Негрейра иши бўйича терговнинг янги тафсилотлари маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида "Барселона" раҳбарияти ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Анрикес Негрейрага тўловларда пора берганликда айбланган эди. Ла Лига ва "Реал Мадрид" каталонияликларнинг суд жараёни давомида берган апелляцияларига қарши чиқди.
Суд аввалроқ Негрейранинг 2001-2018 йиллар оралиғида “Барселона”дан 7,7 миллион евро олганини иддао қилганди.
El Español нашрининг маълум қилишича, "Барселона" 2005 ва 2006 йиллар давомида Негрейранинг ҳисоб рақамига тўртта тўлов амалга оширган. Ушбу трансферларнинг умумий суммаси 35 555 еврони ташкил қилади.
Терговчиларнинг таъкидлашича, "Негрейра компанияси ва Диас хоним ўртасида ёки "Барселона" ва ушбу шахс ўртасида бу тўловларни оқлаши мумкин бўлган тижорат ёки профессионал алоқалар мавжуд эмас.
Судья ўз қарорида Ла Лига натижаларининг ўзгаришида унга боғлиқ ҳеч қандай сабаб кўрмади, бу эса “Барселона”нинг собиқ вице-президентга тўлаган тўловларини яхши томонга оқлаб бериши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).