Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Хавьер Тебас: «Барселона» дунёнинг энг яхши лигасида муносиб чемпион бўлди» [0]

Рэшфорд: «Биз ҳали кўплаб совринларни қўлга киритамиз» [0]

«Барселона» юлдузлари чемпионликдан сўнг велосипедда сайрга чиқишди (Видео) [0]

«Реал»да «Барселона»дан учралган мағлубиятдан сўнг 5 нафар юлдузнинг тақдири сўроқ остида қолди [0]

Аллегри кетадими? «Милан» бош мураббийлиги учун икки асосий номзод маълум [0]

Гути Мбаппени ҳимоя қилди: «Майдондан ташқаридаги ишлар аҳамиятсиз» [0]

Неймар ва 41 ёшли Тиаго Силва Бразилиянинг ЖЧ-2026 учун 55 кишилик қайдномасига киритилди [0]

Диего Симеоне: «Барселона» — дунёнинг энг яхши жамоаси, лекин биз уларни икки бор мағлуб этдик» [0]

«Реал» футболчилари клубдан Вальвердени сотиб юборишни сўрашмоқда [0]

«Аталанта» 1943 йилдан бери илк бор «Милан»ни сафарда кетма-кет икки бор мағлуб этди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларимиздан дараклар: Ўринбоевдан «дубль-ассист»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия. «Кальяри» «А» серия 30-турида «Верона»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Миллий жамоамиздан кичик жароҳат билан қайтган Элдор Шомуродов мазкур ўйинни бошланғич таркибда бошлади, аммо танаффус пайти алмаштирилди. «Кальяри» бош мураббийи Клаудио Раньери учрашувдан кейинги матбуот анжуманида бунга алоҳида изоҳ берди. Чунки 28 ёшли ҳужумчимиз майдонда анча фаол ҳаракатланаётган эди. «Жуда қийин ўйин. Йўқ, қарши ҳужумда ўйнамоқчи эмасдик, лекин ўхшамади. Лекин бахтиёрман, ғалаба қозонолмаганингдан кейин ютқазиб қўймаслик муҳим. Шомуродовга ачинаман. Ахир биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатган ҳужумчини захирага олишимга тўғри келди. Рақиблар «иккинчи қават»да яхши ўйнайдиган ҳужумчиларимизни алоҳида ёпишди. Шунинг учун Шомуродов ўрнига Виолани тушириб, унга ҳужум ва ярим ҳимояни боғлашини тайинладим», - деди тажрибали мураббий 45 дақиқалик ҳаракати 6,2 баллга лойиқ кўрилган ҳужумчимиз ҳақида.

Қозоғистон. ҚПЛ 3-турида «ўзбекча дерби» кузатилди. Яъни «Ордабаси» — «Қайрат» ўйинида 3 нафар ҳамюртимиз майдонга тушди. «Ордабаси» ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев тўлиқ вақт тўп суриб, 84-дақиқада гол урган бўлса, унинг клубдоши Шаҳбоз Умаров 63-дақиқада захирага олинди. «Қайрат» вакили Иброҳимҳалил Йўлдошев эса 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан ўз клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Россия. «Рубин» Рустам Ашурматов тўлиқ вақт тўп сурган ўйинда «Ахмат»ни 2:1 ҳисобида доғда қолдирди ўз майдонида. Миллий жамоамиз ҳимоячиси 90}4-дақиқада сариқ карточка ҳам олди. Қозон клубидаги яна бир ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев эса қайдномадан четда қолди. ЦСКА бу сафар ҳам ғалабани қўлдан чиқарди. «Сочи»га қарши сафар ўйинида Аббос Файзуллаевсиз ҳаракатланишган «армиячилар» аввалига 2та гол уришди, бироқ якунда 2:2 ҳисоби билан чекланишди.

Англия. «Брентфорд» U-21 жамоасида аста-секин ўзини кўрсата бошлаган Муҳаммадали Ўринбоев «Ипсвич»га қарши ўйинда 65-дақиқагача туп суриб, 2та гол ҳаммуаллифига айланди. Бироқ унинг жамоаси якунда 3:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

БАА. Про-лига 17-тури ҳамюртларимиз Азиз Амонов ва Абдулла Абдуллаевнинг клуби - «Хорфаккан» учун омадсиз келди. Чемпионатда юқори ўринлар учун курашаётган жамоа «Ал-Васл» майдонида 3та жавобсиз гол қабул қилиб олди. Легионерларимизга келсак, Амонов 64-дақиқада захирага олинган бўлса, Абдуллаев тўлиқ вақт майдонда қолди. «Ал-Ваҳда» ва «Шабаб Ал-Аҳли» ўртасидаги баҳсда эса 3:3 ҳисобида якунланди. Мезбонлар вакили 

Ҳожимат Эркинов учрашувнинг 68-дақиқасида алмаштирилган бўлса, меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев майдонга тушмади.

Ж.Корея. «К»-2 лига 2-туридан ўрин олган «Соннам» - «Кимпхо» ўйинида майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз Икром Алибоев ушбу ғалабага тўлиқ 90 дақиқалик ҳаракати билан ҳисса қўшди. 30 ёшли ярим ҳимоячимиз жорий мавсум «Соннам»нинг 2та ўйинида ҳам майдонга тушганини қўшимча қилиш ўринли. 

Гонконг.Шерзод Темиров «Китчи» сафида навбатдаги голини нишонлади. Жамоасининг бошланғич таркибидан ўрин олган ҳужумчимиз ўйинда ҳисобни очиб, 4:1 ҳисобига йўл очиб берд ива 77-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.

Франция. «Ланс» Лига 1 27-турида «Лилль» меҳмони бўлиб, ортга 1:2 ҳисоби билан қайтди. Жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сариқ карточкалар лимити туфайли бу учрашувни четдан кузатди.

Татаристон пойтахти - Қозон шаҳрида XII Республика ифтори ташкил этилди. Унда «Рубин» бошқарув президенти Марат Сафиуллин, бош мураббийи Рашид Раҳимов ва 3 нафар футболчиси Марат Апшацев, Мирлинд Даку ва Рустам Ашурматов Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашишди. «Рамазон - мусулмонлар учун муҳим ой. Бундан катта тадбирда «Рубин» вакиллари қатнашишгани жуда ёқимли. Мирлинд Даку, Рустам Ашурматов ва Марат Апшацев билан фахрланамиз, улар турли мамлакатлардан, мураккаб машғулотлар жараёнига қарамай, рўза тутишмоқда», - деди «Рубин» раҳбари. Рустам Ашурматов эса «Ахмат»га қарши ўйиндан кейин рўза тутиб ўйнаш ҳақида гапирди: «Асосий таркиб футболчиси бўлишга уриняпман, лекин ҳаммасини бош мураббий ҳал қилади. Рўза тутиб, ўйнаш қанчалик оғир? Болалигимиздан рўза тутамиз, шунинг учун бу ҳеч қандай муаммо туғдирмайди».

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:42, 04.04.2024. Ўқилди: 1657 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик