"Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Кейхилл ярим ҳимоячи Конор Галлахернинг "Стэмфорд Бриж"да қолишини истамоқда.
Бу ҳафта Галлахер яна бир йилдан кейин тугайдиган шартномасини узайтиришни рад этди, бу эса Конорнинг сотилишини муқаррар қилди.
"Челси" аллақачон "Атлетико Мадрид"нинг 24 ёшли инглиз футболчиси бўйича таклифини қабул қилиб бўлган, аммо Кейхилл "кўклар" бундай қимматли футболчини йўқотишини истамайди.
"Мен клуб номидан гапира олмайман, лекин ўз фикримни билдиришим мумкин. Ташқаридан қарайдиган бўлсак, агар у қолса хурсанд бўлардим.
У "Челси"нинг асосий таркибига кирганидан бери биз мураббийлар унга ўйнашга рухсат беришларини ва унга боғич тақиш масъулиятини беришларини кўрдик. Улар ҳар куни унинг нима бериши мумкинлигини кўришади. Унинг бу ёшида катта масъулиятли роли бор.
Ўйлайманки, у ўйинга катта ҳисса қўшмоқда - темпни ўрнатиши, прессинг қилиш усули, ўзини тутиши. Мен у ҳақида эшитган ҳамма нарса менга жуда ёқади. Бундан ташқари, у юқори савияли футболчи. Шундай экан. Бу менинг фикрим: "Мен уни жамоада узоқроқ қолишини хоҳлаган бўлардим", - деди Кейхилл The Athletic билан суҳбатда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).