Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин жамоа футболчиларининг савиясини юқори баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба оқшомида Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария” устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. "Лос Бланкос" ўйин охирида иккита гол урди, Хоселу дубл қайд этди.
“Жамоамизда 25 нафар юлдуз бор. Биз Лондонга, Чемпионлар лигаси финалига бориш ва Ла Лигада ғалаба қозонишдек мақсадимизга эришиш учун барчамиз қаттиқ меҳнат қилдик. Биз Ла Лигада ғалаба қозондик, энди эса Лондонга борамиз", - деди Винисиус Goal билан суҳбатда.
Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар лигаси финалида “Боруссия” билан “Уэмбли” стадионида ўйнайди. Учрашув 1 июнь куни бўлиб ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).