Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2849]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2602]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2577]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2340]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [2018]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1971]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1937]

ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф баҳсларига қуръа ташланди [1477]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1400]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [1260]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [17]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Асосий таркиблар маълум [8]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Херардо Мартино: «Золим раҳбар – бу мен учун эмас»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аргентиналик таниқли мутахассис, ҳозирда «Интер Майами»ни бошқараётган Херардо Мартино The Athletic сайтига берган интервьюсида «Барселона» афсоналарини бошқаришнинг нозик ва мураккаб жиҳатларига тўхталди.

 У шунинг баробарида MLSдаги муваффақиятли мавсум ва мураббийлик фалсафаси қай тариқа ўзгараётгани ҳақида бафуржа гапирди.

Айтингчи, «Интер Ма­йами»ни бошқаришда асосий қийинчилик нимада яққол сезилади?

- Ўтган йилнинг июль ойида олдимизга ҳар бир трансферлар ойнасидан оқилона фойдаланган ҳолда, рақобатбардош жамоа шакллантириш вазифаси қўйилди. Оддий ифода этсак, таркибимизда Месси, Суарес, Бускетс ва Альба каби юлдузлар жамланишгани эмас, жамоада ўйин яхши тузилгани учун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Албатта, таркибда катта ижрочиларни кўришдан мамнунмиз, лекин қолган футболчиларни шу юлдузлар даражасига мослаштириш талаб этиларди. Қолаверса, «Барса» афсоналари ўтмишда қандай катта тажриба тўплаган бўлмасинлар, уларни янги ва мутлақо бошқа тизимда ишловчи лигага мослаштириш масаласи ҳам йўқ эмасди. Хуллас, ҳозирги жамоани шакллантиришимиз учун чамаси 1 йил кетди. Ўзи битта трансферлар ойнасида барчасини тўғри йўлга қўйишни уддалаш имконсиз. Боз устига, доимий жароҳатлар, шунингдек, Америка кубоги ва Олимпиада каби йирик мусобақалар тўлиқ таркиб билан изчил ишлаш имкониятини камайтирди. Яна бир томони, MLS даражасидаги ёш футболчилардан бирданига «Барселона» афсоналари каби тўп суришни талаб қилиб бўлмасди.

- Хўш, ёш футболчиларни юлдузлар даражасига олиб чиқиш жараёни қандай кечди?

- Кўплаб йигитларимизда тажриба етарли эмас, лекин жамоа таркибида Дрейк Кэллэндер, Юлиан Грессел, Матиас Рохас, Николас Фрейре ва Давид Мартинесдек кўпни кўрган футболчилар ҳам бор. Бошида барча йигитлар юлдузли тўртлик билан бирга шуғулланишда қийналишгани рост. Муҳими, улар бор масъу­лиятни ўз зиммаларига олишди, қолганларни аста-секин ортларидан эргаштиришди. Менимча, айни шу ёндашув муваффақиятларимиз калитига айланди.

- Бунинг учун шахсан сиз қандай чораларни қўлладингиз?

- Мавсум бошида жамоавий йиғилишдаёқ барча футболчилардан тайёргарлик жараёнига максимал эътибор қаратишни талаб қилгандим. Чунки йил давомида шундай вазиятлар ҳам бўладики, бирданига 7-8 нафар футболчи хизматидан фойдаланолмаслигингиз мумкин. Шундай экан, ҳар бир футболчи ҳамиша тайёр туриши, кимдир сафдан чиқса, унинг ўрнини бемалол босиши керак. Ҳа, 4-5 ой давомида майдонга тушмаган захира вакили олдига бундай талаб қўйиш бироз ғалати туюлади, бироқ ишимиз шундай. Оддий айтганда, футболчиларга нисбатан талабим ҳеч қачон ўзгармайди. Хайриятки, ҳозирча ушбу ёндашув иш бермоқда. Ҳар ҳолда, нафақат яхлит жамоа, балки рақобатбардош таркиб яратишни уддаладик.

- Месси, Суарес, Бускетс ва Альба жамоада ишончни мустаҳкамлашда қандай ролга эгалар?

- Гап нафақат ўйин, балки характер жиҳатидан бутунлай бошқа-бошқа тоифага мансуб футболчилар ҳақида кетмоқда. Дейлик, бири маълум бир нуқтада ўз сўзлари билан жамоадошларини бош­қариши мумкин, бошқаси футболча ҳаракати воситасида шерикларига таъсир ўтказади. Яна бири эса бундай таъсир учун ўз шахсиятидан фойдаланади. Агар уларнинг кичик гуруҳларга бўлиниб ўтказадиган машғулотларда қандай жон куйдириб ишлашларини кўрсангиз, жамоага таъсир кучлари нақадар катта эканлигини дарҳол англаб етасиз.

- Сизнингча, ҳозирда Луис Суареснинг қайси версиясини кўряпмиз?

- Олдинги ва ҳозирги Суаресни ўзаро таққослай олмайман, чунки у айни пайт бутунлай бошқа лигада ўйнамоқда. Хусусан, олдинги ва ҳозирги рақиблари ўртасида ҳам катта фарқ бор. Умуман, Луис машғулотларда доимгидек фаол қатнашмоқда, шунинг  учун унинг ўйин­ларидан ортиқча ажабланмаяпман. Мисол учун, Майамига келганидан кейинги даврни олсак, охирги 2 ойда энг яхши спорт формасида бўлиб турибди. Муҳими, барчаси табиий равишда кузатилаётган жараёндир. Суарес шу қадар яхши ҳолатдаки, тиззаси билан боғлиқ доимий муаммо ҳам чекинди, гўё. «Цинцинатти» билан ўйинда тўпни кўкраги воситасида назорат қилган ҳолда урган голининг ўзи у охирги 15 йилликда энг яхши ҳужумчилар қаторида бежиз юрмаганидан далолат.

- Месси билан олдин ҳам бирга ишлагансиз. Лео ҳозирда жароҳатлар ва клубдаги масъулиятини қандай назорат қиляпти?

- Ҳа, Лео терма жамоадан жароҳат билан қайтди, майдонга тушганига ҳам анча бўлди. Асосийси, у клубда бўлган вақти ҳамиша бор кучи билан шуғулланади, энг юқори даражадаги рақобатни намо­йиш этади. Буни ҳамма кўриб турибди. Мессининг ўзига хослиги сезилмайдиган жамоа бутун дунёда йўқ. Лео майдонда экан, бор кучи билан ўйнайди. Бутсаларини қачон михга илиш масаласини эса ёлғиз ўзи ҳал қилади. Мухлислар Мессини майдонда кўпроқ кўришни қанчалик хоҳлашмасин, фаолиятини якунлаш қарорига тобора оз қолаётганини ўйласам, ташвишга тушаман. Лекин ҳамма билиши керакки, сўнгги кун эшик қоққунигача Мессининг клубга борини бериши ва тўлиқ куч билан ҳаракатланиши аниқ.

- Сизга «Атланта Юнай­тед»даги ҳамкорликдан яхши таниш Юлиан Грессел ассистлар сони бўйича Мессидан кейин 2-ўринда кетмоқда. Унинг жамоага таъсири қандай?

- «Атланта Юнайтед»да мен билан ишлаган мураббий нуқул бир гапни такрорлайверади: «Коуч, агар Юлиан майдонда бўлса, икки ҳисса яхши ўйнаймиз». Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Зеро, у майдоннинг ҳар бир қаричида муаммога ечим топиб берадиган футболчи. 

- «Интер Майами»да тактик фалсафангиз нечоғли ўзгарди?

- Штабимиз билан йиллар давомида асосланган ўйин чизмасидан оғишганимиз йўқ, лекин таркибда 4 нафар мегаюлдуз борлиги маълум бир ўзгаришларга қўл уришимизни тақозо этди. Ҳозир рақибга қараб, услуб танлаяпмиз, яъни муайян чизмага ёпишиб олаётганимиз йўқ. Ихтиёримиздаги футболчилардан келиб чиқиб, баъзан чуқур ҳимояланиш тактикасини қўллаяпмиз, гоҳида юқори прессингдан фойдаланиш имкони бўлмаяпти. Асосийси, айни иш услуби жамоамизнинг эластиклик фазилатини оширишда қўл келмоқда.

- Охирги савол: қўл остингиздагилар билан ишлашда қаттиққўлмисиз ёки...?

- Золим раҳбар бўлиш мен учун эмас. Мураббий футболчиларга нисбатан баъзан жиддий, гоҳида ҳазилкаш бўлиши керак. Шундай иш тутингки, шогирдларингиз сиз билан эркин гаплашиш мумкинлигини тушунишсин. Шунинг баробарида айтганларингизни сўзсиз бажариш шартлигини ҳам унутишмасин. Оддий айтганда, футболчилар жамоада ҳамма бирдек риоя этиши зарур саналган меъёрлар борлигини англашлари шарт. Яна ҳар икки томон ўзаро муносабатда кесиб ўтиш тақиқланган чегара борлигини унутмаса яхши бўлади.

М. ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:00, 22.09.2024. Ўқилди: 1397 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.