Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пенальтилар даҳоси ҳам тугатди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Швейцария терма жамоаси дарвозабони Янн Зоммер ўз фаолиятини якунлаганлигини эълон қилди.

Бу ҳозирги даврнинг муҳим воқеаси. Футболчи 30 ёшдан кейин чинакам юлдузга айланди ва миллий жамоа либосида бизга унутилмас лавҳаларни ҳадя этди.

ПЕНАЛЬТИЛАР ДАҲОСИ

Зоммер ЖЧ-2014дан кейин терма жамоанинг асосий дарвозабони мақомини олди. Унгача дарвозани «Вольфс­бург»даги ўйинлари билан танилган Диего Бенальо қўриқлаганди. Ўша турнирда Швейцария 2-ўрин билан гуруҳдан чиққан ва 1|8 финалда Аргентинага имкониятни бой берганди.

2014 йилнинг 20 августида 30 ёшли Бенальо терма жамоадаги фаолиятига нуқта қўйгач, Янн унинг ўрнини эгаллади ва 10 йил давомида ишончли ўйин кўрсатди. Ваҳоланки, терма жамоа захирасида Роман Бюрки ва Грегор Кобель каби моҳир пос­бонлар йўқ эмасди. Нима учун айнан Зоммерга ишонч билдирилди?

Жавоб оддий - Янн улардан кўра ишончлироқ эди. Терма жамоанинг 94та учрашувидан 35тасида у ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олганди. Грандликка даъво қилмайдиган Швейцария учун мақташга арзийдиган кўрсаткич.

Нисбатан паст бўйли (183 см.) дарвозабон оёқлари билан яхши ўйнаши, сакраш қобилияти ва тўғри позицияни танлай олиши эвазига ажойиб сэйвларни намойиш этарди. Янн ҳатто «тўққизлик»ка йўлланган тўпларни ҳам қайтара оларди.

2 марта Рамосни доғда қолдирган. 2020 йилда Серхио Рамос қитъанинг энг зўр пенальтилар устаси мақомига кўтарилган, 32 уринишдан атиги 3тасида «нуқта»дан йўллаган тўпи голга айланмай қолганди. Бироқ ноябрь ойида у чинакам посбонга дуч келди. ЕМЛ турнирининг Швейцария - Испания учрашувида мерган ҳимоячи 2 марта 11 метрли жарима зарбасини голга айлантира олмади. Натижада Зоммер «дуэль»да ғолиб чиқиб, ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Эътиборлиси, бунгача Серхио қаторасига 25та пенальтини бехато амалга оширганди.

Италияни ЖЧ-2022дан маҳрум этди. Жоржиньо ҳам таниқли пенальти устаси. Бироқ ЖЧ-2022нинг саралаш босқичида у ҳам Зоммер дарвозасини ишғол эта олмади ва учрашув 0:0 ҳисоби билан ниҳоясига етди. Қизиғи, 2 ойдан кейин Швейцария Италияга қарши яна майдонга тушди ва Янн иккинчи марта Жоржиньодан устун келди. Шу тариқа Зоммернинг жамоаси «С» гуруҳидан жой олди, Италия эса тўқнаш учрашувида Шимолий Македонияни енга олмади.

Пенальтилар сериясидаги сэйв ва Франциянинг нимчорак финалдан ўта олмагани.

Зоммер Евро-2020 турнирида ҳам мўъжиза муаллифи бўлди. Ўшанда у французларнинг етакчи юлдузи бўлмиш Мбаппенинг зарбасини қайтариб, Швейцарияни чорак финалга олиб чиққанди.

ЗОММЕР ҲАМОН МОҲИР ДАРВОЗАБОН

Айни паллада кўпчиликнинг фикрича, Янн терма жамоадаги фаолиятини анча барвақт якунлади. 35 ёшли посбоннинг ишончли ўйинлари «Интер»нинг чемпионликка сазовор бўлишига сабабчи бўлди. Топ-лигалар бешлигида у Доннаруммадан кейинги ўринни банд этган. Бундан ташқари, Зоммер учрашувларнинг 56 фоизини «қуруқ» ўтказган. Бу кўрсаткич бўйича Янн - яққол пешқадам.

Албатта, мазкур муваффақиятнинг асосий ижодкори «Интер». Андре Онанани «МЮ» қиммат баҳода пуллаган клуб, унинг ўрнини арзимас 7 млн. евро эвазига «Бавария»дан харид қилинган 34 ёшли посбон билан тўлдирди.

ЗОММЕРНИНГ РАҚОБАТЧИЛАРИ ҚАЕРДА?  ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР ЮЗ БЕРИШИ МУМКИН?

Янндан икки ёшга кичикроқ бўлган Бюрки 2022 йилдан бери МЛСда тўп сурмоқда. Кобель эса «Боруссия Дортмунд» сафида мунтазам танқидлар остида фаолиятини давом эттирмоқда. ЕЧЛдаги ишончли ўйинларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, айнан у терма жамоада Зоммернинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Швейцарияликларнинг бахтига, мамлакатда савияли дарвозабонлар мактаби мавжуд. Терма жамоалар шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган посбонлар айнан шу масканда сабоқ оладилар. Юқорида зикр этилган Грегор Кобель терма жамоа либосида 5та ўйинда майдонга тушган бўлсада, қитъанинг энг қиммат дарвозабонлари сафида бормоқда.

30 ёшли Иван Мвого ҳозир «Лорьян» клубининг посбони. Сўнгги йилларда захира ўйинчиси мақомига кўникиб қолган, 2-дарвозабон мақомига кўтарилиши ҳам мумкин.

Филипп Кен - 26 ёшли пос­бон ҳозир «Монако» дарвозасини қўриқламоқда. Лейпциг ва Зальцбургда «Ред Булл» мактабида таҳсил олган. Кен ҳозирнинг ўзида 3-дарвозабонга айланишга шай.

Паскаль Лоретц - навқирон посбон ўтган йили «Люцерн»­нинг асосий таркибида тўп суриб, кўпгина клублар эътиборини тортди. Ҳатто терма жамоанинг йиғинларида ҳам бўлди. Лекин дебютини нишонлашга улгурмади. Қисқаси, у каби ёш иқтидорлар учун ҳаммаси ҳали олдинда.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:19, 17.09.2024. Ўқилди: 11089 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик