Баҳодир Жалолов Россияда ўтаётган мусобақада рақибини мағлуб этиб, финалга йўл олди
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси 21 июнь куни ўз иштирокини ўтказди. 13 нафар боксчи рақибларига қарши рингга кўтарилди.
+92 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Баҳодир Жалолов россиялик Давид Суровни мағлуб этди.
21 июнь кун натижаларига кўра қуйидаги боксчилар финалга йўл олди:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-57 кг: Худойназар Файзов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-67 кг: Шавкатжон Болтаэв
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Мадияр Сайдраҳимов
+92 кг: Баҳодир Жалолов
-54 кг: Нигина Ўктамова
-75 кг: Азиза Зокирова
Бронза медалларига эга чиққан ўзбекистонликлар:
-51 кг: Асилбек Жалилов
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-52 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-63 кг: Дилфуза Бекова
-70 кг: Мавлуда Мовлонова
-81 кг: Олтиной Сотимбоева
Эртага мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтади.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:20, 21.06.2024. Ўқилди: 2394 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар