Пауло Фонсека "Милан"нинг "Венеция" устидан қозонилган ғалабаси (4:0) ҳақида гапирди.
Миланликлар илк бор португалиялик мураббий бошчилигидаги расмий ўйинда ғалаба қозонишди. Бунгача улар икки бор дуранг ўйнаб, битта мағлубият аламини тотиб кўришганди.
17-сентябрь куни “Милан” Чемпионлар лигаси доирасида “Ливерпул”ни қабул қилса, 22-сентябрь куни сафарда “Интер”га қарши баҳс олиб боради.
Мавсумимиз аллақачон тўрт тур олдин бошланган, очко йўқотган эдик ва энди йўқотилган ўрнимизни қайтаришимиз керак, аммо шундай ғалаба қозониш муҳим эди.
Бу ўйинчиларга ўсишда давом этишларига ишонч беради. Биз тактика ва техника ҳақида гапиришимиз мумкин, аммо бундай футбол ўйнашни истаган жамоа учун энергия ва муносабат жуда муҳим.
Майдондаги иш муҳим эди, лекин видеони томоша қилиш ва кийим алмаштириш хонасида муҳокама қилиш ҳам муҳим эди.
Ростини айтсам, “Ливерпуль” ва “Интер”га қарши ўйинлар ҳақида ўйлай бошладим. Мен дерби муҳимлигини тушунаман, "Ливерпуль" жуда қийин рақиб бўлади, лекин "Интер"ни ўрганишни аллақачон бошлаганимни инкор эта олмайман", – деди Фонсека.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).