мужчины.
      08:00 Велоспорт. Вуэльта Испании. 21-й этап. Мужчины.
      09:30 Снукер. Chinese Open. Финал.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека. Мужчины.
      13:00 Скалолазание. Мужчины и женщины Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:00 Снукер. Chinese Open. Финал.
      15:35 Велоспорт. Вуэльта Испании. Обзор. Мужчины.
      16:35 LIVE Велоспорт. Джиро д'Абруццо. Второй этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гран-при Валлонии. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      21:50 Снукер. Chinese Open. Финал.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Спрюс-Мидоуз. Турниры Большого шлема.
      00:00 Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Обзор.
      02:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      03:00 Велоспорт. Вуэльта Испании. Обзор. Мужчины.
      04:00 Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины.
      04:30 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Гуйян.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нега Жозе Моуриньо - буюк инсон?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Икки ўйин натижасига кўра ютқазган “Манчестер Юнайтед” аслида “Реал”ни мағлуб этди. Ва бу ғалабани инглизларга айнан Жозе Моуриньо тақдим қилди.
“Буюк” – кумирлар ва машҳурлар тўлиб ётган ҳозирги замонамизда бу сўзни ишлатиш урфга айланди. Буюк инсонлар ҳар қадамда чиқиб келяпти – сиёсатда, мусиқада, модада, ва ниҳоят спортда ҳам. “Буюк” сўзи “яхши”, “ажойиб”, “бетакрор” деган сўзларнинг норасмий синонимига ҳам айланиб улгурди. Бунақа “буюк”лар билан ҳаммаёқни тўлдириб ташлашди гўё янги йил совғаларидек. Аммо бошқа йўл ҳам йўқда. Совғалар ҳаммага етиши керак. Ва ҳамма ўзи учун кумирни ясаб олиши керак. Навбатдаги “буюк” инсонни. Бу мақола дунёда буюклар йўқлиги ҳақида эмас, албатта. Бор. Оз эмас ҳам улар. Бироқ ҳозиргичалик кўпмас. Бу, шубҳасиз, ўша “буюк”ларнинг айби эмас, балки жамиятнинг қусуридир.
Аммо мақоламиз ҳозирги замонанинг камчиликлари ҳақида ҳам эмас. Балки бир замондошимиз, 50 ёшли португал тўғрисида. Кўпчилигимизда бўлгани каби унинг ҳам иши бор. Кимдир эрталабдан ишлаш учун заводга кетади, кимдир битимлар имзолайди, яна кимдир мақола ёзади, у эса – спортчиларни тайёрлайди. Аниқроқ айтсак, футболчиларни. Унинг исми Жозе, фамилияси – Моуриньо.
Биздан унинг фарқи битта – у ҳақда гапириб ўтириш керакмас. Шундоқ ҳам уни яхши танийсиз. Шундоқ ҳам сиз ундан завқланасиз, кўрарга кўзингиз йўқ, ўзига бино қўйган безбет дейсиз, унинг жамоалари ўйинидан роҳатланасиз ёки бу жамоалар ўйнаганида ухлаб қоласиз (керагининг тагига чизинг). Лекин ҳозир булар муҳим эмас. Худди Моуриньо буюк мураббийми деган саволдек. “Жозе тайёрига келади, юлдузларни сотиб олади ва уларни майдонга жойлаб чиқади холос! Шуям ишми” дея қичқирганлар ҳақми? Ростанам...
“Жозе – иш берувчига соврин ютиб берадиган янги авлод роботи” деганлар ҳақми?  Ёки табассум билан “Дунё ҳали Жозе каби ҳаммани ўзига жалб қиладиган мураббийни кўрмади, ҳали бери кўрмаса ҳам керак” деганлар ҳақми? “Буюк мураббий” – “буюк актёр”, “буюк қўшиқчи” ёки боринг ана “буюк сиёсатчи” каби таърифлар сингари нисбий тушунчадир. Мураббийликнинг буюклик даражасини белгиловчи аниқ мезонлар мавжуд эмас. Совринлар дейсизми? Матчни, демак, турнирларни ҳам жамоа ютади ва бунда мураббийнинг ҳиссаси қанчалигини математик аниқлаш ҳеч бир олимнинг қўлидан келмайди. У Оксфорднинг ҳар йилги танловининг қаторасига беш карра ғолиби бўлса-да.
Юлдузларни тарбиялаш? Бу гапингизни Арсен Венгерни ҳурмат қилса-да, жамоасининг аламли натижаларидан оҳ тортаётган “Арсенал” мухлисларига айтинг. Уларнинг оҳ-воҳларини неча йилдан бери эшитяпмиз. Футболчининг мураббий қўл остида ўсишими? Яна баҳсли масала, балки бу ўсиш футболчининг ўз интилишлари натижасидир ва бошқа мураббий қўл остида ҳам у шундай ёки бундан-да яхшироқ очилармиди? Ажойиб трансферлар? Ҳўш, нима десам экан, жаноблар, трансферлар билан фақатгина мураббий шуғулланмайди. Кўпинча эса унчалик аралашмайдилар ҳам.
Хуллас, мураббий буюклигини аниқлаш – бошқотирмалар ишқибозларининг машғулоти. Бошқотирма бўлганда ҳам жавобсиз бошқотирмалар. Инсоннинг буюклигини аниқлаш эса, таажжубки, анча осон. Баъзида биттагина амал шахснинг қанақалигини унинг бутун ўтган ва келажакдаги ҳаётидан-да кўпроқ кўрсатиб беради. Жозе Моуриньо бугун (мақола “Манчестер Юнайтед – “Реал” ўртасидаги учрашув бўлган куни ёзилган – таржимон) худди шундай иш қилди. Унинг юлдузлар билан тўлиб тошган жамоаси “Олд Траффорд”да 56 дақиқа суперклубнинг пародиясига, тўпни бемақсад назорат қилувчи ночор машинага ўхшаб кўринди. Бу назорат фақат назорат учун эди холос. Бошқа мақсадни кўрмадик.
Кейин юз берган воқеаларни бир неча кунлар, ҳафталар, ойлар ва ҳатто балки йиллар муҳокама қилишади. Лекин бу мақола мен фамилиясини айтишни ҳам истамаётган турк киши ҳақида эмас. Саломат бўл, Жаноб Ҳечким.
Устунликка эга бўлиб олган “Реал” нега “Қироллик клуби” деб аталишини эслаб қолди, икки марта қиролларга хос ҳужум қилди ва кейинги босқичга йўл олди. Қизил карточкада испан жамоасининг айби йўқ. Ҳақиқатан, жамоа, Жозе Моуриньо сингари кечирим сўрайдиган иш қилмади.
Португал кечирим сўрамади ҳам. Аммо у бошқа нарса деди. Финал ҳуштагидан кейиноқ унинг юзидаги ифода кўриниб турарди: Жозе ҳаммасини тушуниб турипти. Аммо ички туйғулар билан тушуниш бошқа, буни омма олдида тан олиш, тан олганда ҳам миллионлаб мухлислар олдида тан олиш, сендан ҳеч ким буни талаб қилмаётган бир пайтда тан олиш, қисман ўз жамоасини, Мадрид жамоасидаги шусиз ҳам ликиллаб турган ўрнини қурбон қилган ҳолда тан олиш – мутлақо бошқа нарса. Моуриньо тахминан мана бундай дейиши ҳам мумкин эди: “Бугун биз кучли эканлигимизни исботладик. Сэр Алекс дарвозаси олдига автобус қўяверсин, қандай жамоага гол уришнинг “Реал”га фарқи йўқ”.
У жуда паришон нигоҳ билан, шунчаки ҳақиқатни айтди-қўйди: “Кучли жамоа бугун мағлуб бўлди. Биз яхши ўйнамадик. Биз ғалабага муносиб эмас эдик. Нани билан бўлган вазиятда қизил бормиди, йўқмиди билмайман. Бир нарсани биламан: кучли жамоа бугун мағлуб бўлди”.
Моуриньонинг ўйиндан кейинги баёноти – мен ўқиган, сўнгги... дейлик, 150 йилда футбол мураббийлари айтган энг яхши баёнотдир. Нима дейиларди, агар шляпам бўлганида уни ечардим.
Сиз мени бўрттиряпти, Моуриньонинг сўзларидан ортиқча таъсирланиб, мақола бошида ўзим билвосита танқид қилган бошқалар каби, кумир ясаяпти деб ўйлашингиз мумкин. Бунга ҳаққингиз бор. Ҳудди Моуриньони буюк инсон деб ҳисоблашга менинг ҳам ҳаққим бўлгани каби. Ва буни у Чемпионлар лигаси ёки миллий чемпионатлардаги ғалабалари билан исботламади. У буни бугун, кўплаб ҳамкасблари журъат эта олмайдиган тарзда ўз иқрори билан исботлади.
Сизга футболда адолат қолмагандек, ўз шуҳрати ва ҳурматига кўмилган бир инсон юзлаб одамларнинг уринишларини чиппакка чиқариши ва миллионлаб мухлислар қалбини синдириши мумкиндек туюлган пайтларда Моуриньонинг баёнотини қайтадан ўқинг. Дарҳол сизда замонавий футболда қандайдир ҳақиқатлар ҳали бор, деган ишонч пайдо бўлади. Ҳа, “МЮ” Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Ҳа, майдонда у адолат топа олмади. Аммо ўйиндан кейин топди – Жозе Моуриньонинг сўзлари туфайли. Баъзида бу сўзлар таблодаги ҳисобдан ҳам муҳимроқ. Айниқса, бу буюк инсон томонидан айтилганда.

Антон МАТВЕЕВ, “Спорт-экспресс”, www.football.sport-express.ru


Ботиржон ҒОФУРОВ (excite) таржимаси.


Киритилди: 15:45, 12.03.2013. Ўқилди: 9889 марта. Фикрлар: 38 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик