Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қадрланмаган афсона

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

34 ёшли Томас Мюллер ЕЧЛ ярим финалининг «Реал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушиб, нуфузли турнирдаги иштироки бўйича Хавининг рекордини такрорлади.

Яъни, германиялик ҳужумчи 151та учрашувда майдонга тушди. Афсонавий дарвозабон Икер Касильяснинг кўрсаткичи ҳам шундай. «Бавария» ҳужумчиси бу борада яққол пешқадамга айланиш имкониятига эга эди. Бироқ унинг жамоаси финал йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Мюллер - ғаройиб ўйинчи. Томас Германиянинг энг сов­риндор футболчиси бўлсада, бутун фаолияти давомида муносиб эътирофга лойиқ кўрилмаган. У Бундеслигада 12 марта чемпионликни байрам қилган, мазкур «кумуш товоқлар»нинг нақ 11тасини қаторасига узлуксиз қўлга киритганди. Шунингдек, Мюллер миллий терма жамоа таркибида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган, 2 марта Европа чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритган.

Шу пайтгача Мюллер «Бавария» либосида қарийб 800та учрашувда майдонга тушиб, 500дан ортиқ самарали ҳаракатларни амалга оширди. Табиийки, шундай мақомдаги футболчи юксак эътирофга муносиб.

Янги амплуа ўйлаб топган

Герд Мюллер, Руди Фёллер, Карл-Хайнц Румменигге, Юрген Клинсманн, Мирослав Клозе - немис футболи тарихида буюк ҳужумчилар етарли. Томас ҳам ҳақли равишда улар сафидан ўрин олган.

Бироқ бутун фаолияти давомида «Бавария» тарбияланувчисининг ўйинлари жиддий эътибордан четда қолгандек. Баҳс-мунозараларнинг асосий қисми Мюллернинг майдондаги позицияси мавҳумлиги туфайли юзага келарди. Томас соф марказий ҳужумчи ҳам, иккинчи ҳужумчи ҳам, ҳужумкор ярим ҳимоячи ёки вингер ихтисосидаги ўйинчи эмасди. У ана шу позицияларнинг ҳар биридан муайян жиҳатларни ўзи учун қурол қилиб олган, ҳатто ўзига хос услубни ихтиро қилгандек. «Рақиб жамоанинг ўрта чизиғи ортидаги бўшлиқда фаол ҳаракатланиш менга жуда ёқади. Айнан шу ҳудудда ўзимни эркин ҳис этаман ва кўпроқ манфаат келтиришим мумкин. Менинг ихтисосим , ҳужумчи ва ярим ҳимоячининг қоришмаси», - дейди Мюллер.

Раумдойтерни сохта «тўққизлик» ихтисоси билан чалкаштириб қўйиш мумкин. Функционал жиҳатдан, улар бир-бирига жуда яқин. Лекин муҳим тафовут шундаки, раумдойтер футболчининг тўпсиз қолган ҳолда ўзи учун қулай бўшлиқни излашини англатади. У марказий ҳужумчи билан ёнма-ён ҳаракатланиб, асосий вақтини ўйиндан четда қолгандек бўш ҳудудни излаш билан ўтказади. Бироқ керакли паллада хавф­ли ҳудудда тўп билан пайдо бўлганида, рақиб ҳимоячилари эсанкираб қолишади. Ана шу кутилмаган хавфни яратиш Мюллернинг юксак салоҳиятидан далолат беради.

Томас ўзининг камчиликларини аъло даражада яширади

Раумдойтер позициясига Мюллер ўзининг юксак маҳорати эвазига келган эмас, мазкур роль кўмагида футболчи майдондаги секин ҳаракатланиши ва бошқа техник камчиликлари жамоа манфаатига путур етказмаслигини таъминлайди.

Гол «ҳиди»ни ва қулай бўшлиқни яхши ҳис этиш - Томаснинг асосий устун жиҳати. Ана шу фазилатларидан самарали фойдаланиши Мюллерга «Бавария»да Мирослав Клозе, Марио Гомес, Марио Манжукич ва Роберт Левандовскиларнинг йўқлигини сездирмаяпти. Бундан ташқари, Томас ҳозир Харри Кейннинг сермаҳсуллигига сезиларли ҳисса қўшмоқда.

Қаҳрамонимиз ўйин услуби ўта оддий режага асосланган - тўпга имкон қадар камроқ тегиниш, ўз вақтида амалга ошириладиган тезкор узатмалар, идеал даражадаги рейдлар ва хавфли вазиятлардан унумли фойдаланиш. Томас «офсайд» чегарасида нафис ҳаракатлари эвазига рақибларини худди тажрибали шахматчилардек ортда қолдириб кетади. «Яширмайман, дриблинг бобида мақтана олмайман. Шунингдек, менга нисбатан яхшироқ тепадиган ва югурадиган ҳужумчилар ҳам йўқ эмас. Бироқ салбий жиҳатларим кўп бўлишига қарамасдан, муваффақиятга эришмоқдаман. Сабаби, мен фақат ўзим уддалай оладиган ишга қўл ураман», - дейди Томас.

Хўш, нима учун Мюллернинг имкониятларига етарлича баҳо берилмайди?

Жавоб жуда оддий: футболда Томаснинг жамоа ўйинига қўшган улушини 100 фоиз аниқлик билан белгилаб берадиган кўрсаткич мавжуд эмас. Бундан ташқари, Мюллер футбол мухлисларида кучли таассурот қолдирадиган ўйинчи эмас. У ўз ишини мукаммал адо этадиган меҳнатсевар йигит, холос. Унинг тоифасидаги ўйинчиларни камдан-кам ҳолларда миллионлаб мухлислар «кумири» сифатида спорт ОАВ муқоваларида кўриш мумкин. Ҳа, албатта, «Бавария»да Томас аллақачон афсона мақомида эътироф этилади. Лекин Германиядан ташқари жойларда, афсуски, назар-писанд қилишмайди. «Менинг асосий юмушим - рақиб ҳимоясидан заиф жиҳатларни топиш ва ўша ерда бўлиш. Техника ва тезлик бобида ўртача кўрсаткичлар билан жаҳон чемпиони бўлиш ва топ-клубда тўп суришни ўзим учун ғайритабиий ҳол, деб ҳисоблайман».

Йил сайин Мюллернинг сермаҳсуллиги пасайиб бормоқда. Бироқ бу унинг савия­сига тааллуқли эмас. Томас ҳамон ўз ишининг устаси, «бўшлиқ босқинчиси». Ҳар қандай вазиятда ҳам, 7Қ10 кўрсаткичи 34 ёшли фахрий учун ёмон натижа эмас. Афсуски, «Бавария» ЕЧЛнинг финалига чиқа олмади, Мюллер эса ўз фаолиятидаги 3-«шалпангқулоқ»ни қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлди. Ҳа, нуфузли совринга атиги икки қадам қолганда курашни тўхтатди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:33, 31.05.2024. Ўқилди: 2995 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
9 Ливерпуль Юго Экитике 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик