"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия чемпионатининг 34-тури доирасидаги "Ньюкасл" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида гапирди.
“Ишонч - бу ажойиб нарса. Бу мавсумда деярли бурилиш нуқтасига етдик, энди олдинга қадам ташлашимиз мумкин.
"Арсенал"га қарши ўйинни эслайман ва 87-дақиқада биз ғалаба қозондик деб ўйлагандим. Бу жамоани анча тетиклаши мумкин.
Муваффақиятга эриша олмадик, лекин кечагидек ўйин бизга, айниқса, ёш футболчиларга ёрдам беради. Бу бизга ишонч бағишлайди", - дея Тен Хагнинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.
"Ньюкасл" устидан қозонилган ғалаба жамоанинг сўнгги тўртта ўйиндаги биринчи муваффақияти бўлди.
Бунгача “Бёрнли” билан дуранг (1:1), “Кристал Пэлас” (0:4) ва “Арсенал” (0:1) билан ўйинларда иккита мағлубият қайд этилганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).