Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шукур Жумабоев: «Эдгар Гесс ўз билганимизча ўйнашимизга йўл қўймайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган мавсумни «Нефтчи» таркибида ўтказган, бироқ олий лигада майдонга тушмаган Шукур Жумабоев «Шўртан»га ўтгач, олий лига беллашувларида майдонга тушишга улгурди ва ҳозирча намойиш этаётган ўйинини ёмон деб бўлмайди. «Сўғдиёна» билан кечган баҳсдан сўнг ушбу ярим ҳимоячидан клуби расмий сайти интервью олди.

— Шукур, «Сўғдиёна»га қарши кечган баҳс ҳақида нима дея оласиз?
— Ўз уйидаги биринчи ўйинда ғалаба қозониш ҳеч бир жамоа учун осон кечмайди. Биз билан ҳам шундай бўлди. «Сўғдиёна» олий лигага бу йил чиққан бўлишига қарамай, «Шўртан»га кескин қаршилик кўрсата олди. Лекин шунга қарамай, кичик ҳисобда ғалаба қозонишни уддаладик.

— Рақиб тўғрисида нима дея оласиз?
— Жиззахликлар ҳам қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Ўйин суръатини тез деб бўлмайди, ҳар ҳолда ўртача савияда кечди. Аммо биз ғалабага ҳақлироқ эдик. Ўйлайманки, ҳар иккала жамоада ҳам хавфли вазиятлар етарлича бўлди. Лекин гол урганимиз учун ғалаба биз томонда бўлди.

— Кўрсатган ўйинингиздан қониқдингизми?
— Қониқдим десам ҳам бўлади. Ўзингиз кўряпсиз, биз энди-энди кучайиб боряпмиз. Кейинги баҳсларда янада яхшироқ ҳаракат қилсак ажаб эмас.

—  Жамоа бош мураббийи Эдгар Гесс ҳақида фикрингиз?
— Тўғрисини айтсам, Эдгар Яковлевичга ўхшаган мураббийни биринчи марта кўрдим. Менга у кишининг муомаласи, футболчилар олдида ўзини тутиши жуда ёқди. Бош мураббийимизни жамоада ҳамма гўёки ўзининг энг яқин кишисидек қабул қилади. Бу мураббий билан «Шўртан» кўп нарсага эриша олади.

— Мураббий машғулотлар пайтида сизлардан нимани талаб қиляпти?
— Асосан белгиланган тактикага амал қилган ҳолда ҳужумкор футболни. Эдгар Гесс ўз билганимизча футбол ўйнашимизга асло қўймайди. Майдонда доим унинг кўрсатмаларини бажаришимиз шарт. Бир сўз билан айтганда, шахсан менга Яковлевичнинг машғулотлари жуда ёқяпти. Бу йил ўз олдимга олий лигада камида бешта гол уришни мақсад қилиб қўйганман. Насиб қилса шунга эришаман.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 23:30, 01.04.2013. Ўқилди: 4798 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик