Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • 3:2
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га юлдузини 90 млн еврога сотишдан бош тортди [3133]

AS: Перес январда Зиданни олиб келиши мумкин [2119]

Ҳакимийнинг агенти футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [1965]

"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"да қадрланмаган юлдузни 80 миллион еврога сотиб олмоқчи [1957]

Суперлига. "Пахтакор"да чемпионлик учун кичик имконият сақланиб қолди [1881]

Sport ва Futbol телеканалларида 21 ноябрь куни 5 та футбол ва 1 та футзал трансляцияси бор [1872]

Хаби Алонсо Мбаппе ва Винисиус билан "Реал" ҳужум чизиғида ким ўйнаши кераклигини ҳал қилолмаяпти [1843]

"Манчестер Сити" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди: "Энди оила даврасида вақт ўтказиш вақти келди" [1795]

U-17 ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади [1759]

3 та ярим ҳимоячи учун 250 миллион фунт! "МЮ" кейинги ёзда бомба трансферлар амалга оширмоқчи [1541]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 29 57
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Андижон 29 32
12 Қўқон-1912 29 31
13 Машъал 29 30
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 29 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон 3-2 Хоразм
29-тур Динамо 0-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нодирбек Тўйчиев: “Зўр режаларимиз бор, Олимпиадада мухлислик қилиш бўйича бутун дунёга нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Фан клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Барчамиз интиқлик билан кутаётган Париж Олимпиадаси ҳам тез орада бошланади. Бутун дунё нигоҳини ўзига қаратадиган ушбу энг нуфули мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар. Айниқса, бу сафар илк бор футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоамизнинг Олимпиадада иштирок етиши тарихий воқеликдир.

Кападзе жамоаси “C” гуруҳида Испания, Мирс ва Доминикан терма жамоаларига қарши беллашади. Вакилларимизнинг илк учрашуви эса 24-июл санасида испанларга қарши бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, терма жамоамизни Олимпиадада муносиб қўллаб-қувватлаш, спортчиларимизга руҳий далда бўлиш мақсадида кўплаб мухлислар Париж томон йўлга отландилар. Айниқса, “Андижон” фан-клубидан 200 нафар ишқибоз фан-клуб раиси Нодирбек Тўйчиев бошчилигида Олимпиадада вакилларимизни олқишлайдилар.

Дарҳақиқат, “Андижон” фан-клуби ўтган вақт давомида юртимизда ишқибозлик даражасини янги босқичга олиб чиқа олди. Эндиликда бизнинг фан-клуб Олимпиадада ҳам терма жамоамизни супер даражада қўллаб-қувватлашига шубҳа йўқ. Бу албатта футболчиларимизга қўшимча куч бағишлайди.

Сафар олдидан эса фан-клуб раиси Нодирбек Тўйчиевга бир қатор саволлар билан юзландик.

- Нодир ака, сиз футбол орқали ҳаётингизда кўплаб мамлакатларда бўлдингиз, терма жамоаларимизни қўллаб-қувватладингиз. Аммо сиз ҳам терма жамоамиз каби илк бор Олимпиада ўйинларида қатнашасиз, мухлис сифатида ва бу ҳол сиз учун ҳам ўзига яраша тарихий воқеликдир. Айтинг-чи, бундай катта мусобақа олдидан нималарни айта оласиз, биз учун!

- Ассалому алайкум. Аввало, интервюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Тўғри, биз жуда кўп мамлакатларда бўлдик. Футболни жон дилимиздан яхши кўрамиз. Осиё ўйинларида ҳам кўп бўлганмиз. Футбол ўзгача, бежизга миллионлар ўйини деб айтилмайди. Ҳамма вақт жамоаларимизни қўллаб-қувватлашдан чарчамаймиз. Олимпиада – бу дунё бўйича энг катта мусобақа. Ризқимиз бор экан, муҳтарам Президентимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилаётгани учун катта раҳмат айтамиз. Бизга ишонч билдирилган экан, ҳеч кимнинг юзини ерга қаратмаймиз. Биз ўзбекмиз, Ўзбекистонликмиз. Шу боис терма жамоамизни Олимпиада мусобақасида янада кучли ва катта иштиёқ билан қўллаб-қувватлаймиз. Худо хоҳласа, Ўзбекистон биринчи рақамли.

- Умуман олганда, Олимпиадага терма жамоамизни қўллаш учун Андижондан 200 дан зиёд футбол мухлислари сафарга йўл олмоқда. Кетиш режаси ва ташкилий ишлар қандай йўлга қўйилди? Шулар хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Олимпиадага Андижондан 200 га яқин мухлислар жалб қилинган. “Андижон” жамоамизнинг ўйинларида мухлисларимиз юқори даражада қўллаб-қувватлаганлари учун раҳбарларимизни назарига тушган ва кўнглига ёққан еканмиз бизга ишонч билдиришди. Худо хоҳласа, ҳаммаси зўр бўлади. Олимпиадада терма жамоамизни энг юқори даражада қўллаб-қувватлаймиз. Биз ўзбек фарзандимиз. Бундай катта мусобақада терма жамоамиз ҳам, биз мухлислар ҳам нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз. Парижга йўл олишимизда шунингдек, Андижон вилояти футбол ассоциацияси, спорт бошқармаси ташкилий томонлама катта ёрдам кўрсатяпти.

- Ҳеч кимга сир эмаски, сизнинг бошчилигингиздаги Андижон фан-клуби ва унинг мухлислик қилиш даражаси фонида бир қатор лойиҳаларингиз трендга айланиб кетди. Парижда ҳам терма жамоамизни олқишлаш бўйича қандай янгиликлар тайёрлаяпсизлар?

- “Андижон” фан-клуби мисолида биз мухлислик даражасини юқори нотага олиб чиқяпмиз. Андижонлик ишқибозларни ҳеч ким тўхтата олмайди ва биз ўз ишимизни сидқидилдан бажаришда давом етамиз. Мана, “Андижон” клубида ҳам барча – футболчилар, раҳбарлар ва мухлислар ўз ишини қилишяпти. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Мухлис дегани ҳамма нарсага бурун суқмаслиги керак. Биз ишқибозмизми, демак, ўз ишимизни аъло даражада бажаришимиз лозим. Олимпиадада нафақат футболчиларимизни, балки бошқа спортчиларимизни ҳам қўллаб-қувватлаб, уларга катта далда бўламиз. Европа чемпионатини кўрдик, унда ишқибозлар янгиликлар яратдилар. Бизни ҳам Олимпиадада ўзгача режаларимиз ва янгиликларимиз бор. Парижга борганда барчамиз жипслашиб, мухлислик қилиш бўйича янада трендга олиб чиқамиз. ўзбекистонлик мухлисларга анча-мунчаси қойил қоладиган ишларни қиламиз.

- Сизнинг “Андижонликлар келди”, деган ҳайқирингиз ва ўзига хос услубингиз машҳурликка айланиб кетди. Кўп тадбирларда ва шоуларда ушбу иборадан фойдаланишяпти. Бунинг яралиш тарихи қандай бўлди?

- “Андижонликлар келди” – бу борада албатта доим биз мухлислар бир-биримиз билан маслаҳатлашамиз. Бу ғоя миямизга келиб қолганда барчамиз баралла “андижонликлар келди”, дея бақир-чақир қилишга тушдик ва шу билан оммалашиб кетди. Турли кўрсатувларда, шоуларда ҳам “андижонликлар келди”, ибораси трендга айланиб кетди. Бундан ҳам зўр режаларимиз бор. Франсияда ҳам шубҳасиз мухлислик қилиш бўйича нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз.

- Олимпия терма жамоамиздан қандай натижа кутяпсиз?

- Олимпия терма жамоамиздан катта натижа кутяпмиз. Бутун Ўзбекистон Кападзе жамоасига ишоняпти. Жамоавий ўйин бўйича ҳам, индивидуал бўйича ҳам бизникилар кучли. Испания тўсиғидан эсон-омон ўтиб олиб, кейинги учрашувларда ҳам ижобий натижалар кўрсатиб, финалгача боришга умид қиляпмиз. Терма жамоамизга ишонамиз. Таслим бўлиш йўқ.

- Маълумки, 3-август куни “Андижон” клуби иккинчи давранинг илк турини “Бобур Арена”да ОКМКга қарши бошлайди. Демак, ушбу ўйин сизларсиз ўтадими?

- Ҳа, 3-август куни севимли “Андижон” жамоамиз “Бобур арена”да ОКМКни қабул қилади. Терма жамоамиз гуруҳ босқичидан чиқса ва биз яна қолиб қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрмиз. Албатта, Андижонда фан-клуб аъзоларимиздан қолганлари ҳам бор. Уларга ишонамиз. Бизнинг йўқлигимизни билинтирмайдилар ва “Бобур арена”да “Андижон”ни ажойиб муҳитда олқишлайдилар.

- Мухлислик қилиш даражасини янги босқичга олиб чиқяпсиз. Олимпиада мусобақаси еса бу борада сиз учун яна бир катта имконият. Шундай екан, ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ўзингиз яхши биласиз, бизни мухлислик қилиш даражамиз жуда юқори. Олимпиадада бундан ҳам бошқача бўлади. Орқага йўл йўқ. Бизга шунчалик ишонч билдиришгани учун шунга яраша муҳитни супер даражага олиб чиқамиз" - деди Нодирбек Тўйичев.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 09:51, 23.07.2024. Ўқилди: 1867 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.