Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 15.09.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 1:2
      • Бетис
      • 15.09.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.09.2026 00:00
      • Лидс
      • 4:1
      • Ньюкасл
  • Элит ОЧЛ
      • 15.09.2026 15:00
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 1:0
      • Кёто Санга
      • 15.09.2026 15:00
      • Гамба Осака
      • 4:1
      • Конган Ханой
      • 15.09.2026 15:00
      • Кашима Антлерс
      • 7:1
      • Ньюкасл Жетс
      • 15.09.2026 15:00
      • Ратчабури
      • 4:6
      • Шангхай Порт
      • 15.09.2026 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • 3:1
      • Поханг Стилерс
      • 15.09.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 15.09.2026 21:00
      • Ал-Айн
      • -:-
      • Ан-Наср (СА)
      • 15.09.2026 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Ал-Ғарафа
      • 16.09.2026 15:00
      • Чонбук Моторс
      • -:-
      • Кашива Рейсол
      • 16.09.2026 17:15
      • Порт
      • -:-
      • Виссел Кобе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 21 48
2 Пахтакор 21 46
3 Навбаҳор 21 41
4 Локомотив 21 35
5 Бухоро 21 34
6 ОКМК 21 32
7 Насаф 21 31
8 Андижон 21 30
9 Динамо 21 30
10 Сўғдиёна 21 28
11 Қизилқум 21 26
12 Сурхон 21 23
13 Хоразм 21 21
14 Қўқон-1912 21 20
15 Бунёдкор 21 19
16 Машъал 21 4

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур ОКМК 1-3 Пахтакор
21-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
21-тур Насаф 3-0 Бунёдкор
21-тур Динамо 1-0 Қизилқум
21-тур Андижон 2-1 Қўқон-1912
21-тур Хоразм 0-0 Сўғдиёна
21-тур Локомотив 3-0 Машъал
21-тур Бухоро 1-4 Навбаҳор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1276 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 1556 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2026

      05:30 Снукер. Chinese Open. Финал.
      07:00 Велоспорт. Джиро д'Абруццо. Первый этап. Мужчины.
      08:00 Велоспорт. Вуэльта Испании. 21-й этап. Мужчины.
      09:30 Снукер. Chinese Open. Финал.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека. Мужчины.
      13:00 Скалолазание. Мужчины и женщины Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:00 Снукер. Chinese Open. Финал.
      15:35 Велоспорт. Вуэльта Испании. Обзор. Мужчины.
      16:35 LIVE Велоспорт. Джиро д'Абруццо. Второй этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гран-при Валлонии. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      21:50 Снукер. Chinese Open. Финал.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Спрюс-Мидоуз. Турниры Большого шлема.
      00:00 Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Обзор.
      02:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      03:00 Велоспорт. Вуэльта Испании. Обзор. Мужчины.
      04:00 Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины.
      04:30 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Гуйян.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон кубоги финали чипталари 1 октябрь — дам олиш кунида водийнинг уч шаҳрида сотувга чиқади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Финал
Рукн: Янгиликлар
A A A

5 октябрь куни Фарғонада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви учун чипталар мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида 1 октябрь куни сотувга чиқарилади. Улар Фарғонадаги "Истиқлол", Намангандаги "Марказий" ҳамда Андижондаги "Бобур арена" кассаларида сотилади.

Аввалроқ Лига "Андижон" ва "Навбаҳор" клуби раҳбарлари ҳамда мухлислари билан учрашув ўтказган бўлиб, мазкур масала қандай тартибга солиниши борасида келишувга эришганди. Унга кўра, "Истиқлол" стадионининг 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20-секторлари "Андижон" мухлислари учун ажратилади. "Навбаҳор" мухлислари эса 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32-секторлардан жой олиши мумкин. Ҳар икки клуб мухлислари чипталарни ўз ареналари кассаларига жонли навбатга туриш орқали сотиб олишлари мумкин. Навбатда турган ҳар қандай шахс кўпи билан 4 дона чипта харид қилиши мумкин бўлади.

Чипта савдоси масаласида Лига iTicket билан ҳамкорлик қилади. "Истиқлол" стадионидаги шароит ҳамда беллашувга бўлган қизиқишнинг катта эканлигидан келиб чиқиб, электрон чипталар савдоси йўлга қўйилмайди. Бунда қалбаки чипталар савдосининг олдини олиш масаласига ҳам эътибор қаратилади. Чипта махсус қоғозларда чоп этилган ва ҳимоя белгисига эга бўлиб, футбол мухлисларига уларни фақат касса орқали сотиб олиш, бегона шахслар қўлидан харид қилмаслик тавсия этилади. iTicket мухлисларнинг стадион турникетларидаги ҳаракатларини тартибга солиш масаласида Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Бунда қалбаки чипталарни аниқлаш услубидан фойдаланилади ҳамда уларга қарши чоралар кўрилади. Келишувга кўра, мухлисларнинг турникетлар томон ҳаракатлари махсус тўсиқлар билан тартибга солинади.

Аввалроқ хабар берилганидек, 2024 йилги футбол мавсуми учун чиқарилган аккредитациялар билан стадионга кириш имконияти мавжуд эмас. Лига финал ўйинида ишлайдиган техник ходимлар ҳамда ОАВ вакилларини фақатгина финал учун чиқарилган махсус аккредитациялар билан таъминлайди. Шунингдек, чипталар савдосида сунъийлик ва кўзбўямачиликка йўл қўймаслик мақсадида клублар расмийлари ҳамда Лига вакиллари iTicket хизматчиларига бевосита кўмаклашади.

Чипта харид қилган андижонлик футбол мухлисларидан 5 октябрь куни "Истиқлол" стадионининг Ислом Каримов номли Фарғона кичик ҳалқа йўлига туташган ҳудуддаги 2-кириш дарвозаси орқали, наманганлик ишқибозлардан эса стадионнинг "Умид ниҳоллари" кўчасига туташган ҳудуддаги 1-кириш дарвозаси орқали финалга ташриф буюриши сўралади. Бунда нафақат турникетлар, балки машиналар учун автотураргоҳ ҳам алоҳида бўлади. Мухлислар секторларга киришда соат кўрсаткичларига тескари йўналишда, стадионни тарк этишда эса соат кўрсаткичлари йўналишида ҳаракатланади.

Стадионнинг 5-SIP сектори учун чипта нархи 200 минг сўмни ташкил этади. Мазкур сектор учун чипталарнинг аксар қисми Лига томонидан ҳомий ва ҳамкор ташкилотларга тақдим этилади. 3, 4, 6, 7-секторлар 150 минг сўмдан, 19, 20, 22, 23-секторлар 100 минг сўмдан, қолган барча секторлар 75 минг сўмдан сотувга чиқарилади. Бунга қадар "Истиқлол" стадионига кириш учун чиқарилган йиллик абонементлар билан финал беллашувини томоша қилиш имконияти мавжуд эмас.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 03:35, 29.09.2024. Ўқилди: 3785 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пау Кубарси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида FIFAнинг энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритиб, бу мукофотни олган биринчи ҳимоячи бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик