«Реал» «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан рақибнинг «Арсенал»га қарши баҳсини диққат билан ўрганиб чиққани маълум бўлди
“Реал” Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
"Marca" нашрининг хабарига кўра, ўйин олдидан Карло Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штаби “шаҳарликлар”нинг АПЛ доирасидаги “Арсенал”га қарши ўйинини ўрганиб чиққан. 30-тур ўйини 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.
Қайд этилишича, бу мадридликларнинг биринчи марта рақибга мослашиб ўйнаши эмас. Бир неча мавсум олдин “қаймоқранглилар” “Райо Вальекано”га қарши баҳсда ҳам худди шундай усул қўллаган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Чемпионлар Лигаси ярим финалида Мюнхеннинг “Бавария”си билан тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 30 апрелга тўғри келса, жавоб ўйини эса 8 май санасида бўлиб ўтади.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:13, 18.04.2024. Ўқилди: 3061 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар