Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4357 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      01:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      04:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      04:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      10:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      11:45 "Парусный спорт".
      12:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
      14:30 "Культовые".
      15:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:10 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Индонезии, 1 ч. Ski Division.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      21:50 "Тайны звёзд спорта".
      22:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      00:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
      03:50 "Культовые".
      04:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Джеймса Тони.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      22:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      12:30 Велоспорт. Гран-при Монреаля в Канаде.
      13:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4.
      22:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 11 эп.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғолибона юриш давом этадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги йиллар натижаларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, қаторасига иккинчи марта чемпионликка эришиш мавсумни бирорта мағлубиятсиз якунлаган...

Ва 2016 йилдаги «Лестер», 2017 йилдаги «Монако» сингари тасодифий ғолиблар сафидан жой «Байер»га ҳам осон бўлмайдигандек кўринади. Муваффақиятни мустаҳкамлаш ҳаммага насиб этавермайди. Эҳтимол, «доришунослар» буни уддалашар, Хаби Алонсо жамоани тарк этмоқчи эмас. Биз эса сенсацион зафарлар ижодкорларининг кейинги мавсумдаги натижаларини ёдга оламиз.

«ВЕРДЕР»

Бундеслига-2003\2004 - 1-ўрин

Бундеслига-2004\2005 - 3-ўрин

Бақалоқ Аилтон ёдингиздами? Бразилиялик мерган 1980-йиллардаги Карл-Хайнц Руммениггедан кейин биринчи бўлиб Бундеслигада 28та гол урган ва «мусиқачилар»нинг 4-чемпионликлари ва Германия Кубогини қўлга киритишларига муносиб ҳисса қўшганди. Оливер Кан, Михаэль Баллак ва Рой Макай каби афсоналари бўлган «Бавария» нақ 6 очкога ортда қолганди. Аилтон ва сербиялик ҳимоячи Младен Крстаични илиб кетган «Шальке» кейинги мавсумда чемпиондан ўзиб кетди, «кумуш товоқ» эса Мюнхенга йўл олди. Бироқ бременликлар ҳам бўш келишмади ва 2008\2009 йиллар мавсумига қадар совриндор учликда юришди.

«ШТУТГАРТ»

Бундеслига-2006\2007 - 1-ўрин

Бундеслига-2007\2008 - 6-ўрин

Ўша йилнинг энг ажабтовур воқеаси «Штутгарт»нинг тасодифий чемпионлиги эмас, «Бавария»нинг етакчи учликда йўқлиги бўлди. Гранд ўйинидаги пасайишдан «Шальке» ва «Штутгарт» унумли фойдаланди.

Бироқ кейинги мавсумда амалдаги чемпион 6-ўринни банд этди. Боз устига, стартдаги 10та ўйиннинг 6тасида мағлубиятга учради ва октябрь ойидаёқ чемпионлик ваколатидан жудо бўлди. Қўшимчасига, ЕЧЛда «Барселона», «Лион» ва «Рейнжерс» бўлган гуруҳда 4-ўринда қолиб кетди.

«ВОЛЬФСБУРГ»

Бундеслига - 2008\2009 - 1-ўрин

Бундеслига - 2009\2010 - 8-ўрин

«Штутгарт»нинг зафаридан кейин совринни яна «Бавария» қайтариб олди, лекин узоқ муддатга эмас. Кейинги йилда «кумуш товоқ» илк марта «Вольфсбург»га насиб этди. Ваҳоланки, 26-тургача «бўрилар» жадвалнинг ўртасида эдилар. Бироқ кейин Эдин Жеко - Графите - Звездан Мисимович учлиги Бундеслигадаги энг яхши сермаҳсулликни намойиш этиб, жамоани шоҳсупага олиб чиқишди.

Кейинги мавсумда топлар таркибда қолган бўлсаларда, мўъжизакор сермаҳсуллик такрорланмади. Айниқса, ноябрь-феврал оралиғида жамоа 10та ўйинни ғалабаларсиз ўтказди. Қўшимчасига, ЕЧЛда ЦСКАдан енгилиб, плей-офф босқичи йўлланмасини «армиячилар»га ҳадя этди.

«ВАЛЕНСИЯ»

Ла Лига-2001\2002 - 1-ўрин

Ла Лига-2002\2003 - 5-ўрин

Ла Лига-2003\2004 - 1-ўрин

Ла Лига-2004\2005 - 7-ўрин

«Кўршапалаклар» аввалига ЕЧЛда қаторасига 2 марта финалга чиқиб, шов-шув кўтаришди. Кейин навбат ички чемпионатдаги рақибларини янчишга келди. Сантьяго Канисарес, Пабло Аймар, Роберто Айяла, Карлос Марчена каби афсоналар навқирон ва иззатталаб Рафа Бенитес раҳбарлигида ёрқин ўйинларни намойиш этишди. На Роналдунинг «Реали», на Мессининг «Барселонаси» уларга тўсиқ бўла олди. Диего Симеоненинг йигитлари эса бошқача фикрда эдилар: навқирон Куртуа, қоядек мустаҳкам Диего Годин, Коке - Габи - Рауль Гарсия - ярим ҳимоя учлиги Диего Коста - Давид Вилья ҳужумчилар дуэти билан ҳамкорликда совринни тортиб олишди.

Бироқ «матрасчилар» ҳам навбатдаги зафарга 7 йилдан кейин эришдилар. Лекин қаторасига 11 йил ичида фақат 1 марта совриндор учликдан четда қолдилар.

«МОНПЕЛЬЕ»

Лига 1-2011\2012 - 1-ўрин

Лига 1-2012\2013 - 9-ўрин

Бу жамоа элитадаги иккинчи мавсумида чемпион бўлганди. Тасаввур қилинг-а, кейинги йилда «Балтика» РПЛда ғолиб чиқса, нима бўлади? Фантастика, тўғрими? Рене Жирар жамоаси шундай муваффақиятга эриша олди. Энг яхши тўпурар Оливье Жиру, Мапу Янга-Мбива, Юнус Беланда ва Реми Кабеллалар жамоаси «ПСЖ»дан кучлироқ эканлигини исботлади.

Жиру «Арсенал»га кўтарилди, Мапу «Ньюкасл»га. Шундан бери «Монпелье» - ўртамиёна жамоа. 

«МОНАКО»

Лига 1-2016\2017 - 1-ўрин

Лига 1-2017\2018 - 2-ўрин

Бу ўта ишончли ғалаба эди. Монегасклар 95 очко билан тахтни эгалладилар - ҳатто «ПСЖ» ҳам бунчалик кўп очко жамғара олмаган. 18 ёшли Килиан Мбаппе, ҳамон юксак савиядаги Радамель Фалькао, Фабиньо, Жоау Моутинью, Бернарду Силва, Тьемуэ Бакайоколар...

«Монако» ЕЧЛда ҳам зўр ўйин кўрсатиб, ярим финалгача етиб борганди. Табиийки, клуб «босс»ларининг ови юриб қолди, ахир жамоа кўпроқ олди-сотдига ихтисослашган. Тўғри, кейинги мавсумни 2-ўринда якунлади. Лекин ундан кейингисида 17-ўринни эгаллаб, элитада аранг жон сақлаб қолганди.

«ЛИЛЛЬ»

Лига 1-2020\2021 - 1-ўрин

Лига 1-2021\2022 - 10-ўрин

Эден Азар ва Йоанн Кабай етакчилигида «доглар» 2010\2011 йиллар мавсумида ҳам ғолиб чиқишганди. Бироқ у пайтда «Лион» заифлашиб қолган, «ПСЖ» эса ҳозиргидек кучли эмасди. 10 йилдан кейин қўлга киритилган олтин - ўзгача.

«Лилль» Мик Меньян, Свен Ботман, Ренату Саншеш Рейнилду ва бошқа иқтидорлар билан чемпионликка эришди. Кейин жамоа ўйинчилар сотувидан 79 млн. евро ишлади ва ўртамиёна жамоага айланди. Лекин ЕЧЛда «Зальцбург», «Севилья» ва «Вольфсбург»га қарши баҳсларда 1-ўрин билан гуруҳдан чиқди. Бироқ 1\8 финалда «Челси»ни енга олмади.

«РУБИН»

РПЛ-2008 йил - 1-ўрин

РПЛ-2009 йил - 1-ўрин

Рўйхатимиздаги чемпионлик унвонини ҳимоя қила олган ягона жамоа! Қозон клубининг олтин медалларни олишига мухлислар мавсум якунида, Петербург ва Москвадаги фаворитлар «Рубин» билан тенглаша олмасликлари аён бўлганидан кейин ишонишди. Қурбон Бердиевнинг ҳимоя қўрғонини вайрон қила оладиган қурол ҳеч кимда топилмади. Қолаверса, Бердиев шогирдлари орасида анойи ўйинчилар деярли йўқ эди: Сергей Рижиков, Роман Шаронов, Сергей Семак, Сергей Ребров, Кристиан Нобоа ва бошқалар.

«Рубин» кейинги олтин медални ҳам ортиқча қийинчиликсиз, «Спартак»дан 8 очкога олислаб кетган ҳолда нишонлаганди. ЕЧЛда эса қозонликлар «Барселона»ни «Камп-Ноу»да таслим этиб, тарихий ғалабага эришдилар. Кейинги йилларда жамоа бунчалик ёрқин ўйинни кўрсата олмади.

«ЛЕСТЕР»

АПЛ-2015\2016 - 1-ўрин

АПЛ-2016\2017 - 12-ўрин

«Рубин», «Монако» ва «Валенсия» - ҳаммаси ажойиб, албатта. Бироқ, чинакам эртак - «Лестер»га тегишли. Тасаввурга сиғмайдиган рақобат туфайли. Барча топ-клублар инқирозга юз тутган, элита иккинчи мавсумини ўтказаётган «тулкилар» эса айни қирчиллама паллада. Каспер Шмейхель, Н~Голо Канте, Риёд Маҳрез, Жейми Варди - бу йигитлар нималарга қодир эканликларини кўпчилик ҳали билмасди. «Лестер» якунда чемпионликни қайтариб олиш учун яхши имкониятга эга бўлган «Арсенал»ни нақ 10 очкога ортда қолдирганди. Табиийки, сут ичиб оғзи куйган жамоалар янги мавсумда аутсайдер жамоага эркин беришмади, фақат Кантедан жудо бўлган «тулкилар» эса соврин тугул, етакчи учликка ҳам илина олмади. Февралда эса клуб мутасаддилари чемпион-мураббий Клаудио Раньерига чиқиш эшикларини кўрсатишди. Ҳа, ўшанда жамоа ЕЧЛда чорак финалгача кўтарилган бўлсада, ички чемпионатда ўртамиёналар сафига тушиб қолди ва ўтган йили Чемпионшипга тушиб кетди. Интиҳоси ғамгин эртак. Хўш, «Байер»нинг эртагининг давоми қандай бўлади? янги мавсумни интиқлик билан кутамиз.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 16.07.2024. Ўқилди: 1321 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.