Бенжамен Менди Франция чемпионати баҳсида самарали ҳаракат қилди.
“Лорьян” Лига 1нинг 29-турида “ПСЖ”га имкониятни бой берди (1:4).
Мезбонларнинг ягона голини Бенжамин Мендининг узатмасидан Муҳаммад Бамба киритди.
Бу "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячисининг зўрлаш айбловлари ортидан футболга қайтганидан сўнг биринчи голли узатмаси бўлди. Охирги марта у 2021 йил 1 май куни “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда “шаҳарликлар” сафида голли узатма берган эди.
Франциялик футболчи фаолиятини декабрь ойида 15-турда “Марсель”га (2:4) қарши ўйин билан давом эттиргач, ўзининг биринчи ва ҳозирча ягона голини киритди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи жинсий зўравонлик айбловлари бўйича тергов остида эди. Суд Бенжаминни оқлади.
Ушбу Лига 1 мавсумида Менди 11 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).