Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мюллернинг оти - Олимпиада чемпиони!

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

От спорти мунтазам равишда ўз мухлисларига ноодатий сюжетларни ҳадя этади.

Ахир медаллар учун нафақат чавандозлар, балки уларнинг арғумоқлари ҳам теппа,тенг кураш олиб борадилар. Уларнинг мусобақалардаги роллари соҳиблариникидан кам эмас...

ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ Париж (Франция)

От спорти. Конкур, шахсий биринчилик. Финал

  1.  Кристиан Кукук (Германия) - 38,34
  2.  Стив Гердат (Швейцария) - 38,38
  3.  ван дер Влетен (Нидерландия) - 39,12

Таниқли футболчининг отхонаси жамоатчиликка тинчлик бермаяпти

Бўш вақтини кўпроқ хусусий отхонасида ўтказадиган таниқли футболчи Томас Мюллер ўзининг энг учқур айғирини Германия терма жамоасининг етакчиси Кристиан Кукукка совға қилди. У эса Парижда Олимпиада чемпиони унвонига сазовор бўлди. Чавандоз отни мусобақага яхши тайёрлагани учун Томас ва унинг рафиқасига миннатдорчилик билдирди.

Олимпиададаги ғалабадан кейин Мюллерга айғирнинг жароҳат олганлиги ҳақида хабар беришди

Томас Мюллер - отлар шайдоси. Жониворларга бўлган муҳаббатни унга рафиқаси Елизавета сингдирган. Аёл профессионал чавандоз, йирик мусобақаларда иштирок этгани боис, отлар билан тез-тез ҳамкорлик қилади. Бошқа футболчилар Майами, Амирликлар каби хушманзара гўшаларда таътилни дам олиш билан ўтказишган пайт­да, Томас отларни парвариш қилиш билан банд бўлар ва албатта, Елизавета доимо унга ёрдам берарди.

Жуфтлик 2021 йилда ўзининг оилавий отхонаси ташкил этган ва турли мусобақаларда чавандозларни арғумоқлар билан таъминлаб келарди. Париж Олимпиадасига Мюллер ўзининг 3та отини жўнатганди. Ўзининг энг суюкли тулпори - Чеккерни Мюллер ўз ватандошига асраб қўйганди. Чавандоз Кристиан Кукук Томасни уялтириб қўймади ва Германия учун конкур мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Кейин ғолиб отнинг соҳибларига миннатдорлик изҳор этди: «Биз отнинг соҳиблари - Мадлен Винтер-Шульце ва Томас Мюллерни унутиб қўймаслигимиз керак. Менинг ғалабамда улар жуда муҳим роль ўйнадилар».

Бироқ ижтимоий тармоқларда бу фикрга қўшилмай, Томас ва Елизаветани отларни яхши парвариш қилмаганликда айблаганлар ҳам бўлди. Кейин РЕТА (жониворларни ҳимоя қилиш хайрия ташкилоти) ўз эътирозларини баён этди. Бунга Д~Ави номли айғирнинг жароҳат олгани сабаб бўлди. Ветеринар томонидан ўтказилган текширувда эса отда жиддий шикастланиш йўқлиги маълум бўлди.

Италияликлар отни тўла ҳуқуқли спортчи сифатида тан олишди

От спорти тез-тез жониворларни ҳимоя қилиш органлари томонидан танқид қилинади. Машҳур ипподромларда ҳар йили 50дан ортиқ куч-қувватини сарфлаб бўлган айғирларни қайтадан мусобақага тайёрлашади. Шунга ўхшаш зўравонликлар етарли. Лекин чавандозлар орасида тойчоқларга меҳр-мурувват билан ёндашадиганлари ҳам йўқ эмас. Энг учқур арғумоқлар ҳақида фильмлар яратилади, уларга картиналарни бағишлашади, яқинда отларнинг ҳуқуқий мақоми ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Италия от спорти Федерацияси (FISE) жониворларни инвентарь эмас, тўлақонли спортчи эканлигини тан олди. Мазкур ўзгариш шу йилнинг 31 январида қонун билан мустаҳкамланди. Энди жониворлар мусобақаларда иштирок этадиган эркак ва аёл спортчилар билан теппа,тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлдилар.

«Бу қонун бизга отларни объект эмас, субъект сифатида эътироф этиш имкониятини беради. «Спорт оти» ва «Спортчи от» атамалари биринчи марта ҳуқуқий ибора мақомини олди» - деди FISE президенти Элеонора Оттавиани. Италияликларнинг кескин қарори халқаро ҳуқуқ ва халқаро спорт регламентларига асос бўлиши мумкин.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:54, 26.08.2024. Ўқилди: 1608 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик