Олимпиада Аргентина футбол жамоаси учун ёмонроқ бошланди. Аввалига жамоа футболчиси Тьяго Альмаданинг буюмлари ўғирланган, кейин эса аргентиналиклар шов-шувли ўйинда Марокашга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Бу эса жамоа бош мураббийи Хавьер Маскеранонинг норозилигига сабаб бўлди. Марокашликлар билан ўйиндан сўнг "альбиселесте" бош мураббийининг ҳар қачонгидан ҳам жаҳли чиқди.
"Кеча бизни тунаб кетишди. Биздан ҳамма жойда идентификаторни сўрашади, кейин шунга ўхшаш нарса содир бўлади. Бугун мухлислар етти марта майдонга тушиб, кейин бизга қарата петардалар отдилар. Биз минтақавий мусобақада эмас, Олимпиада ўйинларида қатнашяпмиз. Бундай бўлмаслиги керак", - деди Аргентина олимпия терма жамоаси бош мураббийи TyC Sports телеканалида.
Шунингдек, у ўйинда 2:2 ҳисоби якуний эканлиги айтилганини ҳам таъкидлади. Шундан сўнг улар ҳам, Марокаш ҳам ўйнашни давом эттиришни хоҳламади.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Марокаш ўйинига қўшиб берилган 105-дақиқада 2:2 ҳисобида Африка терма жамоаси мухлислари майдонга югуриб чиқишлари сабаб тўхтаб қолганди. Орадан бир ярим соат ўтгач, ўйин давом эттирилди, ҳакамлар аргентиналикларнинг иккинчи голини бекор қилишди ва жамоаларни бўш трибуналар олдида уч дақиқа ўйнашга мажбур қилишди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).