Футболда хет-триклар жуда кенг тарқалган. Бир ўйинда тўрт ёки ундан кўп гол уриш эса кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Қуйида ўша ўйин қаҳрамонига айланган баъзи юлдузлар хусусида сўз юритамиз.
Роберт Левандовски
Роберт Левандовски "Бавария"даги саккиз йиллик такрорланмас рекордлардан олдин Дортмунднинг "Боруссия"сида тўрт мавсум ўтказди ва клуб учун 100 дан ортиқ гол урди.
2013-йилда Чемпионлар лигаси яримфиналининг биринчи ўйинида "Боруссия" “Реал Мадрид”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ва Роберт ўшанда тўртта голга ҳам ўзи муаллифлик қилган. Кейинчалик, “Бавария”да Пеп Гвардиола қўл остида у 2015-йил сентябрь ойида “Вольфцбург”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди ва тўққиз дақиқа ичида бешта гол урди. Мюнхенликлар ютқазаётган жойида 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб кетди.
Алан Ширер
Алан Ширер 1999 йил сентябрь ойида "Ньюкасл" "Шеффилд Уэнсдей"ни тор-мор келтирган оқшом ўйин қаҳрамонига айланган (8:0). Премьер-лиганинг бир ўйинида бешта гол урган Ширер ўшанда Энди Коулдан кейин бу натижани қайд этган иккинчи футболчига айланган.
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Сэр Бобби Робсон бошчилигидаги биринчи ўйинда ундан ташқари Гари Спид, Аарон Хьюз ва Кирон Дайер ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйган.
Эрлинг Холанд
Эрлинг Холанд 2019 йилда Норвегиянинг 20 ёшгача бўлган терма жамоаси сафида Гондурасга қарши ўйинда тўққизта гол урди ва бу кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Ўшандан бир йил олдин Норвегиянинг "Мольде" жамоаси "Бранн"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганида, Холанд тўртта гол урганди. 2020-йилнинг ноябрь ойида у “Боруссия Дортмунд” учун “Герта”га қарши ўйинда (5:2) тўртта гол урди. “Манчестер Сити”да у 2023-йилнинг март ойида “РБ Лейпциг” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда бешта гол урди ва ўйин тугашига ярим соат қолганида майдонни тарк этди. 2024-йил февралида Англия кубогида “Сити” “Лутон”ни 6:2 ҳисобида мағлуб этган ва баҳс тугашига 13 дақиқа қолганда Эрлинг аллақачон бешта гол уриб бўлганди.
Криштиану Роналду
Криштиану Роналду ўзининг ажойиб фаолияти давомида 10 дан ортиқ ўйинда тўртта гол урган.
Сермаҳсул португалиялик бу муваффақиятни Ла Лигада "Сельта", "Эльче", "Эспаньол", "Жирона", "Гранада", "Расинг Сантандер" ва "Севилья"га қарши ўйинларда амалга оширган. Чемпионлар лигасида эса 2015-йилда “Лос-Бланкос” гуруҳ босқичида “Мальмё”ни 8:0 ҳисобида мағлуб этганида, у тўртта гол урди. Ўша учрашувда Карим Бензема ҳам хет-трик қайд этган.
Жаст Фонтейн
Жуст Фонтейн 1958 йилги Жаҳон чемпионатида ўйнаган ҳар бир ўйинида гол урди ва унинг турнирдаги 13 та голли рекордини янгилаш қийин.
Фонтейн Франция терма жамоасининг учинчи ўрин учун Ғарбий Германияга қарши ўйинида тўртта гол урган. Умуман олганда, у ўз терма жамоаси сафида атиги 21 ўйинда 30 та гол урган.
Эйсебио
Шимолий Корея 1966 йилги Жаҳон чемпионатида Италияни мағлуб этган эди ва чорак финалда Португалияга қарши ўйинда оғир зарбани қабул қилиб олди.
Эйсебио ярим соатдан кўпроқ вақт ичида тўртта гол уриб, ўйинни ўзгартирди ва Хосе Аугусто жамоаси 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Португалия учинчи ўринни эгаллади.
Эмилио Бутрагеньо
Эмилио Бутрагеньо Испания тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан бири ва "Реал Мадрид" афсонаси бўлиб, у ерда 1980-йилларда у кетма-кет бешта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди.
Бутрагеньо Испания терма жамоаси сафида 69 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урган. Улар орасида 1986 йилда Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Дания устидан 5:1 ҳисобида қозонилган ғалабадаги тўртта гол кўпчиликнинг ҳалигача эсида.
Ференц Пушкаш
Алфредо Ди Стефано 1960 йилги Европа кубоги финалида "Хемпден Парк"да Франкфуртнинг “Айнтрахт”ига қарши ўйинда “Реал” сафида хет-трик қайд этган. Аммо Ференц Пушкаш тўртта гол ургани билан ёдда қолган.
Афсонавий венгриялик форвард Мадриднинг учинчи, тўртинчи (пенальти), бешинчи ва олтинчи голларини 7:3 ҳисобидаги ажойиб ғалабада киритди, бунинг натижасида "Лос Бланкос" кетма-кет бешинчи йил кубокни қўлга киритди.
Лионель Месси
Лионель Месси 2010 йилда Чемпионлар лигаси чорак финалида "Арсенал" устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонилган учрашувда "Барселона" учун тўртта голнинг барчасини урган ва "канонирлар" бош мураббийи Арсен Венгер ўйиндан кейин аргентиналикни видеоўйинлар қаҳрамонига қиёслаган эди.
Икки йил ўтиб, Месси 2012 йилнинг март ойида Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Байер"га қарши ўйинда (7:1) бешта гол урди. Шунингдек, у Пеп Гвардиола даврида "Камп Ноу"да "Эспаньол"га қарши ўйинда ҳам тўртта гол урган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).