Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 31.10.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:0
      • Лацио
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
  • Суперлига
      • 31.10.2025 18:30
      • Шўртан
      • 4:3
      • ОКМК
      • 01.11.2025 17:00
      •   Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон - Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8319 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сеск Фабрегас: «Қандай ўйинни хоҳлаётганимни аниқ биламан...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқин ўтмишнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири Сеск Фабрегас яқинда Tot Costa дастури (Catalunya Rаdio канали) меҳмони бўлди.

Испаниялик мутахассис суҳбат жараёнида Хавининг «Барселона»даги иши юзасидан гапирди. Табиийки, Сеск «Комо» мураббийи ролида тўплаётган тажрибасига ҳам алоҳида тўхталди. Айтиш жоиз, Италиянинг ушбу камтарин клуби якунланган мавсум «В» серияда катта муваффақиятга эришди ва ҳозир узоқ танаффусдан кейин элит дивизионда ўйнашга ҳозирлик кўрмоқда.

- Сеск, Хавининг «Барселона» бош мураббийи ролидаги даври якунланди. Унинг ишига қандай баҳо бериш мумкин? 

- Шундоқ сезилиб турди, Хави «Барселона»да ёш йигитлар билан клубни яққол тараққиёт сари етаклади. Тўғриси, гранд клубда ёшларга бу қадар кенг йўл очиш, уларни қўрқмасдан майдонга тушириш учун мураббий етарли даражада характерга эга бўлиши керак. Оддий айтганда, Хави қисқа вақтда жасорат кўрсатди. Олдинроқ Куман ҳам худди шундай йўл тутганди. Айтиш мумкинки, «Барселона» шу икки мутахассис туфайли келажак учун жуда зарур ёш истеъдодлар гуруҳига эга бўлди. Кўп ҳолларда катта клубларда мураббийнинг ёш иқтидорларни натижа йўлида қурбон қилишига тўғри келади. Чунки ёш йигитлар билан бирданига соврин ютиш жуда мушкул. Лекин унутмаслик керак, чин истеъдодлар 3-4 йил ичида юлдуз даражасига етишлари ва совринлар ўз-ўзидан келиши мумкин. Шахсан мен келажак учун тикилган сармоя эртами-кеч натижа беришига асло шубҳаланмайман. Эҳтимол, Хави «Барселона» бош­қарувидаги қисқа вақтда қандай ишларни амалга оширгани кейинроқ яққол кўринар ҳали...

- Сизнингча, Хави «Барселона»га эртароқ келмаганмиди?

- Йўқ, футбол ниманидир ёки кимнидир кутиб ўтирмайди. Баъзилар Хави «Барселона» даражасидаги клубни бош­қариш учун етарли малакага эга бўлмай туриб, иш бошлаганини айтишлари мумкин. Лекин бундай қараш ҳамиша нисбий ҳисобланади. Зеро, муайян мураббийнинг айниқса, катта клубда қандай ишлаши аввало, таркиб даражаси ва умумий ҳолатга боғлиқ. Бунга Хосеп Гвардиола ва Зайниддин Зиданни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Дейлик, Пеп «Барселона» бошқарувини қўлга олган пайт клуб 2 йилдан буён ҳеч нарса ютолмаётганди (аслида бу даврда Испания суперкубогини қўлга киритган). Лекин жамоа таркиби чакки эмасди, қолаверса, мураббий бир неча муҳим трансферларни амалга оширди. Хусусан, Жерар Пике, Дани Алвеш ва Сейду Кейта «Барса» сафини тўлдиришди. Пеп шу тариқа барчани жамоа истиқболига ишонтирди. Кейин нималар бўлганини ҳамма билади. Демоқчиманки, мураббий тўғри калитни танласа, бас. Ҳеч ким катта клубни бошқаришга қачон тайёр бўлишини айтолмайди. Ҳаммасини амалда синаб кўриш керак, тамом. Яна бир оддий мисол: бутсаларимни энди михга илганимда, кимдир мендан «Комо»ни бошқариш ва клубни «А» серияга олиб чиқишга тайёрмисиз?» қабилида сўраганида, уни шунчаки, ақлдан озган кишига чиқарардим. Амалда эса худди шундай бўлди, яъни салоҳиятимга амалий тажриба асносида ишонч ҳосил қилдим. Таклиф тушгач, аввало, Микель Артета билан гаплашдим, у эса мураббийлик сифатларига эга эканлигим, клуб муаммоларини ҳал этиш учун ақлим етишини таъкидлади. Артета шунингдек, агар клубда муҳит яхши бўлса, тезда муваффақият қозонишимга ишонч билдирди. Жумладан, жамоада ўйин масалаларини фақат мураббийлар штаби ҳал этиши кераклигини ҳисобга олишимни уқтирди. Шу тариқа йигитларни ўз ғояларимга ишонтиришим, шахсий футбол фалсафамни тўғри етказишим зарурлини тушундим. Яна бир муҳим жиҳат бор: жамоада бош мураббий ўзини ўраб турадиган ёрдамчи мутахассисларни тўғри танлаши лозим. Йўқ, ассистентлар ҳар бир фикрингизни маъқуллашлари шарт эмас, улар қайсидир масалада ўз ғояларини илгари суришлари, савия бобида ҳатто сиздан ҳам ошиб кетишлари керак. Шунда штаб ҳамфикр ишлаш борасида ривожланади, кутилган ўсиш кузатилади. Келажакда ҳам жамоани бошқаришга аралашадиган, қандайдир муаммо туғдирадиган одамлар билан ишлашни хоҳламайман. Бу борада ҳамиша ўзимга савол бераман: «Сеск, тўғри муҳитга тушдингми?» Шу аснода қалбимга қулоқ солиб, якуний тўхтамга келаман. Умуман, жамоада ҳамма ўзига яраша ваколатга эга бўлиши жуда муҳим.

- Замонавий футболда жис-моний тайёргарлик роли ошиб кетганини кўп таъкидлашмоқда. Бу борада нима дея оласиз? 

- Ҳозирги кунда яхши ўйнашнинг ўзи етарли эмас, албатта. Хусусан, жисмоний тайёргарлик устида алоҳида шуғулланиш талаб этилади. Мисол учун, Италияда кўплаб жамоалар тажовузкор ўйинга мойил. Яккама-якка курашларда рақибларнинг кучли босимига бардош бериш учун эса таркибда жисмонан бақувват ижрочиларга эга бўлишингиз шарт. Хуллас, ҳозирда жисмоний тайёргарликка эътиборсиз қараш асло ярамайди. Акс ҳолда, жангга киришмасданоқ енгиласиз, тамом. Мана, Гвардиола «Манчестер Сити»да Кайл Уокер, Мануэль Аканжи, Рубен Диаш ва Йошко Гвардиолдан иборат 4 нафар марказий ҳимоя­чи билан қандай қўрғон ясаганини бир кўринг. Пеп аҳмоқ эмас, у футбол айнан қайси йўлдан кетаётганини яхши билади. Гвардиола шунинг баробарида бақувват йигитлар ансамблини техник салоҳияти баланд ихчамроқ футболчилар билан тўлдирди - Бернарду Сильва, Жереми Доку, Хулиан Альварес, Фил Фоден... Олдинда эса Эрлинг Холанддек йиртқич бор.

- Хўш, «Комо»нинг янги мавсум учун  мақсад ва вазифалари қандай?

- «А» серияда нимага интилишимиз кераклигини аниқ биламиз. Мақсад рўёби учун эса ҳаммасини тўғри йўлга қўйиб, вазифаларни сифатли  бажаришимиз керак. Барқарорлик - энг реал мақсад. Ўйин даражаси ҳам жуда муҳим, албатта. Ҳозирда «Қомо» қандай ўйнашини хоҳлаётганим борасида жуда аниқ тасаввурга эгаман. Бундан нима чиқишини эса мавсум давомида кўрамиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:48, 13.07.2024. Ўқилди: 2265 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.