Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 135 53 45 233
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Ливерпуль" уругвайлик истеъдодни кўзлади [0]

Раҳим Стерлинг янги клуб топишда қийинчиликка дуч келмоқда [0]

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото) [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2151 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ҳожимирзаев миллий жамоа даражасидаги ўйинчими? Бунга шубҳам йўқ» - Абрамов йирик ғалаба, Кожо, Халилов ва кейинги ўйинлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 20-тури доирасидаги «Динамо» — «Сурхон» (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Бугунги ўйинни иккига бўлиш мумкин – қизил карточкагача ва ундан кейинги қисмга. Очиғини айтсам, рақиб ўйинчиси қўполлиги учун четлатилганидан кейин бироз хавотирландим ҳам. Сабаби биз икки марта рақибдан сон жиҳатдан кўпчиликда ўйнаб, очко йўқотиб қўйгандик. «Сурхон» жамоаси очиқ футбол ўйнади, биринчи голни уриб олганимиздан сўнг бўш ҳудудлар пайдо бўла бошлади.

— Кожо бугун яхши ўйнади, аммо гол ура олмади, шунингдек ўйин давомида сариқ карточка олди. Бу борада фикрингиз қандай?
— У ҳаракат қилди, аммо бу – футбол. Афсуски, бугун Кожодаги карточкалар сони 4 тага етди ва энди у «Пахтакор»га қарши ўйнай олмайди.

— Анваржон Ҳожимирзаев Суперлигадаги 9-голини урди. У чемпионатда тўпурарлар жадвалида етакчилар қаторида бўлган маҳаллий футболчи. У миллий жамоага муносиб эмасми?
— Бу савол менга эмас. Буни миллий жамоа бош мураббийига берилса, тўғри бўларди. У чинданам ажойиб ўйинлар намойиш этаяпти.

— МТЖ собиқ бош мураббийи сифатида шахсий фикрингизни айтингчи, Ҳожимирзаев миллий жамоа даражасидаги футболчими?
— Албатта, бунга шубҳам йўқ. Унинг ҳозирги даражаси миллий жамоа талабига жавоб беради.

— Хислат Халилов кетма-кет чиройли голларни киритмоқда. Унинг ўйини ҳақида фикрингиз?
— Хислат Халилов миллий жамоага номзод футболчи. У ўйинлар давомида кутилмаган зарбаларни йўллайди ва дарвозани ишғол қилади. Бугун ҳам чиройли гол киритди. У бироз дангасароқ йигит, ҳали ўз имкониятини ярмини ҳам ишга солгани йўқ. Ўз устидан тиним билмай ишласа, янада ўсади. Биз ундан кўпроғини кутяпмиз.

— Кожо ўйиндан кейин хурсанд эмасдек кўринди, бу гол ура олмагани билан боғлиқми?
— Ҳужумчи учун гол уришга кўпроқ ҳаракат қилиш нормал ҳолат, бу фақатгина гол ура олмагани учун эмас, сариқ карточка учун ҳам хафа бўлиши мумкин. Чунки кейинги ўйинини ўтказиб юборади.

— Жамоанинг энг яхши ўйинчиси сифатида кимни танлаган бўлардингиз?
— «Динамо» жамоасини.

— Кейинги ўйинларда «Пахтакор» ва «Навбаҳор»га қарши ўйинлар кутиб турибди...
— Бизни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. 

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 07:11, 27.09.2024. Ўқилди: 1435 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик