Жон Терри Антон Фердинанд билан бўлган шов-шувли эпизодни эслади.
2011 йил октябрь ойида ўша пайтда "ҚПР"да ўйнаётган Антон Фердинанд ва Жон Терри ўртасида можаро юзага келди.
“Челси” футболчиси Фердинандни ирқий ҳақорат қилишда айбланган, бироқ Вестминстер суди Террини айбдорлигини исботлай олмагани учун футболчи жазоланмаган.
"Ўшандан бери мен Антон билан гаплашишга ҳаракат қиламан, лекин у мен билан гаплашишни ҳам хоҳламайди.
Мен уни Дубайдаги пляжда кўрдим ва у мен билан гаплашишдан бош тортди. Тўғрисини айтсам, бу вазиятни анча яхши йўл билан муҳокама қилиш ва ҳал қилиш мумкин эди, деб ўйлайман.
Ўша оқшом ўйиндан кейин Антон билан боғланишга ҳаракат қилдим, лекин у мендан юз бурди.
Мен Антонни билардим, биз дўст эдик, яхши муносабатда эдик.
Бу мени хафа қилади, чунки футболда ирқчилик мавжуд. Шубҳасиз, бу стадионларда ва ҳамма жойда содир бўлмоқда ва биз буни йўқ қилишимиз керак.
Биз ўйинчилар жуда жиддий иш қилишимиз мумкин эди, фақат биз эмас, ўша пайтда ҳамма ҳам бунга қодир эди, деб ўйлайман", - деди "Челси"нинг собиқ ҳимоячиси.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).