Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 15 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Мальорка 15 14
16 Валенсия 14 14
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: «Мухлислар ЖЧга чиқишимизга ишонишини хоҳлардим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

ХХII миллий чемпионатнинг 4-турига келиб, олий лига дебютанти — «Гулистон» мавсумдаги дастлабки гол ва бунинг оқибатида илк мағлубиятни қабул қилиб олди. «Бунёдкор»га қарши кечган сафар ўйинида Бахтиёр Ашурматов шогирдлари номдор рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Бу билан сирдарёлик футболчилар аввалги ўйинлардаги натижалари тасодифий эмаслигини исботлашди. Биз учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматовдан интервью олдик.

— Одатда футболчилик фаолияти якунлангач, маълум муддат чекиниш қилиб, кейин мураббийликка ўтилади. Сизда бу жараён тезлашиб кетди. Бунга ва умуман, айнан «Гулистон» вариантини танлашингизга нима турт­ки бўлди?
— «Гулистон» президенти Алишер Эргашев билан яқин дўстмиз. У ўтган мавсум бошидаёқ мураббийликка чақирганди. Лекин ўшанда «Локомотив»­да яна бир йил ўйнашни кўзлаб, таклифга рад жавобини бергандим. Афсуски, ҳаммаси мен ўйлаганчалик бўлмади. Асосан захирадан майдонга тушиш билан чекландим. Деярли ўйин амалиётига эга бўлмадим. Натижада футболчилик фаолиятимни якунлаш фурсати келганлигини тушуниб етдим. Олдимда 2та йўл бор эди. Биринчиси — «Локо»да бош мураббий Ҳаким Фузайловга ёрдамчи бўлиб ишлаш, иккинчиси — «Гулистон»ни мустақил равишда бошқариш. Обдон ўйлаб кўриб, ўзим учун қийинроқ вариантни танладим. Агар «Локомотив»да ишлаганимда, менда жавобгарлик масъулияти бўлмасди. Шунчаки, мураббийликни ўрганиб юраверардим. Футболчилик фаолиятимда поғонама-поғона қийинчиликларни босиб ўтганман. Осон кечмаган. Мураббийликда ҳам худди шу йўлдан боришни маъқул кўрдим.

— Истаймизми-йўқ, олий ва 1-лига ўртасида катта фарқ бор. Шуларни инобатга олган ҳолда клуб раҳбариятига ўз талабларингизни қўйдингизми? Зеро, эртага натижа сиздан сўралади.
— Клуб президенти билан ҳамфикрмиз. Қарашларимиз бир хил. Жамоани қабул қилиб олганимда, «Гулистон» ҳали олий лига йўлланмасини қўлга киритмаганди. Ўшанда раҳбарларга кўп йиллик режага эга клуб бўлсагина, ишлашимни айтгандим. Чунки бир йилгина кучлилар сафида ўйнаб, яна қуйи лигага тушиб кетадиган жамоада ишлашдан наф йўқ. Фикримни жамоа раҳбарлари тўғри қабул қилишди ва шу кунгача қўлларидан келганича ёрдам беришяпти. Аслида «Гулистон»ни қабул қилиб олганимдаёқ жамоани олий лигага олиб чиқишга ваъда бергандим. Мана, мақсадимизга эришдик. Эндиги вазифамиз — кучлилар сафида ўз ўрнимизга эга бўлиш. Менимча, ортда қолган 4та тур ўйинларида ёмон таассурот қолдирмадик.

— «Гулистон» олдига бу йилги мавсумда аниқ вазифа қўйилганми?
— Одатда дебютант жамоа биринчи галда, лигада ўз ўрнини сақлаб қолишни ўйлайди. Бизда ҳам бирламчи мақсад худди шу. Лекин ҳаётда максималчи инсонман. Қисқаси, ҳар бир учрашувга худди сўнгги ўйинга чиқаётгандек тайёргарлик кўрамиз ва ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Энг муҳими, турнир жадвалининг 13 -14-ўринларидаги жамоаларнинг очко йўқотишларини ҳисобламасдан, ўз ўйинимизни кўрсатмоқчимиз.

— Матбуот анжуманида асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратишингиз, шундай қилмасангиз жамоа мухлисларига нисбатан ноҳақлик бўлишини айтдингиз. Умуман, ўринбосарлар орасида муносиб истеъдодлар борми?
— Афсуски, асосий муаммоларимиздан бири — айнан ўринборсарлар. Жамоа­миз, умуман, Гулистонда ёшлар футболи мен истаганчалик ривожланмаган. Бу йўналишдаги режаларни ҳам белгилаб олгандик. Ёшлар лигасида қатнашаётган жамоамизни деярли маҳаллий ўйинчилар билан тўлдирдик. Асосан 1993-1994 йилларда туғилган ўсмирлар ўйнашяпти. Дилмуҳаммад Худойбердиев, Суҳроб Саримсоқов каби йигитлар ўз устиларида янада кўпроқ ишлашса, тез орада асосий таркибда майдонга тушишлари мумкин.

— Энди мавзудан бироз чекинамиз. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга ҳеч қачон ҳозиргидек яқин келмаган. Шахсан ўзингиз терма таркибида мундиалга чиқиш учун нақ 3 маротаба ҳаракат қилиб кўргансиз. Бугунги жамоамиз ва қолган 2та учрашувдаги имкониятларни қандай баҳолайсиз?
— 1997 йилдан терма таркибида ўйнай бошлаганман. Айнан ўша йили жамоамиз ўз илк жаҳон чемпионати саралаш бос­қичида иштирок этган. Афсуски, шу пайтгача ўтказилган саралаш баҳсларида рақибларимизнинг очко йўқотишларига умид боғлардик. Бошқа жамоаларнинг очколарини ҳисоблаб, «плей-офф» босқичига йўл очадиган 3-ўриндан умидвор бўлардик. Шукрки, ЖЧ-2014 саралашига келиб, энди рақибларимиз бизнинг қоқилишимизни кутишяпти. Ўйлайманки, қолган учрашувларда ҳам футболчиларимиз ҳозирги маромни сақлаб қолишади. Шу пайтгача ҳал қилувчи босқичда кетма-кет 3та учрашувда ғалаба қозонмаганмиз. Миржалол Қосимов футболчилик фаолиятида амалга ошмаган орзусини мураббийликда рўёбга чиқармоқчи. Футболчиларнинг ўзлари ҳам Бразилияга боришни жуда-жуда исташ­япти. Юзага келган имкониятдан қандай бўлмасин, фойдаланиш керак. Мухлислар «Ливан билан ўйинда чиройли футбол бўлмади», дейишлари мумкин. Лекин чиройли ўйин бўлиб, натижа қўлга киритилмаганида, қандай ҳолат юзага келарди? Бундай ўйинларда чиройли футболдан кўра, натижа муҳимроқ. Футболчилар зиммаларида катта юк турганлиги учун ўзлари истаганчалик ўйнай олишмади, чоғи. Уларни тушуниш керак. Босим қай даражада юқори бўлганлигини ҳамма кўрди. Қолаверса, янги стадионнинг салобати ҳам босди. Шахсан мен ишонаман, мухлислар ҳам жамоамизнинг ЖЧга чиқишига ишонишларини хоҳлардим.

— Ливанга қарши ўйиндан кейин майдоннинг сифатига жиддий эътироз билдирилди. «Гулистон» Ўзбекистон чемпионати доирасида «Бунёдкор» стадионида мезбонлар билан ўйнаган илк клуб бўлди. Сиз майдоннинг ҳолатига қандай баҳо берган бўлардингиз?
— Стадион жуда чиройли. Ташқаридан қараганда, майдон чими ҳам аъло даражада кўриняпти. Лекин майдонда ўйнаб кўрган футболчиларгина холис баҳо бера олишади. Биринчи бўлимдан сўнг майдоннинг ҳолати кўзга ташланиб қолди. «Бунёдкор» кўпроқҳужум қилгани учун бизнинг жарима майдончамиз ёмон аҳволга келиб қолди. Дарвозабон тўпни тепишга қийналди. Кўчган ўтларга тегиб, тўп йўналиши ўзгарган вазиятлар ҳам бўлди. Ўйлайманки, майдон чимига масъул компания бунинг устида жиддий бош қотиради ва масаланинг ечимини топади. Чунки олдинда ўта муҳим учрашув бор. Агар майдон ҳолати ижобий томонга ўзгармаса, бундай қопламада на «Бунёдкор» ва на терма жамоамиз чиройли футбол намойиш этади. Шуниси аниқки, миллий жамоамизнинг тезкор ўйин кўрсатишига майдон ҳолати ҳам йўл қўймади. Буни футболчилар ўйин олдидан ҳам айтишганди. Мана, ўзим шу нарсага амин бўлдим.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.fcguliston.uz
Киритилди: 16:15, 08.04.2013. Ўқилди: 5403 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.