Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Маҳмуд Муродов Чехияда “жамият учун хавфли” деб топилди ва доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / ММА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Маҳмуд Муродов Чехияда доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Чехия суди берган маълумотга кўра, Маҳмуд Муродов уюшган жиноятчилар билан доимий алоқа ўрнатгани сабаб мамлакат аҳолисига хавф солади. Айнан шу сабаб билан спортчига Чехияда доимий истиқомат қилиш мумкин бўлмайди.

MMA жангчиси Чехияда истиқомат қилувчи тўрт яшар қизини тарбиялаш ва жангларга тайёргарлик кўриш имконига эга эди.

34 ёшли Муродов Чехияга илк бор 2011 йилда келган. Чех матбуотининг хабар беришича, Бошпана ва миграция сиёсати департаменти май ойида Муродовнинг Чехияда вақтинча яшаш учун топширган аризасига рад жавобини берган.

Муродов департамент қарорига жавобан судга даъво аризаси киритган, аммо бу иш ҳам ўзбекистонлик фойдасига ҳал бўлмади.

Суд айбловига кўра, Маҳмуд Муродов Болқон уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан алоқада бўлган. Маҳмуд Муродов ушбу айбловни инкор этади.

“Мен мафия билан ҳамкорлик қилмайман, мафиядан ҳеч кимни танимайман ҳам. На чех, на Болқон, на рус, на яқин шарқдагиларни. Полиция ёки вазирлик менинг ким билан алоқада эканимни айцин. Бунга тушунтириш бераман”, деган Муродов.

“У оммавий ахборот воситаларида таниқли шахс, унинг бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлислари бор. Кўпчилик у билан суратга тушишни ёки турли тадбирларга таклиф қилишни хоҳлайди. Унинг бундай тадбирларда қатнашишга ҳақи бор. Ўша кишиларнинг нима билан шуғулланаётгани ёки бу жиноятчи шахс эканини билиш имконсиз”, дейди спортчининг адвокати.

Муродов кўпи билан беш йил муддатга олинадиган вақтинчалик прописка учун ариза берган эди. Суд ҳукмидан кейин у Чехияни тарк этиши керак. Бундан буён у мамлакатда виза асосида қолиши мумкин бўлади, бу унга Чехия Республикасида олти ой давомида максимал 90 кун бўлиш имконини беради. Бу муддат тугаса, у мамлакатни тарк этиши керак. Спортчи хоҳлаган вақтда юқорида кўрсатилган виза бўйича яна саёҳат қилиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Муродов ҳозирда Оctagon MMA билан шартнома имзоланган ва сентябрда бўладиган жанг учун Чехияда тайёргарлик кўраётган эди, энди у машғулотларни Польшада давом эттиради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:57, 05.09.2024. Ўқилди: 7685 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик