Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» - «Металлург» Пешқадамлик учун кураш...ми?!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати 5-турида Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашувга қизиқиш ҳар сафаргидан кучли ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор.

Аввало иккала жамоа ҳам жорий мавсумни кўтаринки руҳда бошлашди ва ортда қолган 4 тур натижаларига кўра 2-3-ўринни эгаллаб туришибди. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа ҳеч бўлмаганда икки кунга пешқадамликни ўз қўлига олади. Буёғи Олмалиқда мезбонлар сенсация қайд этишса борми, турнирдаги етакчилик янада чўзилиши мумкин. Қолаверса, учрашув иккала жамоа учун ҳам ўз кучини синовдан ўтказиш имконини беради. Зеро, бекободликлар ҳали сафарда бу қадар жиддий рақиб билан тўқнаш келишмаган, ўз навбатида «Локомотив» ҳам шу кунгача куч синашган рақибларнинг ҳозирги ҳолати «Металлург»никичалик кучли эмасди. Шу омиллар бу галги ўйиннинг қадри нечоғлик баланд эканлигини кўрсатиб турибди.

Томонлар шу кунгача ички чемпионатларимизда 16 марта тўқнаш келган. Таъкидлаш жоиз, бекободликлар «Локо»га ҳийла қулай рақиблардан саналади. Ваҳоланки, «Металлург» Олий лигада қатнашиш борасида темирйўлчиларга нисбатан тажрибали жамоа. Бекободликлар янги минг йиллик бошидан бери Олий лигада мунтазам қатнашиб келади. Бироқ, уларнинг тажрибаси темирйўлчиларга қарши ўйинларда наф бермаяпти. Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар бунга яққол мисол бўлади. Шу пайтгача ўтказилган ўйинларнинг 9таси темирйўлчилар фойдасига ҳал бўлган. Жумладан, ўтган йили ўтказилган ҳар икки ўйинда ҳам «Локомотив» ғалаба қозонган. Бекободликлар уч бор зафар қучишган бўлса, яна тўрт ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик «Локомотив» томонида: улар рақиблари дарвозасини 26 марта ишғол этиб, ўз дарвозаларидан 12та тўп олиб чиқишган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда ҳакамлар чўнтакларидан беш марта қизил карточка чиқаришга мажбур бўлишган. Ана шу карточкалардан учтаси бекободлик футболчиларга кўрсатилган бўлса, икки бор «Локомотив» аъзолари ҳам ҳакамлар томонидан «сийланган».

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикаси
2004 йил
«Металлург» – «Локомотив» – 1:1 (0:1). Бекобод, 3000 томошабин.
Голлар: С.Акбаров (40, 0-1), А.Абдуллаев (53, 1-1)
***
«Локомотив» – «Металлург» – 4:0 (2:0). Тошкент, 500 томошабин.
Голлар: А.Маъруфалиев (14, 1-0), А.Маъруфалиев (31, 2-0), А.Маъруфалиев (74, 3-0), С.Усмонхўжаев (82, 4-0).
2005 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 2:0 (0:0). Тошкент, 2000 томошабин.
Голлар: Ш.Шарипов (64, 1-0), Ш.Юлдошев (87, 2-0)
***
«Металлург» – «Локомотив» – 1:0 (1:0). Бекобод, 4000 томошабин.
Гол: М.Мўминов (41, 1-0)
2006 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 1:0 (1:0). Тошкент, 1500 томошабин.
Гол: М.Идиатуллин (23, 1-0)
Четлатиш: Р.Шоймардонов (18, «Металлург»)
***
«Металлург» – «Локомотив» – 3:3 (1:2). Бекобод, 3000 томошабин.
Голлар: М.Идиатуллин (9, 0-1), Р.Бозоров (28, 0-2), И.Хазигалиев (45, 1-2), Р.Отаниёзов (51, 2-2), С.Акбаров (62, 2-3), Б.Умаров (74, 3-3)

2007 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 3:3 (1:0). Тошкент, 2300 томошабин.
Голлар: А.Ҳайдаров (28, 1-0), И.Мўминжонов (49, 2-0), Б.Умаров (51-пен. 2-1), Я.Муталибов (54, 2-2), А.Ҳайдаров (75, 3-2), Ж.Мирабдуллаев (90+2, 3-3)
***
«Металлург» – «Локомотив» – 0:2 (0:0). Бекобод, 3500 томошабин.
Голлар: М.Идиатуллин (80, 0-1), М.Идиатуллин (85, 0-2)
2008 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 1:0 (1:0). Тошкент, 2158 томошабин.
Гол: И.Хазигалиев (41, 1-0)
***
«Металлург» – «Локомотив» – 1:0 (0:0). Бекобод, 3862 томошабин.
Гол: У.Тожимов (58, 1-0)

2009 йил
«Металлург» – «Локомотив» – 1:1 (0:1). Бекобод, 5063 томошабин.
Голлар: Ҳ.Ҳошимов (57-пенальти) – О.Новкаров (6)
Четлатиш: Т. Турдиев («Металлург», иккинчи огоҳлантириш 65)
***
«Локомотив» – «Металлург» – 1:0 (1:0). Тошкент, 1556 томошабин.
Гол: П.Соломин (5-пен.)
Четлатиш: О.Новкаров (90) – О.Исабоев (90)

2010 йил
«Локомотив» – «Металлург» – 1:0 (0:0). Тошкент, 1251 томошабин.
Гол: А.Восканян (51)
***
«Металлург» – «Локомотив» – 1:0 (1:0). Бекобод, 4621 томошабин.
Гол: Ш.Юлдошев (26-пен.)
Четлатиш: Е.Гоголь (90+3)

2012 йил
«Металлург» – «Локомотив» – 0:1. Бекобод, 4998 томошабин.
5 май, 7-тур
Ҳакам: Б.Тоғаев
Гол: Д.Рахматуллаев (58-пен.)
66-дақиқада Ш.Йўлдошев («Металлург») пенальтини ноаниқ бажарган.
«Металлург»: М.Икромов, С.Акбаров, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов, Д.Одилов (Ш.Нурматов 69), Ш.Юлдошев, Ф.Аҳмедов, Д.Каримқулов, З.Абдуллаев, Р.Вагапов, И.Қурбонов (Б.Калевич 56, А.Зиявутдинов 79).
«Локомотив»: А.Ашуров, Б.Ашурматов, И.Иномов, С.Абдуллаев, М.Казанков, Ж.Оганесян, А.Шадрин (З.Тожиев 64), Р.Аъзамов (Ш.Шарипов 35), Р.Хачатрян, Муҳаммад Бинди (Д.Рахматуллаев 12), Д.Жабборов.
Огоҳлантиришлар: Ф.Аҳмедов (43), Д.Каримов (52), З.Абдуллаев (67), М.Икромов (84) – Б.Ашурматов (18), С.Абдуллаев (25), Ж.Оганесян (84).

«Локомотив» – «Металлург» – 5:1 (1:1). «Локомотив» стадиони. 2035 томошабин
21 сентябрь, 20-тур
Ҳакам: Ҳ. Рўзиев
Голлар: З.Тожиев (37, 69), А.Холматов (59), А.Шадрин (82), А.Фоменко (89) – Ҳ.Ҳошимов (19-пен.)
«Локомотив»: П.Бугало, Д.Рахматуллаев, С.Абдуллаев, З.Тожиев (А.Фоменко 84), Ж.Оганесян (А.Шадрин 78), Р.Аъзамов, А.Холматов, И.Иномов, Б.Йўлдошев, Д.Жабборов, И.Магдеев (М.Казанков 83)
«Металлург»: М.Икромов, О.Исабоев, С.Акбаров, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов, Ш.Нурматов (С.Расулов 74, А.Зиёвутдинов 80), Б.Калевич (Ш.Юлдашев 46), Ф.Аҳмедов, Д.Каримқулов, М.Сулаймонов, Р.Вагапов
Огоҳлантиришлар: П.Бугало (18), Б.Йўлдошев (43), Д.Рахматуллаев (75) – Д.Каримов (38), А.Зиёвутдинов (86).

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 16:21, 10.04.2013. Ўқилди: 4375 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик